Жавоб берамиз

ҚҚС

Товарни кафолат муддатида алмаштиришнинг солиқ оқибатлари


Сизнинг ҳолатингизда сотилган товарни таъмирлаш эмас, бузилган товарни бошқасига алмаштириб бериш амалга оширилмоқда.

 

Товар экспорти натижасида салбий ҚҚС суммасини қоплаб бериш


Товар экспорти натижасида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси салбий бўлади, чунки реализация қилиш айланмасида ҚҚС 0%, кирувчи ҚҚС эса ҳисобга олинган.

ҚҚС бўйича салбий суммани бюджетдан қайтариб олиш имконияти


Ҳа, ҳақли. Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 1-иловадаги Низомга асосан амалга оширилади.

 

Қурилиш-монтаж ишлари учун харид қилинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши


Ҳа, агар корхона қурилган ишлаб чиқариш биносидан ҚҚС солинадиган айланма мақсадида фойдаланса, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун харид қилинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС ҳисобга олишга ҳақли.

Ўсимлик ёғини сотишда ҚҚС бўйича имтиёз 2022 йилга узайтирилмади


Имтиёз муддати 2021 йил 31 декабрда тугаган, 2022 йилга узайтирилмади.

 

НТМ 2022 йилдан бошлаб ҚҚС тўловчиси бўлиши

Ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаларининг бухгалтерия ҳисоби


Имкон бўлса, харид қилинган товар (хизмат)нинг таннархига киритиш, бўлмаса, корхона харажатларига олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхона томонидан тўланадиган ҚҚС ва фойда солиғи базалари


Воситачилик хизмати кўрсатилганида ҚҚС базаси солиқ суммасини ўз ичига олган воситачилик ҳақидир. Корхона учун фойда солиғини солиш базаси – жами даромад ва жами харажатлар ўртасидаги фарқ.

Сотиш чоғида товар солиб бериладиган қутиларни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Савдо жойларида товарларни ўраш-жойлаш учун ишлатиладиган таралар таннархи сотиш харажатларига киритилади.

Ўтган солиқ даврлари учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишдаги муаммони ҳал этиш


ДСҚга солиқ қонунчилигида белгиланган мажбуриятингизни бажариш мақсадида 2021 йил июль ойи билан солиқ базасидаги ва солиқ суммасидаги фарққа ЭҲФ шакллантириш имкониятини беришни сўраб мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

Ходимларни овқат билан таъминлашда ҚҚС


Эксперт фикрига кўра, агар корхонанинг локал ҳужжатларида (мисол учун, жамоа шартномасида) ходимларни овқат билан таъминлаш кўзда тутилган бўлса ва бундай таъминлаш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, бу товарларни реализация қилиш айланмаси ҳисобланмайди ва ҚҚС солинмайди.

Кунгабоқар ёғини ҚҚСсиз сотиш мажбурий


Йўқ, корхона ўз хоҳишига кўра кунгабоқар ёғини ҚҚС билан сотиши мумкин эмас.

МЧЖ таъсисчиси-юридик шахс ўз улушини сотишида ҚҚС


Юридик шахслар устав фондидаги улушни сотиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади.

Хизматлар таннархидан паст баҳоларда кўрсатилишининг солиқ оқибатлари


ДСИ ходимлари томонидан жамият давлат дори заҳираларини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлари, яъни заҳирадаги дори қолдиғининг 0,25% дан ошган ва жамиятнинг ўз ҳисобидан қопланган қисмини  ўз таннархидан паст нархларда сотилишидан кўрилган зарар сифатида ҳисобга олиб, унга 2016-2018 йиллар учун ягона солиқ тўлови ва 2019 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши асосли, 2020 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши эса асосли эмас.

Импорт чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш


Товарни импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚСни Б корхона ҳисобга олишга ҳақли.