Жавоб берамиз

ЖШДС

Ижара объектлари ва ижарадан даромадни солиққа тортишнинг ўзига хос жиҳатлари


Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин.

ОЎЮда ўқишга йўналтирилган даромадларга имтиёз қўллаш шартлари


Имтиёз қўллаш учун 26 ёш чегараси ота-она фарзанди ўқиши учун ҳамда турмуш ўртоғининг ўқиши учун шахс  ўз даромадини контракт тўлашга йўналтираётганда, талабанинг ёши 26 ёшдан юқори бўлмаслиги назарда тутилган.

Эски таҳрирдаги СКда белгиланган имтиёзли ипотека кредити бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан 2020 йил 1 апрелдан ЖШДС дан имтиёз тадбиқ этилмайди.


Ҳа, 2020 йил 1 апрелдан эътиборан ипотека кредити бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ЖШДС дан имтиёз тадбиқ этилмайди.

МЧЖ таъсисчи олдидаги қарзини қисман сўндирганида ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқмаслиги


Йўқ, МЧЖ таъсисчи олдидаги қарзини қисман сўндириш мақсадида унга автомашинани қолдиқ қийматида берганида ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

2019 йилда жисмоний шахс турар жойни сотишининг солиқ оқибатлари


Агар сиз кетма-кет келган 12 ой давомида фақатгина бир турар жойни сотган бўлсангиз, бунда ҳеч қандай солиқ оқибатлари вужудга келмайди. Турар жойни сотишдан олган даромадга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилади.

Мўйноқ туманида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган хусусий корхона мулкдорига тўланадиган дивидендга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланилиши


Хусусий корхонангиз мулкдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тақдим этилган имтиёзга эга бўлса, ундан ушбу имтиёз муддати тугагунига қадар фойдаланиши мумкин.

Қурувчи усталардан қурилишда ишлатиладиган дастгоҳларни ижарага олиш мумкинлиги

Ходимларнинг овқатланиши қийматига ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ЖБПҲ солиниши


Ҳа, корхона ходимларининг овқатланиши қийматига ЖШДС, ижтимоий солиқ ҳамда ЖБПҲ солинади.

Ҳаётни узоқ муддатга суғурталашда ЖШДС бўйича имтиёз қўллаш шартлари


Шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда ва суғуртачи суғурта бадалини тўлиқ ёки қисман қайтарганда, қайтарилган суғурта бадали суғуртачи томонидан солиққа тортилади.

Корхона томонидан ходимга молиявий ёрдам тақдим этишнинг солиқ оқибатлари


Корхона томонидан ходимга фоизсиз молиявий ёрдам берилиши корхона учун ҳам, ходим учун ҳам ҳеч қандай солиқ оқибатларини келитириб чиқармайди.

Карантин даврида шахсий мулк бўйича ижара тўловларини тўхтатиб туриш


Ижарага олинган бинонинг мулкдори билан қўшимча битим тузиб, ижара тўловини тўхтатиб туриш мумкин.

Ходимга фоизсиз қарз беришда солиқ оқибатлари юзага келмайди


Фоизсиз асосда қарз берувчи корхонада  ҳам, қарз олувчи жисмоний шахсда ҳам ҳеч қандай солиқ оқибати юзага келмайди.

Корхона ёрдамчи хўжалигида ишлаб чиқарилган сут, гўшт ва гуруч маҳсулотлари ходимларга текинга берилишининг солиқ оқибатлари

Коронавирус пандемияси даврида жисмоний шахсларга кўрсатилган ёрдамни солиқ ҳисоботида акс эттириш


Жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари ёки ТМЗ уларнинг даромади сифатида қаралмайдиган бўлса, Ҳисоб-китобда акс эттирилмайди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёз


Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун МҲТЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади.