Жавоб берамиз

Хозирги кунда мен пропискамни Тошкент шахрида жойлашган бошка манзилга кучира оламанми? 5-банд буйича турган пропискам 3 йил муддат утмасдан туриб никохни бекор булиши пропискамни учирилишига сабаб булмайдими? Жавобингиз учун рахмат.


Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) кўра фуқароларни доимий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян жойда доимий ёки вақтинча яшаш фактининг ички ишлар органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд қилинади.

 

Қайси қонунга асосланиб 2009 йил 8 апрелда тайинланган пенсияни бекор қилиб, 2006 йил 6 июндан пенсия тайинланган?


“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 37-моддаси, ВМнинг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ.

Мен 2013 йилги намунавий уй-жойлардан бир дона олганман, орадан икки йилдан зиёд вакт утди, аммо халигача топширишгани йук, уй-жой сифатсиз курилган, тулик битмаган ва умуман талабга жавоб бермайди. Курилиш ташкилотига килган мурожаатим самара бермади. Улар мажбуриятларини уз вактида тулик бажармаганликлари учун мен улардан етказилган зарарни коплашни талаб килишим мумкинми? Илтимос, ушбу масала юзасидан тулик маълумот берсангиз.


Мазкур ҳолатда дастлаб қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида прокуратура идораларига мурожаат этишни, ижобий натижага эришгандан сўнг эса, мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида тўпланган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шартнома мажбуриятларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилмаганлиги оқибатида  етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиш тавсия этилади.

ЙПХ ходими йул харакати коидасини бузмаган хайдовчини тусишга хаклими?


Миллий қонунчиликда ички ишлар органлари ходими томонидан ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситаси эгасини тўхтатилишини ва ундан тегишли ҳужжатлар талаб қилинишини тақиқловчи норматив ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Юрист штати учун кайси разряд белгиланиши керак?


Саволингизда мулкчиликнинг қайси шаклидаги муассасалигингизни кўрсатмаганлигингизни эътиборга олиб қуйдагидарни билдирамиз.

Кичик корхона тоифасига мансуб ишлаб чикариш корхонаси иш режими хафтасига хар куни булмайди. Ички мехнат тартиби коидалари кандай ёзилади: иш булмаган кунлар албатта езилиши керакми еки табель асос булаверадими?


Иш вақти ҳисобини юритиш иш берувчининг мажбуриятидир. Иш вақти ҳисобини юритиш нафақат меҳнат интизомига риоя этишни назорат қилиш, балки ходимларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўғри тўлаш имконини ҳам беради. Бундай ҳисобни тасдиқлайдиган асосий ҳужжат бўлиб иш вақтини ҳисобга олиш табели ҳисобланади.

ЯТТ банкдан накд пул олган холда кишлок хужалик махсулотларини бозордан сотиб олиб (тайёрлов), уни МЧЖга накд пулсиз сотиши мумкинми. Агар мумкин булса ЯТТ да кандай солик туловлари келиб чикади.


Якка тартибдаги тадбиркор амалга оширадиган фаолият турида тайёрлов хизматлари кўрсатилган бўлса, у қайта тайёрлов маҳсулотларини сотиши мумкин.

1.Хусусий фирмамиз 2001 билан рўйхатга олинган ва 2004 йилда хусусий корхона сифатида қайта рўйхатдан ўтган, ушбу "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун 4-модда талабига жавоб берадими? 2.Корхонамиз томонидан тақсимланмаган фойдасини 2016 йилда дивиденд сифатида таъсисчига тақсимласа, "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун 24-моддаси бўйича таъсисчи дивиденд солиғидан имтиёзга эга бўладими?


Хусусий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади ва ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижоратчи ташкилотлар учун белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга, шу жумладан солиқ имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

ДСИ томонидан суд карорига асосан кайтарилган пулни ташкилот таъсисчисининг улушига кушиша оламизми?


  Йўқ, суд қарорига асосан давлат солиқ инспекцияси томонидан корхонангизга қайтарилган маблағларни сиз муассиснинг жамият устав капиталидаги улушини кўпайтиришга тўғридан-тўғри йўналтира олмайсиз.

Автомоторанспорт воситаси олди-сотди шартномаси нечта оригинал нусхада тузилади? Кимлар учун ва қандай мақсадда?


Ҳужжат нусхаларининг сони нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахслар томонидан белгиланади, лекин у битимда қатнашувчи томонлар миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.

Биринчи коидабузарлик буйича хайдовчилик гувохномаси олиб куйилиши, иккинчи холат буйича автомашинани жарима майдонига камаб куйилиши канчалик конуний? Ушбу иккала холат учун менга кандай жарима кулланилади? Жавоб учун олдиндан рахмат!


Ҳайдовчилик гувоҳноманинг қонуний ёки ноқонуний олиб қўйилганлиги масаласига иш ҳолатларидан келиб чиқиб, баҳо берилади.

Давлат поликлиникасининг бош бухгалтери ёки бухгалтерия ходимлари, ходимлар бўлими бошлиғи ва бошқа ходимлар (тиббиёт ходимларидан ташқари) доимий 1,5 ставка бўйича ишлашлари мумкинми?


Фикримизча, мумкин эмас.

Кредит суммаси конвертация булиб кетгунича банк кредитдан фоиз олишга хаклими?


Банк муассасасининг ажратилган кредит эвазига қарз олувчидан фоизлар тўланишини талаб қилишга ҳақли ёки ҳақли эмаслигини шартнома шартларидан аниқлаш мумкин.

Неча ёшдан болани конун тарафдан давлат богчасига берса булади? Жойлаштириш бўйича муамолар бўлганда кимга мурожат килса бўлади?


Махаллий давлат хокимияти органлари томонидан ташкил қилинган мактабгача таълим муассасасига (болалар боғчасига) 2 ёшдан 6-7 ёшгача булган болалар қабул қилинади.

Айтингчи, қайси банкдан қанча миқдорда хорижий валюта сотиб олишим мумкин ҳамда мен қандай ҳужжатларни тақдим қилишим зарур?


Ваколатли банкларда резидент-жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш бўйича операциялар конверсион операциялар бўлими томонидан амалга оширилади.