Жавоб берамиз

Эски паспорт янгисига алиштирилаётганда ундаги визалар ва рухсат бериш бўлимининг муҳри автоматик равишда қайта босиладими? Ёки уни расмийлаштириш учун яна мурожаат қилиш керак бўладими?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибига (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ, визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида, ёки янги биометрик паспортга алмаштириш чоғида, ёхуд у яроқсиз ҳолга келганида, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганида, шунингдек йўқотиб қўйилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортидан фойдаланишнинг имкони бўл

Agar men va mening turmush o'rtog'im horijdalik vaqtimizda farzand dunyoga kelsa va u 5 yoshgacha horijda yashab keyin O'zbekistonga biz bilan kelsa va 5 yoshdan keyin O'zbekistonda ulg'aysa, u kelajakda O'zbekiston fuqarosi bula oladimi, qachonki men va mening turmush o'rtogim O'zbekiston fuqarosi bo'lsak? Ammo men yoki mening turmush o'rtog'im O'zbekiston fuqorosi bo'lmagan holatda, ushbu farzand kelajakda O'zbekiston fuqorosi bo'la oladimi?


Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 632-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига биноан -туғилган пайтида ота-онаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бола, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёхуд Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Ушбу ҳолат юзасидан қоидабузарлик кимнинг зиммасига тушади ва унга кўриладиган қонуний чоралар қанақа?


Мазкур масалага аниқлик киритиш учун жавобгарлик турини аниқлаб олишимиз керак, агарда жавобгарлик чораси молиявий жарима бўладиган бўлса, жавобгарлик субъекти сифатида юридик шахс қаралади, агарда маъмурий жавобгарлик бўладиган бўлса, мазкур вазифани бажариш зиммасига юклатилган шахс жавобгарлик субъекти сифатида қаралиши мумкин.

Ushbu sayohatim menga O'zbekiston Respublikasiga tashrif buyurganimda va chiqish uchun ruhsatnoma stikerini yana yangilab olishim uchun hech qanday muammo tug'dirmaydimi?


Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек

Корхона ходимнинг шахсий автомобилидан корхона ишлари учун ёки ходимнинг иш вақтида ўз вақтида етиб келиши учун қандай фойдаланса бўлади? Бунга кандай тартибда буйруқ ва шартнома тузилади. Шартнома ва буйруқнинг намунасини кўрсата оласизи?


Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

1. Бизнинг корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилишга хаклими? 2. Агар корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилса ва ушбу реализациядан тушган тушумни Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда Тартиб) мувофиқ 50% мажбурий сотувга тушадими? 3. Шерикчилик шартномаси ёки кайта ишлаш (давал) шартномаси асосида ишлаб чиқарилган калава ипни корхонамизга тегишли булган қисмини ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилса ва ушбу реализациядан тушган тушум мажбурий сотувга тушадими?


Корхонангиз, агар улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлса, бошқа ишлаб чиқарувчидан унинг калава ипини харид қилиб, «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига эркин муомаладаги валютада сотишга ҳақлидир. Ушбу валютада тушган тушум экспорт қилиш билан боғлиқ бўлмаганлиги учун мажбурий сотиш талаби валютадаги тушумга нисбатан татбиқ этилмайди.

Оилавий корхона (юридик корхона) маҳсулот ишлаб чиқаришда эркин, лекин маҳсулотни сотишда-чи? У юридик корхона сифатида фақат шартнома асосида банк оркали ишлашдан ташқари, ўзига жой очиб аҳолига ўз мақсулотларини эркин сотиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу кандай амалга оширилиши керак? Хужжатлар қандай расмийлаштирилиши лозим?


Oилавий корхона ўзи ишлаб чиқарган товарларни, тегишли савдо қоидаларига риоя қилган ҳолда, исталган жойда реализация қилиш ҳуқуқига эга

1.Олинган хорижий валютани биржада сота оламизми? 2. Хорижий валютани биржада сотиш учун банк муассасасига хорижий валютанинг 50% ини мажбурий тарзда марказий банк курсида сотишимиз тўғрими? (сотиш мажбурийми?) 3.Хисоб рақамдаги хорижий валютада Ўзбекистон ҳудудидаги автосалонлардан автомобил харид қилисак бўладими?


Хорижий валютани сотиш бўйича операциялар биржадан ташқари валюта бозорида ваколатли банклар орқали барча юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Микрофирмангиз ўзи ишлаб чиқарган хизматларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми мажбурий сотишдан озод қилиниши лозим.

