Жавоб берамиз

ЖШДС

Суперконтракт тўланганида ЖШДСдан имтиз қўллаш мумкинлиги


Ҳа, ходимнинг 26 ёшга кирмаган фарзанди олий ўқув юртида ўқиши учун суперконтракт суммасини иш ҳақи ҳисобидан тўлаб берилса, ЖШДСдан имтиёз қўллаш мумкин.

 

Олий таълим муассасасида ўқиш учун контракт тўлови бўйича ЖШДСдан имтиёз


Агар сизнинг вазиятингизда таълим кредити талабанинг номига расмийлаштирилган ва корхона ҳозирда унинг иш ҳақини кредитни (фоизлари билан) қоплашга йўналтираётган бўлса, ушбу иш ҳақи солиққа тортилмайди.

Устав фондидаги улушнинг бир қисмини сотиб олишда даромад вужудга келмаслиги


Йўқ, корхонанинг соф активлари қиймати ва янги иштирокчининг улушни сотиб олиш суммаси орасидаги фарқ янги иштирокчининг даромади ҳисобланмайди.

Чорва молларини бозордан нақд пулга сотиб олиш мумкинлиги


Ҳа, корхона айнан шундай йўл тутса бўлади. Бунинг учун хизмат кўрсатувчи банкдан чек орқали нақд пул олинади.

Раҳбарнинг автомашинасига корпоратив картадан бензин сотиб олишнинг солиқ оқибатлари


Раҳбарга тегишли автомашинага корпоратив картадан бензин сотиб олиш тақиқланмаган. Лекин бунинг солиқ оқибатлари мавжуд.

Юридик шахсдаги улушни текинга олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш имконияти


Йўқ, 2019 йилда акангизнинг ўғлидан унга тегишли юридик шахсдаги улушнинг бир қисмини ҳадя сифатида олганингизда ЖШДС бўйича солиқ имтиёзини қўллаш ҳуқуқингиз бўлмаган

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд ҳисоб-китоб бўйича харид қилиш қандай расмийлаштирилади


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўлов жисмоний шахс учун - бу бошқа даромад

Жисмоний шахсдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга сотиб олиш имконияти ва бунинг солиқ оқибатлари


Уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар ЖШДСга тортилмайди.

Ипотека кредити асосида уй-жой олинганида ЖШДС бўйича имтиёз


Йўқ, қўлланилмайди, ПҚ-2660 сон қарор бўйича имтиёз 2021 йил 1 январдан бекор қилинган.

Резидент жисмоний шахслар ва улар учун ЖШДС ставкалари


Корхона директори қайси давлат фуқароси эканлигидан қатьи назар, охирги 12 ой давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида бўлганда, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб ҳисобланади.

 

СК 369-моддасига кўра жисмоний шахсларга тўловлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмаслиги


СК 369-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида келтирилган жисмоний шахсларга тўловлар солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайди. Шу сабабли ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

 

ЯТТга солиқ солиш


ЯТТ 2021 йил сентябрь ойида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, 2021 йил октябрь ойидан эътиборан қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни амалга оширади.

Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа пули солиққа тортилмаслиги


Йўқ, бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа пули солиққа тортилмайди.

Хорижий ОТМда таълим олиш учун контракт суммаси тўланганида ЖШДС бўйича имтиёз қўллаш


Ҳа, ходимнинг иш ҳақи 26 ёшга кирмаган фарзандининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий университетда ўқиши учун йўналтирилса, ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилади.

Жисмоний шахсларга тўланган воситачилик ҳақига солиқ солиш


Агентларга тўланган воситачилик ҳақи ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ФЖБПТга мажбурий ажратмаларга тортилади.