Жавоб берамиз

ҚҚС

Дебитор қарзларни ҳисобдан чиқаришда солиқ оқибатлари


Умидсиз дебитор қарзлар ҳисобдан чиқарилганида бундай харажат фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади ҳамда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритилади.

Лизинг объектини қайтаришда ҚҚС ва фойда солиғи


Лизингга олувчи лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилганда асосий қарз суммасининг сўндирилмаган қисмидан ҚҚС ҳисоблайди.

Импорт чоғида кечиктириб тўлаш имконияти берилган ҚҚСни тўланмагунча ҳисобга олиш мумкин эмас


Йўқ, импорт қилинган товарлар бўйича корхонага ҚҚСни кечиктириб тўлаш имконияти берилган бўлса, БЮДда кўрсатилган, аммо ҳали тўланмаган ҚҚСни ҳисобга олиш ва ушбу ҳисобга олиш натижасида товарлар реализациясидан тўланадиган ҚҚСни камайтириб  тўлаш мумкин эмас.

Хизмат кўрсатишда кўрсаткич мавжуд бўлмаганда ЭҲФ ўлчов бирлиги ва миқдори устунлари тўлдирилмайди


Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди.

Импорт чоғида божхонада тўланмаган ҚҚС ҳисобга олинмайди


Товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда ҚҚС бюджетга тўланганда, ҚҚС тўловчи корхона уни ҳисобга олишга ҳақли.

Жисмоний шахсга автомобилни реализация қилишда бир томонлама ЭҲФ тақдим этилади.


Корхона тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган жисмоний шахсга  автомобилни реализация қилишда ЭҲФни  шакллантиради ва уни электрон рақамли имзо билан бир томонлама тасдиқлайди.

2020 йилда асосий воситани реализация қилишда ҚҚС


 Агар юк автомобилининг реализация қилиш қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 10 млн. сўм бўлса, у ҳолда ҚҚС суммаси 15%ни, яъни 1 304 347 сўмни ташкил этади (10 000 000 сўм / 115% х 15%).

АҚШ резидентидан юридик хизматлар харид қилишда солиқ оқибатлари


АҚШ резиденти бўлмиш корхона сизнинг корхонангизга юридик хизматлар кўрсатганида ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келади.

Импорт хом ашёдан тайёрланган маҳсулотни сотишда ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш


Импорт қилинган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш учун қўлланилмайди.

Аукцион орқали бино сотилганида электрон ҳисобварақ-фактура


Қуриб битказилмаган бино Е-ижро аукциони орқали сотилганида электрон ҳисобварақ-фактурани харидорга ушбу бинонинг мулкдори тақдим этади.

Заргарлик буюмларини аукцион орқали реализация қилишда солиқ оқибатлари


Ломбард заргарлик буюмларини аукцион орқали сотганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

Кейинги ойдан ҚҚС тўлашга ўтувчи импортер ҳозирги ойда айланмадан солиқ тўлайди


Корхонангиз 2020 йил август ойида товарларни (ишларни, хизматларни) ҚҚСсиз сотади ва бу ойда олинган даромад учун айланмадан солиқ тўлайди.

2019 йилда устав фондидаги улушни камайтиришда солиқ оқибатлари


Таъсисчи 2019 йилда ўз улушини 0820 счётида ҳисобга олинган капитал қўйилмаларни олиб чиқиб кетиб камайтирганида, корхонада ҚҚС бўйича солиқ оқибати вужудга келади.

Ўзи учун асосий восита импорт қилаётган корхона ҳам ҚҚС тўлашга ўтиши шарт


Ҳа, кичик ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш учун дастгоҳ импорт қилса, ҚҚС тўлашга ўтиши шарт.

Электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этмайдиган аёқшда ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжатни олмасдан туриб сиз солиқни ажратиб кўрсатишга ва уни ҳисобга олишга ҳақли бўлмайсиз.