Жавоб берамиз

УФга ҳисса сифатида ТМЗни беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Юридик шахснинг УФга ТМЗни киритиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади.

Корхонанинг реклама акциялари ҳисобини юритиш


СК 369-моддаси 2-қисми 14-бандидаги ёпиқ рўйхат талаблари бажарилаётган бўлса, у ҳолда акция сотувни оширишга қаратилган, бу мижозларнинг фаоллигини акс эттирувчи тадбир дастури бажарилиши билан тасдиқланади – бундай акция доирасида мол-мулкнинг берилиши жисмоний шахснинг даромади деб тан олинмайди. 

Фойдаланилаётган омборхонада қурилиш материаллари ва коммунал харажатлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


Агар корхона ушбу харажатларни ҚҚС солинадиган фаолият учун амалга оширса, у ҳолда кирувчи солиқ суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида мулкий даромадларнинг акс эттирилиши


Мулкий даромадлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида ва ушбу Ҳисоб-китобга 6-иловада акс эттирилади.

Хизматлар экспортида солиқ оқибатлари


Кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ ва Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиладиган хизматлар экспортига (таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш) 12 % ставка бўйича ҚҚС солинади.

Экспорт хизматлари кўрсатишдан тушган фойдага ноль ставка бўйича фойда солиғи солинади.

Меҳнат ҳақи миқдорининг ўзгариши меҳнат таътили учун ва касаллик варақаси бўйича тўланадиган пул миқдорига қандай таъсир қилади

ҚК учун солиқ имтиёзлари


Айнан ҚК учун алоҳида солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган.

Олиб қўйилган кўчмас мулк учун компенсация олинганда солиқ оқибатлари


Бино бузилиши учун компенсацияга солиқ солиш борасида экспертларнинг 2 та бир-бирига зид фикрлари мавжуд.

Товарлар сотиб олинганда ҚҚСни ҳисобга олиш


Корхонада ҚҚСдан озод қилинган айланмалар йўқлиги боис ЭҲФда ҚҚСнинг бутун суммасини ҳисобга олишга ҳақлисиз.

Қум-шағал аралашмасини қазиб олишда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш


Корхонангиз фойдали қазилма қазиб олиш билан шуғуллангани боис ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи ҳисобланади.

2D-сканер сотиб олинганда фойда солиғи бўйича имтиёз


Фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш учун сотиб олинган қурилма қийматини (ҳар бир қурилма учун 4 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда) Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 100-сатрида акс эттириш лозим.

Импорт контракти бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш


Кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилаётганда корхона даромад олади, у фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш пайтида жами даромад таркибига киритилиши керак.

Норезидентдан хизматлар харид қилинганда ҚҚС бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари


Хорижий компания томонидан хизматлар 2022 йил 15 декабрда кўрсатилган бўлса, ушбу хизматларга оид ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботлари 2023 йил 20 январдан кечиктирмай тақдим қилиниши керак. Солиқ тўлови ҳам ушбу санадан кечиктирмай амалга оширилади.

Солиқ солиш мақсадида халқаро ташишлар қандай ҳисобга олинади


Хизматлар импорт қилинганда чиқувчи ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмайди.

2022 йилда тузилган шартномага асосан 2023 йилда товарни ҚҚС билан реализация қилиш


Aгар томонлар шартноманинг суммасини келишиб олган ва биржа шартноманинг суммасини камайтирмайдиган бўлса, товар ҚҚСнинг 12 %лик ставкасида реализация қилиниши керак.