Жавоб берамиз

Ходим томонидан сотиб олинган ёқилғи бўйича ҚҚС ҳисобга олинмаслиги


Корхона ушбу вазиятда онлайн-НКМ чекларида акс этган ҚҚС суммаларини ҳисобга ололмайди.

Корхона таъсисчиси олмаган дивидендларидан корхона фойдасига воз кечишида бухгалтерия ўтказмалари


Агар тақсимланмаган фойда таъсисчига дивиденд сифатида тақсимланмаган бўлса, уни тақсимламасдан ишлаб юриш маъқул.

Импорт чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш


Агар корхона текинга олинган товарлардан ҚҚС солинадиган айланма мақсадида фойдаланса, уларни импорт қилиш чоғида божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.

ННТ мол-мулкини ижарага беришда солиқлар тўлаши лозимлиги


ННТ мол-мулкини ижарага берганида тижорат фаолияти билан шуғулланади, шу сабабли бунда барча солиқларни тўлаши лозим.

АЖ акцияларини сотиб олишда солиқ оқибатлари вужудга келмаслиги


Юридик шахсларнинг устав фондидаги улушларини сотиш ҚҚCдан озод.

Ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган қўшимча тўловларнинг солиқ оқибатлари


Ишламайдиган пенсионерларга солиқ агенти томонидан тўланадиган тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киритилади.

Ўтган йилда ўтказилган мустақил баҳолаш


2023 йил мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида 2021 ва 2022 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

ҚҚС ставкаси пасайтирилганда


ҚҚС ставкаси пасайтирилгани муносабати билан, шартномада товарнинг қиймати, шу жумладан ҚҚС қандай кўрсатилганига қараб, қўшимча келишув тузиш талаб этилиши мумкин. 

Мини футбол майдончасига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш


Мол-мулк солиғини ҳисоблашда солиқ базаси жисмоний тарбия ва спорт объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади.

Фойда солиғи ставкасини 50 %га пасайтириш ҳуқуқи


Мантиқан солиқ тўловчи 7,5 %ли ставкани қўллашга ҳақли.

Қандай қилиб деҳқон бозоридан хом ашёни тўғри харид қилиш


Хом ашёни бозордан харид қилишга икки ҳолатда йўл қўйилади – бевосита ишлаб чиқарувчидан ёки воситачидан харид қилинса.

Буғдой унини экспорт қилишда ҚҚС ва фойда солиғи


Буғдой уни экспорт қилинганида ҚҚС ва фойда солиғи 0%ли ставка бўйича тўланади.

Субпудратчи корхона томонидан ЭҲФ расмийлаштирилиши муддатлари


Ўзаро муносабатлар томонлар орасида тузилган шартномадан келиб чиқиб амалга оширилади.

Товарни таннархдан паст сотганда солиқ оқибатлари


ҚҚС бўйича солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади.

Жисмоний шахснинг қарзини ҳисобдан чиқариш


Банк мижозининг унга бўлган қарзини ҳисобдан чиқарса, бунда жисмоний шахсда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади.