Жавоб берамиз

Касса операциялари. Онлайн НКМ ва виртуал касса

Нақд пулга хизмат кўрсатилганида НКМ чеки бериш шартлиги


НКМ қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уни қўлламасдан хизматлар кўрсатганлик корхонага беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Меҳмонхона хизматлари учун тўловлар


Корхонангиз меҳмонхона хизматлари учун тўловларни нақд чет эл валютасида қабул қилиши мумкин эмас.

Онлайн-НКМга товарларни номма-ном киритиш


Онлайн НКМга товарларни номма-ном киритган маъкул.

НКМ чеки тақдим этмаганлик учун жарима


Давлат солиқ қўмитаси корхонангизга жарима солмади. Қўмита сизни НКМ чеки тақтим этмасдан савдо қилиш учун жарима борлиги ҳақида огоҳлантирди.

Нақд пулни банкка топширмай корхона кассасида неча кун ушлаб туриш мумкин?


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари ва ундан кам кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар МБнинг инкассация хизмати учун пул топшириш даврини мустақил белгилашлари мумкин, яъни хизмат билан шартнома мавжуд бўлганда ҳар куни инкассация қилиш мажбурий эмас.

 

Тўлов терминалини олиш тартиби


Тўлов терминалини хизмат кўрсатувчи тижорат банкида у билан тузилган шартномаси асосида олиш мумкин.

Электрон тижорат билан шуғулланадиган юридик шахс назорат-касса машинасини харид қилиши шарт эмаслиги


Сизда НКМ бўлиши шарт эмас.

Узоққа бормасдан ҳал қилса бўладими?


Агар сизнинг шаҳрингиз ёки туманингизда сиз танлаган маркадаги онлайн-НКМга хизмат кўрсатадиган ТХКМ филиали мавжуд бўлмаса, ТХКМнинг марказий офиси ёки унинг филиалига бормасликнинг иложи йўқ.

Сайёр савдода НКМ ва терминалдан фойдаланиш


Ҳа, тўловларни қабул қилиш учун ходимга НКМ ва терминални бериш мумкин.

Банкдан олинган нақд пул бошқа мақсадларда сарфланиши мумкинми


Йўқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банкдан олинган нақд пул бошқа мақсадларда сарфланиши мумкин эмас.

Касса операциялари ва ҳисобини манзиллар бўйича юритиш


Касса операциялари ва ҳисоби ҳар бир манзил бўйича алоҳида юритилади.