Жавоб берамиз

ҚҚС

Дивиденд тайёр маҳсулот билан тўланганида солиқлар


Таъсисчиларга дивидендлар тайёр маҳсулот билан тўланганида ЖШДС ва ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келади.

Чел эл корхонаси томонидан хизматлар кўрсатилганида ҚҚС


СК 255-моддасига мувофиқ ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради.

Устав фондини камайтириш ҳисобига мол семиртириш комплексини беришда ҚҚС


Мол семиртириш комплексларини устав фондини камайтириш ҳисобига бериш товарларни реализация қилиш обороти ҳисобланади ва ҚҚСга тортилади.

Маъмурий мақсадларда сотиб олинган енгил автомобилни харид қилишдаги ҚҚС ҳисобга олинмаслиги


Йўқ, корхона директори ҳайдаши учун сотиб олинган енгил автомобиль бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Суғурта полисларини харид қилишдаги ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти


Сотиб олинган суғурта полислари нархидаги ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти корхонангиз ҚҚСни ҳисобга олишда қайси усулдан фойдаланишига боғлиқ.

Корхона тиббий хизматлар кўрсатиш ва ички туризм фаолияти билан шуғулланганида солиқ оқибатлари


Корхона тиббий хизматлар кўрсатиш ва ички туризм фаолиятлари билан шуғулланганида фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

Технопарк резидентларининг сервер сотишидан олинган даромадларини солиққа тортиш


Агар сервернинг сотилиши бошқа мол-мулкнинг СКнинг 298-моддасига мувофиқ чиқиб кетишидан олинган даромад сифатида қаралса, бундай даромад СК билан белгиланган тартибда фойда солиғи ва ҚҚСга тортилиши зарур.

Корпоратив картадан харид қилинганда олинган онлайн НК чекини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қайд этган ҳолда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритилса, ҚҚСни ҳисобга олиш учун счёт-фактура талаб қилиш шарт эмаслиги


ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун онлайн касса чекини my.soliq.uz сайтидан рўйхатдан ўтказиладиган ҳолатда ҳисобварақ – фактура расмийлаштириш шарт эмас.

Суғурта ташкилоти томонидан келажакда ҚҚС солинадиган оборотлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


Суғурта хизматлари ҚҚСдан озод қилинади (СК 245-моддаси). Ҳозирги кунда ташкилотнинг ҚҚС солинадиган оборотлари йўқ экан, қурувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ЭҲФлардаги ҚҚСни ҳам ҳисобга ололмайди.

 

Жамиятнинг ҳам асосий фаолиятида ҳам маъмурият ишларида фойдаланишда автомашиналарга олинган бензин бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


Йўл варақаси асосида асосий фаолият билан шуғулланганда сарфланган ёқилғи бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлисиз.

ҚҚС тўловчи корхона маъмурият учун офис жиҳозлари, канцелярия моллари ва тайёр контейнердан қурилган офис биносини сотиб олганда ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?


Ҳа, ҚҚС тўловчи корхона маъмурият фойдаланиши учун харид қилинган офис жиҳозлари, канцелярия моллари ва тайёр контейнердан қурилган офис биноси нархидаги ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

2017 йилги ҚҚСни ҳисобга олишга ҳаққимиз йўқми


Сизнинг мисолингизда ҳисобга олиниши мумкин бўлган ҚҚС қолдиқ қийматдан келиб чиқиб ҳисобланганда 46 666 666 сўмни (280 000 000 / 120% х 20%) ташкил этади.

Маҳаллага хайрия сифатида ТМЗ берилганида ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари


Агар маҳалла комитетига ТМЗларни берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган операция эканлигини асослаб бера олсангиз, ҚҚСга тортилмайди.

Божхона қиймати корректировкаси асосида импорт учун қўшимча тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳа, корхона импорт қилинган хом ашё материаллари божхона қиймати корректировка қилиниши натижасида қўшимча ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

Асосий воситаларни бепул беришда ҚҚС


Мол-мулкни бепул бериш реализация қилиш айланмаси ҳисобланиб, ҚҚС солинади. Шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно.