Жавоб берамиз

ҚҚС

Сотиш чоғида товар солиб бериладиган қутиларни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Савдо жойларида товарларни ўраш-жойлаш учун ишлатиладиган таралар таннархи сотиш харажатларига киритилади.

Ўтган солиқ даврлари учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишдаги муаммони ҳал этиш


ДСҚга солиқ қонунчилигида белгиланган мажбуриятингизни бажариш мақсадида 2021 йил июль ойи билан солиқ базасидаги ва солиқ суммасидаги фарққа ЭҲФ шакллантириш имкониятини беришни сўраб мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

Ходимларни овқат билан таъминлашда ҚҚС


Эксперт фикрига кўра, агар корхонанинг локал ҳужжатларида (мисол учун, жамоа шартномасида) ходимларни овқат билан таъминлаш кўзда тутилган бўлса ва бундай таъминлаш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, бу товарларни реализация қилиш айланмаси ҳисобланмайди ва ҚҚС солинмайди.

Кунгабоқар ёғини ҚҚСсиз сотиш мажбурий


Йўқ, корхона ўз хоҳишига кўра кунгабоқар ёғини ҚҚС билан сотиши мумкин эмас.

МЧЖ таъсисчиси-юридик шахс ўз улушини сотишида ҚҚС


Юридик шахслар устав фондидаги улушни сотиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади.

Хизматлар таннархидан паст баҳоларда кўрсатилишининг солиқ оқибатлари


ДСИ ходимлари томонидан жамият давлат дори заҳираларини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлари, яъни заҳирадаги дори қолдиғининг 0,25% дан ошган ва жамиятнинг ўз ҳисобидан қопланган қисмини  ўз таннархидан паст нархларда сотилишидан кўрилган зарар сифатида ҳисобга олиб, унга 2016-2018 йиллар учун ягона солиқ тўлови ва 2019 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши асосли, 2020 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши эса асосли эмас.

Импорт чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш


Товарни импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚСни Б корхона ҳисобга олишга ҳақли.

Қурилишда фойдаланилган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳа, корхона ижарага бериш мақсадида ўқув марказини қуриш учун харид қилган қурилиш материаллари ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.

Енгил автомобиль харид қилишдаги ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳа, корхона директорига ва минерал ўғитлар таъминот бўлимига корхона фаолиятини яхшилаш, янги харидорларни излаб топиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадларида сотиб олинган енгил автомобиллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин.

Марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган қурилишга етказиб берилган темир-бетон маҳсулотидаги ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳа, корхона молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектларга етказиб берилган темир-бетон маҳсулотлар бўйича бюджетга ҚҚС тўлаб берган бўлса, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган ТМЗ ва хизматлар бўйича ҚҚСни 2018 йилда ҳисобга олишга ҳақли эди.

Автомобилни лотереяда ютуқ сифатида беришнинг солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ҳисоби


2021 йилда лотереяда ютук сифатида берганида, бу товарни бепул бериш ҳисобланади ва ҚҚС солинади.

1. Хусусий корхонанинг устав фондини ошириш мақсадида корхонага кирим қилинган ёқилғи суммалари мулкдорга қайтариб берилса қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Мулкдор сотиб олган ёқилғи бўйича ҚҚСни корхона ҳисобга олишга ҳақлими?


Хусусий корхона устав фондини ошириш мақсадида корхонага кирим қилинган ёқилғи суммалари мулкдорга қайтариб берилиши солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.

Жамиятнинг устав капитали (фонди) жисмоний шахс бўлмиш таъсисчи томонидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан шакллантирилганида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Устав капитали жисмоний шахс бўлмиш таъсисчи томонидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан шакллантирилганида солиқ оқибатлари вужудга келмайди.