Жавоб берамиз

Meni Toshkentdagi Singapur Menejmentni Rivojlantirish Institutidan mehnat daftarchasi rasmiylashtirib berilishini qonunan talab qilishga haqqim bormi?


Сиз билан меҳнат қонунчилиги эмас, балки фуқаролик қонунчилигига мувофиқ  пудрат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома)  тузилганлиги сабабли иш берувчи Сизга меҳнат дафтарчаси очиш ва уни юритишга мажбур эмас.

Fuqaro o‘zining qonuniy oilasi bilan ajrashmagan holda shar’iy nikoh asosida boshqa ayol bilan 10 yil davomida yashab kelgan. Mazkur fuqaro boshqa shaxsdan 5000 dollar qarz olib, tilxat yozib bergan. Qarz olgan fuqaro vafot etgandan keyin qarz beruvchi qarz oluvchininig birinchi oilasi va farzandlaridan otasining qarzini berishni talab qilyapti. Qonunan qarz beruvchi qarz oluvchining oilasidan qarzini undirishga haqlimi?


Ҳа, ҳақли. Кўриб чиқилаётган ҳолатда қарз олувчининг оиласидан қарзни ундириш учун умуман тилхат етарли ҳисобланади.

Men Eldor Zokirov, O'zbekiston Respublikasi fuqarosiman. New Yorkda universitet talabasiman. Passport yoqolib qolgan holatda O'zbekiston konsullligi orqali yangi biometrik passport olish imkoni bormi?


Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек стикерни расмийлаштириш муносабати била

Мен давлат хизматчиси сифатида бирон бир хусусий фирманинг таъсисчиси бўлишим мумкинми? Башарти, таъсисчи бўладиган бўлсам, у ҳолда ўзим ишлаётган давлат корхонаси рахбарини бу ҳақида хабардор этишим керакми?


Давлат хизматчиси акциадорлик жамиятининг муассиси (акционери), масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг муассиси (иштирокчиси) бўла олади. У коммандит ширкатда ҳисса қўшувчи тарзидаги иштирокчи бўлиши ҳам мумкин. 

Ушбу ходимларни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчиларга тенглаштириш ҳамда касаллик варақаси бўйича нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида тўлаш мумкинми? Юқорида келтирилган йўриқнома бандларини тўлиқ шарҳлаб беришингизни илтимос қиламан.


Бу ходимларни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчиларга тенглаштириш эмас, балки уларга қонун нормасига мувофиқ, яъни иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида нафақа тўлаш лозим.

1.Юридик ёки жисмоний шахс акциядорлик жамиятидаги ўзларига тегишли акцияларни хорижий инвесторларга сотганларида, сотилган акциялари учун ваколатли банкдаги хисобварағларига келиб тушган хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотишни амалга оширишлари керакми? 2. Акциядор хисобланмиш жисмоний ёки юридик шахслар, акцияни сотишдан келиб тушган хорижий валютадаги тушумни қайси мақсадларда ишлатилишлари мумкин, ушбу ҳолатда, хорижий валютадаги тушумни ишлатиш мақсадлари буйича чекловлар мавжудми?


Йўқ, сотилган акциялари учун банкдаги юридик шахснинг хисобварағларига келиб тушган тушумни сотиш мажбурияти белгиланмаган.

Агар ходим вилоят хокимининг карорига асосан курилиш ишларига корхонага тегишли транстпорт воситаси билан жалб килинса ушбу кунлар хизмат сафари деб хисобланиладими еки давлат ва жамоат ишларида банд булган деб хисобланиладими ва унинг хисоб китоби кандай булади.


«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»1 Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисмига мувофиқ давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслигидан бошлаймиз.

Ушбу ходим, яъни педагогик иш стажи 5 йилга узулишга эга булган холда рахбар лавозимига тайинланиши мумкинми?Ушбу лавозимга тайинланишида мехнат конунчилиги бузилганми?Конунчилик бузилган холатда масъул ходимларга кандай жазо берилади?


Агар ХТВнинг 191-буйруғида номзод бевосита тайинланишидан олдин олинган 5 йил узлуксиз стажга эга бўлиши кераклиги белгиланган бўлса, у ҳолда мазкур ҳолатда Сизнинг номзодингиз малака талабларига мувофиқ келмаган, чунки бошқа соҳада банд бўлганлиги сабабли унинг стажи узилган. Агар ундай белгиланмаган бўлса, номзоднинг стажи директор ўринбосари лавозими малака талабларига мувофиқ келган.

Юқорида қайд этилганларга мувофиқ, Сиздан корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилганда қайси тартибда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиқлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда белги қўйиши тартибини аниқлаштириб беришингизни сўраймиз.


Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг янгиланган шакли устида иш олиб борилмоқда.

Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ишлаётганлиги учун ўқитувчига 1,0 қийматдан ортиқча иш юкламасини топшириш тўғрисидаги иш берувчини талаби тўғрими? Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ўқитувчилар қанча иш юкламаси билан ишлаши мумкин?


Мазкур саволингизга жавоб асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида кўзда тутилган.

Бундай вазиятда қандай йул тутишимиз керак?


Mазкур ҳолатда, Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлигини қайд этиш лозим.

Туман ветлабораторияси серология,бактерология,экология булими мудирлари (ветврачлар) иш хакиси 5 разрядга туширилди. Шу холат асослими?


Меҳнат кодексининг 88-моддасида (бундан буён – МК деб юритилади), меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилиши белгиланиб, ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар кириши белгиланган.

ЎРҚ-296 нинг 11-бандига асосан 2014 йилда Тошкент шахрига доимий прописка қилинганман. 1. Агар бошқа ишга (бошка вазирлик марказий аппаратига ёки бошқа вазирликнинг Республика ахамиятидаги тизим ташкилотига) ўтсам пропискам давом этадими? 2. Агар доимий рўйхатда турганимга 3 (уч) йил тўлса ва мен ўз номимга уй сотиб олсам ота-онамни Тошкент шахрига ўз уйимга доимий рўйхатга қўя оламанми?


Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ, давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қил

Кредиторлик қарзлар ҳисобдан чақарилиши муносабати билан импорт шартномани банк рўйхатидан олиш учун ваколатли банк ДСИдан солиқлар тўланганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиши ҳақлими?

Кредиторлик қарзлар ҳисобдан чақарилиши муносабати билан импорт шартномани банк рўйхатидан олиш учун ваколатли банк ДСИдан солиқлар тўланганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиши ҳақлими?


Ташқи иқтисодий шартномалар бўйича хорижий хамкор томонидан қарзни вос кечиш операциялари амалга оширилишида, ваколатли банк томонидан солиқлар тўланганлиги ҳақида солиқ инспекциядан маълумотнома талаб қилиб олиши қонунчиликда тўғридан-тўғри белгиланмаган.