Жавоб берамиз

Ушбу қарорда кўрсатиб ўтилган метал лист прокатига арматура маҳсулотлари кирадими ёки йўқми?


Ушбу ҳолатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ.

Махсус кийимнинг қиймати ходимдан ушлаб қолинганида солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ўтказмаси


Агар инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши мумкин.

Бино бузилганида бухгалтерия ўтказмалари ва мол-мулк солиғи


Асосий воситалар таркибидаги бино бузилганида қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари билан АВда 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 22-бандида танишинг.

Юқоридагидан келиб чиқиб, бюджет ташкилоти жамоа шартномасида хизмат сафари учун кундалик харажатлар миқдорини Низомнинг 16-бандига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 0,35 коэффициентдан кам бўлмаган миқдорда, яъни ундан кўпроқ ўрнатишга ҳақлими? Ёки 0,35 коэффициент энг юқори миқдорми?


Бюджет ташкилотларда кундалик харажатларни белгиланган миқдордан юқорироқ ўрнатиш мумкин.

Олий ўқув юрти учун ҚҚС ва фойда солиғи


Олий ўқув юртларининг таълим хизматлари ҚҚСдан озод, фойда солиғи эса ноль фоизли ставкада тўланади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга тўланадиган субсидия


Субсидия ногирон ходимларга эмас, балки ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ажратилади. Қарорда олинган субсидиялар ногирон ходимларга тўлаб берилиши кераклиги ҳақида сўз юритилмаган.

МЧЖ фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш мумкинми


Юридик шахслар учун «фаолиятни вақтинча тўхтатиш» тушунчаси йўқ.

ДУК балансига текинга АВ қабул қилишнинг солиқ оқибатлари


Текинга олинган асосий восита балансга ўша кундаги бозор нархида кирим қилиниши лозим.

Товарларни экспортга реализация қилишда ҚҚС ва акциз солиғи


Товарларни экспортга реализация қилишда ҚҚС 0%ли ставкада тўланади, акциз солиғи тўланмайди.

Ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларига Янги йил совғаларини тарқатишнинг фойда солиғи бўйича солиқ оқибати


Текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи суммаси киритилган) харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.

Утилизация йиғимини тўлаш


Утилизация йиғими транспорт воситалари импорт қилинишида – импортёрдан ва Республика ҳудудида ишлаб чиқарилганда – ишлаб чиқарувчидан ундирилади.

УФга ҳисса сифатида ТМЗни беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Юридик шахснинг УФга ТМЗни киритиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади.

Корхонанинг реклама акциялари ҳисобини юритиш


СК 369-моддаси 2-қисми 14-бандидаги ёпиқ рўйхат талаблари бажарилаётган бўлса, у ҳолда акция сотувни оширишга қаратилган, бу мижозларнинг фаоллигини акс эттирувчи тадбир дастури бажарилиши билан тасдиқланади – бундай акция доирасида мол-мулкнинг берилиши жисмоний шахснинг даромади деб тан олинмайди. 

Фойдаланилаётган омборхонада қурилиш материаллари ва коммунал харажатлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


Агар корхона ушбу харажатларни ҚҚС солинадиган фаолият учун амалга оширса, у ҳолда кирувчи солиқ суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида мулкий даромадларнинг акс эттирилиши


Мулкий даромадлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида ва ушбу Ҳисоб-китобга 6-иловада акс эттирилади.