Жавоб берамиз

ТМҚни ҳисобга олиш

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун корхонага берилган ва ўзида ишлаб чиқарилган чўян қолипларни бухгалтерия ҳисобида қанақа тартибда акс эттириш лозим?


Ишлаб чиқаришдаги чўян қолипларни бухгалтерия ҳисоби 21-сонли БҲМС асосида юритилади. (АВ рўй. №1181 23.10.2002й.).

Рангли металл парчаларини ва чиқиндиларини ҳисобга кирим қилиш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади ва бухгалтерия ўтказмалари берилади?


Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини таъмирлаш натижасида ажратиб олинган рангли металл парчалари ва чиқиндиларини омборга камчиликлар далолатномаси, (эҳтиёт қисмларни) ўрнатиш далолатномаси ва кирим ордери билан қабул қилинади.

Корхона ҳисобидан яроқлилик муддати ўтган тайёр маҳсулотлар (бинт, тиббий вата), сифати бузилган хом ашё (пахта, химикатлар, реагентлар), яроқсиз ҳолатдаги инвентарлар, маънавий ва жисмонан эскирган асосий воситалар ҳамда компьютер техникасини чиқариш (йўқ қилиш)нинг тартиби қандай? Бунинг учун четдан қандай назорат қилувчи ташкилотлар иштироки талаб этилади?


ТМЗларни ҳисобдан чиқариш тартиби 4-сон БҲМС “Товар моддий заҳиралар”да келтирилган. Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби 5-сон БҲМС “Асосий воситалар” ва  Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган)да акс эттирилган.

Тиббиёт корхоналарида бухгалтерия ҳисоби (даромадлар, ТМЗ) қандай ташкиллаштирилади?


Тиббиёт корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш принциплари ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби БҲМС асосида фаолиятнинг хусусиятига қараб ишлаб чиқилиши, ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Бизнинг маъсулияти чекланган жамиятимизда 4 нафар таъсисчи бор. Жамиятимиз 5 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда корхонамизни ривожлантириш мақсадида ҳисоб ракамидаги пулдан ташқари ўзимиз нақд пулга бирор бир жиҳоз, станок, трансформатор ёки курилиш материаллари сотиб олсак ва цехимиз учун ишлатсак кандай кирим чиким киламиз ва қандай солик тулаймизми?


Сизнинг ҳолатда жамиятингиз фойдаланиши учун муассислар харид қилган мол-мулкни беришнинг қуйидаги усулларидан биридан фойдаланиш мумкин.