Жавоб берамиз

ҚҚС

Товарларни импорт қилишда ҚҚС тўлашга ўтиш


Корхонангиз 2023 йил 20 июндан эътиборан ҚҚС тўлашга ўтиб, ушбу санадан бошлаб ЭҲФларни ҚҚС билан тақдим этиши керак эди.

Бонус сифатида товарни текин беришнинг солиқ оқибатлари


Товарни бундай бепул бериш ҚҚС ва фойда солиғи солиш мақсадида иқтисодий жиҳатдан оқланган деб эътироф этилади. Ушбу солиқлар бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Лизинг объектини вақтидан олдин қайтариш


Лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилганда лизинг объектининг чиқиб кетишидан молиявий натижа аникланади.  Аниқланган молиявий натижа фойда ёки зарарга оборилади. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида лизингга берувчи корхона тўланган маблағларни жамиятга қайтариши керак эмас.

Импорт шартномаси тузилганда ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади

Мулк сотилиб, ЭҲФ расмийлаштирилганидан кейин ҚҚСнинг СКда белгиланган ставкаси ўзгарган бўлса


Бино сотилиб, ЭҲФ расмийлаштирилган бўлса, ҚҚС суммасини ўзгартириб бошқа ЭҲФ расмийлаштириш керак эмас.

АВни текинга беришни расмийлаштириш, бухгалтерия ҳисоби, солиқ оқибатлари


Асосий воситани жисмоний шахсга текинга беришда хадя шартномаси расмийлаштирилади. Мулк топширилгач, топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланиб, жисмоний шахс ЖШШИРига ЭҲФ расмийлаштирилади.

Хорижий компания хизматларининг импортида тўланган ҚҚС


2022 йил 11 сентябрдан олдин ҳам, бу санадан кейин ҳам хорижий компания хизматлари импортида тўланган ҚҚС фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда харажатлар таркибида акс эттирилмайди.

Текинга асосий восита берилганда солиқ оқибатлари


Асосий восита ёки бошқа мол-мулкни бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Импорт чоғида тўланган ҚҚСнинг ҳисобга олишини


Агар импорт қилинган товарлар ҚҚС солинадиган айланма мақсадида ишлатилса, уларни импорт қилишда ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.

Квартираларни бепул беришда фойда солиғи ва ҚҚС


2019 йилда товарлар бепул берилганида фойда солиғи солиш мақсадида уларни реализация қилишдан олинган даромад ва ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланиши белгиланган эди.

Ўқув курслари чет элда ўтказилганида ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари


Ўқув курси ҳақиқатда Туркияда ўтказилган, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси ушбу хизматни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди ва ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Чет элдаги корхонанинг устав фондидаги улуш товар билан киритилишида ҚҚС


Корхона темир йўл вагонларини чет элдаги юридик шахснинг устав фондига улуш сифатида киритганида, ҚҚСни 0%ли ставкада тўлай олмайди, солиқ 12%ли ставкада тўланиши керак.

Олий ўқув юрти учун ҚҚС ва фойда солиғи


Олий ўқув юртларининг таълим хизматлари ҚҚСдан озод, фойда солиғи эса ноль фоизли ставкада тўланади.

Товарларни экспортга реализация қилишда ҚҚС ва акциз солиғи


Товарларни экспортга реализация қилишда ҚҚС 0%ли ставкада тўланади, акциз солиғи тўланмайди.

УФга ҳисса сифатида ТМЗни беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Юридик шахснинг УФга ТМЗни киритиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади.