Жавоб берамиз

Ногиронлар жамоат бирлашмаси


Агар корхонангизнинг ягона таъсисчиси ногиронлар жамоат бирлашмаси бўлмаса СК 243-моддаси 1-қисми 6-банди билан берилган имтиёздан фойдаланишингиз мумкин эмас.

Ходим томонидан берилган товарли қарзнинг назорат остидалиги


Агар корхона ва ходим ўртасида СК 37-моддаси шартларига биноан ўзаро боғлиқлик бўлмаса, СКнинг 180-моддасига мурожаат қилиш ва трансферт нарх тўғрисида сўз юритишга асос ҳам бўлмайди.

Ижтимоий соҳада фаолият юритувчи корхона 0 фоиз ставка қўллаши учун даромадни аниқлаш


Жами даромад СК 297-моддасига асосан аниқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 185-сонли қарорига 1 ва 2-иловалар ҳам ўз кучини йўқотган ҳисобланадими?


Йўқ, ҳисобланмайди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб дори воситаларига нархни шакллантириш


№ПҚ-2647-сон қарорга кўра дори воситалари улгуржи савдосида 15%гача, чакана савдода эса 20%гача устама қўйиш мумкинлиги тўғрисидаги банд бекор қилинган. Лекин ушбу устама фоизлари 06.04.2017 й. ВМҚ №185 га мувофиқ сақланиб қолган.

Ерга бўлган мулк ҳуқуқи сотиб олинганида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Агар ҳақиқатда ерга бўлган мулк ҳуқуқи аукцион орқали сотиб олинган бўлса, сотиб олинган ер участкаси корхона учун асосий восита ҳисобланади ва ушбу ер участкаси ер солиғи солиш объекти ҳисобланади.

Asosiy ish joyi bo’yicha davlat tashkilotida ishlovchi xodim o’zini o’zi band qiladigan shaxslar uchun faoliyat (ishlar, xizmatlar) bilan shug’ullanishi mumkinmi?


Меҳнат шартномаси бўйча ишлаётган шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фақат йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини шуғулланиши мумкин.

Гаров шартномасига асосан муддати ўтган қарздорликни депозитдан суд қарорисиз ундириш мумкинми?


Банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари  бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун маблағлар  акцептсиз ҳисобдан чиқарилади.

Санаторий фаолиятида ҚҚС


Ушбу савол бўйича экспертларнинг қарама-қарши фикрлари мавжуд.

Енгил автомобилни сотиб олишда ҳисобга олинган ҚҚС


Корхона уни сотиб олишдаги тўланган ҚҚС суммаларини ҳисобга олишга ҳақли бўлган. Ҳисобга олинган солиқ сумманини тиклаб, аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини топшириш керак эмас.

Қурилиш материалларини устав фондига киритишда ва олди-сотди қилишда солиқ оқибатлари


ТМЗларнинг қолдиғини бошқа корхонага таъсисчи эмас, мулкдор корхона сотади. Бунда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқади.

Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олиш керакми


Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳисобга олинмайди.

ҚҚС ставкаси ва коммунал хизматлар тарифидаги ўзгариш


СКга киритилган ўзгариш билан сиз кўрсатаётган хизмат бўйича айланмага солинадиган ҚҚС ставкаси ўзгарди, хизматларингиз учун тариф ўзгармади.

ҚҚС бўйича имтиезни қўллаш


Ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.

Рақамли актив


Ишлаб чиқилган ҳар бир дастурий таъминотга алоҳида ёндошишга тўғри келади.