Жавоб берамиз

Давлат харидлари

Жамиятимиз томонидан биржа ва ким ошди савдолари орқали аффиланган шахслар билан тузилаётган битимлар тўғрисида муҳим фактларни жамиятнинг расмий веб-сайтида ва корпоратив ахборот ягона портали openinfo.uz да эълон қилиш шартми ёки йўқми?


Эминтент (жамият) ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни корпоратив ахборотнинг ягона порталига ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш керак.

Tashkilotimiz yordamchi pudratchi bilan to’g’ridan-to’g’ri shartnoma tuzishi mumkinligi yoki mumkin emasligi haqida ma’lumot berishingizni so’raymiz. To’liq murojaat xat ko’rinishida ilova qilinmoqda.


Агар қонунчиликда ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун ёрдамчи пудратчиларни жалб қилишга ҳақли.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Буюртмачи учинчи шахс билан шартномани янгидан имзолаш ҳуқуқига эгами, бу ерда қонун бузилишига йўл қўйилмаяптими?


Давлат харидлари бўйича шартномда иштирокчини алмаштириб бўлмайди.

Агар корхонамиз биржа савдолари (xarid.uzex.uz сайти) орқали савдони амалга оширса, ушбу чекланган устама доирасида нарх белгилашга мажбурми ёки ихтиёрий нарх белгилаши мумкинми?


Биржа савдолари орқали дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотишда хам қарорда кўрсатилган талабларга риоя қилиш керак.

Тиббиёт бирлашмаси ва хусусий сектор ўртасида тузилган аутсорсинг хизмати бўйича шартнома дастлабки танлов натижасига асосан кейинги йилларга танлов ўтказмасдан узайтирилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, шартнома муддатини навбатдаги календарь йилга узайтириш чекланганми (масалан, 2 йилга ёки 3 йилга)?

Компаниямиз фаолияти давомида ўз эҳтиёжлари учун харидларни амалга оширишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга амал қилиши мажбурийми ёки товар етказиб берувчилар (хизмат кўрсатувчилар) томонидан бериладиган тижорат таклифларидан мос келгани бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш мумкинми?


Ҳа, сиз "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ харидларни амалга оширишингиз шарт.