Жавоб берамиз

Ишламайдиган пенсионерга тўлов


Солиқ агенти томонидан ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (СК 377-м. 11-б.).

Асосий воситаларнинг зарар билан чиқиб кетишидан фойда солиғи


Агар корхона автомобилни бозор қийматида сотган бўлса ва унинг чиқиб кетишидан молиявий натижаси зарар бўлиб чиқса, бу зарар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташланади.

Юридик хизмат ходимларига устамаларни тўлаш

Ишламайдиган пенсионерларга тўловлар – бу жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари


Солиқ агенти томонидан ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади.

Товар августда юкланиб, ноябрда чек урилган


Солиқ тўловчи солиққа тортиш объектларини ҳисобга олишдаги хатоларни тузатиш ҳуқуқига эга ва солиқ суммаси камайганида тўғирланган солиқ ҳисоботини тақдим этишга мажбур. ДСХО солиқ тўловчининг ҳуқуқларини таъминлашга масъул.

Даврий божхона ҚҚС тўловлари ҚҚС тўловчилари томонидан ҳисобга олиниши керак


ҚҚС аввал вақтинча олиб кириш божхона режимида (ИМ-42 БЮД) даврий тўловлар шаклида тўланган бўлса ҳам импорт қилинган товарларни эркин муомалага  рўйхатдан ўтказишда (ИМ-40 БЮД) божхона органи электрон ҳисобварақ-фактура операторига ҳисобланган ҚҚС тўғрисидаги маълумотларни топшириши шарт.

Онлайн-НКМ чеклари ЭҲФ ўрнини босиши


ЯТТ ҚҚСсиз онлайн-НКМ чекини тақдим этганлиги бу чекни my.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилмайди.

Даромад солиғини ҳисоблашда халқаро ташкилотга аъзолик бадаллари


Нотижорат ва халқаро ташкилотларга бадаллар чегириб ташланмайдиган харажатларга киритилган, айрим ҳоллар бундан мустасно.

Ноль қийматга эга объект бўйича мол-мулк солиғи


Амалдаги қоидаларга кўра, солиқ солинадиган база 1 кв.м. учун мутлақ кўрсаткичда белгиланган минимал қийматдан кам бўлиши мумкин эмас.

Ваколатхоналарнинг реклама акциялари


Ваколатхона чет эл компанияси номидан иш олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг манфаатларини ифодалаш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида ўз фаолиятини амалга оширади.

Товар-моддий бойликларнинг камомади аниқланганда ҚҚС билан қандай ишлаш керак


Етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уни ундириш тартиби Меҳнат кодексининг 204-207-моддаларида назарда тутилган.

25 ёшгача бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқни қайтариш


Корхонада 6 ойдан кўп ишлаган, сўнгра бўшаган ходимлар бўйича ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тақиқланмаган. Корхона улар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Солиқ суммаси пасайтирилганда ҳисобга олинган ҚҚС


ҚҚС пасайтирилиши туфайли аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Омборда 10 йилдан ортиқ сақланиб келган ТМЗни ҳисобдан чиқарилишига қарор қилинди


Корхона неликвид товарлар-заҳираларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги тегишли қарорни мустақил равишда қабул қилишга ҳақли. Ушбу операция оқибатида ҳосил бўладиган зарарлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш чоғида олдин ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритиш


Ҳа, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишда корхона АВ бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни унинг қолдиқ қийматига мутаносиб равишда тиклаши керак.