Жавоб берамиз

Олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган даврида Олий таълим муассасаси уларнинг 288 соат ўқув юкламаларини олдиндан қайта тақсимлайди. Зиммасига қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишда бўлган профессор-ўқитувчининг 288 соат дарсни ўтиш юклатилган профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи тўланадими? Агар тўланса қанча миқдорда ва қай тартибда?


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказган педагогларга иш ҳақи тўланиши керак.

Таътилни Испанияда ўтказишни режалаштиряпмиз. 10 яшар фарзандим визалар ва рухсат бериш бўлими қўйган амалдаги стикер ёпиштирилган паспортга эга, унда кузатувчи шахс сифатида мен (она) қайд этилганман, менинг номим бўлган кузатиш муҳри босилган. Икковимиз учамиз. Чегарани кесиб ўтиш учун шунинг ўзи етарлими ёки кесиб ўтиш пайтида яна қандайдир ҳужжатларни тақдим этиш керак бўладими?


Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 й. ЎРҚ-139-сон "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунинг 14 – моддасига асосланиб  шуни айтиш мумкинки - Ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Боланинг чет элга сафарлари фақат ота ва онанинг ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар акцизли товарларни сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ДСИга тақдим этишлари шартми?


Ҳа, шарт. Адлия вазирлигида 2004 йил 26 июлда 1390-сон билан рўйхатга олинган низомнинг талабларига кўра акцизли товарларни сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ходим олдиндан 3 ойлик иш хақини беришни ариза орқали сўради. Унинг бу талабини қондириш қанчалик тўғри?


Жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ходимга олдиндан иш ҳақини тўлаш нотўғри бўлади.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаган давримни меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйишнинг иложиси борми?


Якка тадбиркорларнинг меҳнат стажини белгилаш туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Веб сайтлар, электрон манзиллар яратиш, уларни созлаш хамда электрон дастурлар тайёрлаш ва сотиш фаолиятларини амалга ошириш учун лицензиялар талаб килинадими? Ушбу холатда солиққа солиш тартиби кандай булади?


Электрон дастурни сотиш учун лицензия талаб қилинади, дастур яратилишини ташқил қилган ва унга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуққа эга бўлган юридик шахслар томонидан сотилиши ёки дастурнинг қиймати ускуна (сервер, принтер ва х.к.) қийматига киритилган ҳолатлари бундан мустасно.

МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг устав фонди миқдори АҚШ долларида белгиланган ҳолда улушларни миллий валютада киритиш тартиби қандай?


Улушни шакллантириш қонунда кўрсатилган муддат ичида иштирокчилар томонидан эвазига мол-мулк ва пуллар топширилган пайтдаги курс бўйича амалга оширилади.

“А” юридик шахс “Б” юридик шахсга қарашли бўлган бинони ижарага олиб, бинода ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқчи. Ижара шартномасида электр энергия ва табиий газ харажатлари “А” юридик шахс, яъни ижарага олувчи ҳисобидан қопланиши назарда тутилса, “А” юридик шахс электр энергия ва табиий газ харажатларини коммунал ташкилотлар билан шартнома тузмасдан туриб тўловни тўғридан-тўғри коммунал ташкилотларнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериши мумкинми?


Ижарага олувчи томонидан коммунал хизматлар ҳақининг тўғридан-тўғри уларни етказиб берувчиларга тўланиши бўйича муносабатлар улар билан тузилган тегишли шартномага асосланиши лозим.

2004 йили Кашкадарёдан Тошкентга ўқишга келиб, 2008 йили ўқишни тамомлагач Ангренда ишлаш учун Ангрендаги узоқ қариндошимни уйига доимий руйхатга ўтдим, ва бу хақда уй дафтари ва паспортимга штамп қуйилди. 2013 йили ўзим номига уй сотиб олдим. Ва шу уйимга доимий руйхатга ўтмокчиман. Лекин хозирги кунда Тошкент шахри ва вилоятида доимий прописка қилиш учун хокимиятдаги махсус комиссиянинг хулосасининг нусхаси кераклиги хакида интернетда ўқиб қолдим. Агар бундай хулоса ёки карор менда йук бўлса, сотиб олинган квартирам билан нима булади? Хулоса бор ёки йуклигини қандай билсам бўлади?


Сизга, Тошкент вилоятида доимий рўйҳатда бўла туриб, ўзингизга тегишли бўлган уйга рўйҳатдан ўтишингиз учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар хулосаси талаб этилмайди.

Meni savolim shundan iboratki, bu qaysi qonun asosida shunday bo'lgan va bu yil bizga agar yana telegram yuvorishsa men o'ta olamanmi chegaradan yoki yo'qmi?


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битимнинг (Тошкент, 2006 йил 3 октябрь) 1-моддасига кўра Бир Томон давлатининг фуқаролари ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ визасиз 60 суткагача бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.

Бюджет ташкилотлари учун жорий этилган УзАСБО дастури Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига тўғри келадими?


Меҳнат кодексининг 148-моддаси 2-қисмида таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга ошилириши қатъий белгиланган.

2015 yilning aprel oyida Koreya Respublikasidan Vatanga qaytish sertifikati bilan qaytdim. Pasportni tiklash uchun barcha so'ralgan hujjatlarni topshirganimga 1 yil 3 oy bo'libdiki haligacha pasport olishga ruxsat berishmayapti. my.gov.uz portali irqali IIV murojat yo'lladim lekin bu ham yordam bermadi. Mazkurholat yuzasidan kimga murojaat qilish kerak va bu holat qancha vaqtga cho'zilshi mumkin?


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 221-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда) 29-моддасига кўра Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларини кўриш мақсадида профилактика суҳбати ўтказилади. 

Фуқаронинг вақтинчалик рўйхатдан ўтган уй- жойи ўзининг номида бўлиб, солиқ ва бошқа тўловларни амалга ошираётган бўлса, шу яшаш жойидан моддий ёрдам олиши мумкинми?


Вақтинча рўйхатдан ўтказиш  фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 3 кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди. 

Паспортимдаги стикер 2016 йил декабргача амал қилади. Чет элга чиқишга янги рухсатномани илгарироқ (масалан, 2016 йил сентябрдан 2018 йил сентябргача) олишим мумкинми?


Агар чет элга чиқишингиз учун рухсат берувчи ёзув (стикер)нинг амал қилиш муддати 2016 йил ноябргача тугаса, август ойида уни такрор расмийлаштириш масаласи билан паспорт столига мурожаат қилолмайсиз.

Кичик корхона хисобчисиз ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса қайси қонун ҳужжатига асосан?


Ҳа мумкин, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 11-бандига асосан тадбиркорлик субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.