Бизнинг микрофирма раҳбаримиз Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2016 йил №121-сонли қарори талабларига мувофиқ жорий йил 31-майда «UZBEKISTAN AGROTECH EXPO-2016» кўргазма савдода қатнашди ва теплица шартномасини имзолади. Теплица қурилмаси 9406003100 ТИФ ТН кодга эга бўлиб агар ушбу ускуна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2006 йилдаги ПҚ-449 Қарори 7-бандига кўра фақатгина V халқаро ихтисослашган савдо кўргазмасида харид қилинган минитехнология ва ихчам асбоб-ускуналар агрофирмалар ва фермер хўжаликликлари томонидан харид қилинганда божхона тўловларидан ҚҚС дан озод қилиш имтиёзлари назарда тутилган. Илтимос, бизга агрофирма тушунчаси, мақоми ҳақида маълумот берсангиз. Қанақа қилиб агрофирма ташкил қилиш мумкин. Уни функцияларига нималар киради?


Агрофирма тушунчаси ва унинг функциялари ҳамда ташкил этиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сонли Қарори билан тартибга солинган

Қайд этилган ҳолат тарифига кўра шартнома тузган корхона томонидан 100 фоиз тўлов олдиндан амалга оширилганидан кейин ўлчов воситасини етказиб бермаганлиги учун "МХКМ"ДК корхонасининг шартномавий мажбурияти келиб чиқмаган бўлса, Қайси норматив ҳужжатга асосан кредиторлик қарзи қачон вужудга келади, қачон муддати ўтган кредиторлик қарзи деб ҳисобланади.Шартномага кўра мажбурият келиб чиқмаган бўлса, шартноманинг 2-томони ҳисобланган корхона пул ўтказганилдан кейин кейинги мажбурияти бўлган ўлчаш воситасини етказиб бермаган бўлса, "МХКМ"ДК раҳбарларининг маъмурий жавобгарлиги келиб чиқадими?


Қонунчиликда “даъво муддати” деган тушунча мавжуд. ЎзР Фуқаролик кодексининг 154-моддасига мувофиқ, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.

Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.

Юқоридаги ҳолат тўғрисида аниқ маълумотлар ёки шарҳлар мавжуд бўлса маълумот беришингизни сўрайман.


Сизнинг саволингизга жавоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент”нинг мазмунидан келиб чиқади.

1. Алкогол маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликлар чакана савдосини битта савдо залида амалга ошириш мумкинми? 2. Назорат касса машинаси сони нечта бўлиши керак, бир донами ёки уч дона?


Алкоголли ва тамаки маҳсулотлар, салқин ичимликлари ва бошқа товарлар битта савдо залида (чекка тоғли туманларда эса савдо секциясида) чакана савдо қилиш учун бўлиб туриши ва уларни реализация қилиши мумкин эмас.

НКМнинг сони камида икки бўлиши керак, улардан биттаси фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш мақсади учун фойдаланилиши лозим.

1. МЧЖ ўзига ажратилиб берилган худуддан салкин ичимликларни чакана савдоси учун махсус жой ажаратилиб бериш тўгрисидаги қарорни яни дислокацияни ўзи тасдиқлаши мумкинми? Ёки бу қарорни тегишли органлар (масалан, хокимият) тасдиқлаши керакми? 2. Ижарачи махсус ажратилган жойда салкин ичимликларни сотишда хар бир жой учун назорат касса аппаратини хамда терминални кўйиши шартми ёки муқим савдо жойидаги назорат касса аппарати ва терминали кифоями?


Мазкур масалада Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган  “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низом”да белгиланган тартибда йўл тутишингиз лозим.

Фукаро вактида алмаштирмаган фукаролик паспорти учун канча микдорида жарима тулайди?


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши – энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

&nbs

Суд қурилиш экспертизасини ўтказиш тартиби ва қонуний асослари қайси норматив хуқуқий хужжатларда акс этган? Суд қурилиш экспертизаси ўтказилгандан сўнг, экспертиза хулосасидан норози тараф хулосани хақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш юзасидан қайси хуқуқни мухофаза қилиш органига мурожаат этиш лозим?


Эксперт хулосасига қўшилмаган тақдирда манфаатдор шахслар қайта экспертиза ўтказиш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун бундай экспертизани тайинлаган органга мурожаат қилишга ҳақли.