Жавоб берамиз

Товарни таннархдан паст сотганда солиқ оқибатлари


ҚҚС бўйича солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади.

Жисмоний шахснинг қарзини ҳисобдан чиқариш


Банк мижозининг унга бўлган қарзини ҳисобдан чиқарса, бунда жисмоний шахсда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади.

Олий ўқув юртида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг ҳисоби


Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга риоя қилишни тавсия қиламиз.

Суғурта компаниясининг автомобилини сотиш чоғида ҚҚС


Автомобилни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСга тортилади, имтиёз мавжуд эмас.

ЕТТБга хизмат кўрсатишда ҚҚС ставкаси


Аудиторлик хизматлари СК 241-м. 3-қисмида кўрсатилмаган, ҳамда хизматлар харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолият амалга оширмаётганлиги ва бўлмаганлиги сабабли бундай хизматлар ҚҚСга тортилмайди.

Мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот шаклида имтиёзни қўллашдаги муаммо


Бундай ҳолатларда муаммони ҳал қилиш учун ДСҚнинг ишчи гуруҳига мурожаат қилишингиз мумкин

Жисмоний шахсга фоизсиз заём берилишининг солиқ оқибатлари


Солиқ кодексида жисмоний шахсларга мақсадли ишлатиш тарзида пул маблағлари кўринишида заёмларни бериш тўғрисидаги талаб белгиланмаган.

Заём шартномаси бўйича ТМБ топширилганда қарз берувчида юзага келадиган солиқ оқибатлари


Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-м. 1-қ.).

Фоизсиз қарзни фоизли қарзга айлантиришда қандай солиқ оқибатлари юзага келади


Шартномани ўзгартириш томонларнинг келишуви билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига ва шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Бюджет ташкилотларида автоматлаштирилган тарзда бухгалтерия ҳисоби


Бюджет ташкилоти бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини автоматлаштирилган тарзда «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисидаги» Низомнинг 4-б. ва 5-б. талабларига  амал қилган ҳолда юритишлари лозим.

Товар қарзини қайтариш. Солиқ оқибатлари


Қарз олувчи учун қарз шартномаси бўйича товар-моддий захираларни қайтариш ҚҚСга тортиладиган айланма ҳисобланади.

IT-Park резидентлари томонидан тақдим қилинадиган солиқ ҳисоботи


Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек ижтимоий солиқдан озод қилинган.

Чет эллик ходимнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


Чет эл фуқароларининг, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларининг даромадлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ солиққа тортилади, солиқ ундириш ўзаро келишув принциплари асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Ўтган даврлардаги хатоларни тузатиш


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисобида хатоларни тузатиш.

Устав фондига пул бўлмаган ҳиссаларнинг киритилишидан ЖШДС


Мутахассиснинг фикри бўйича, жисмоний шахснинг пул бўлмаган ҳиссаси унинг даромади ҳисобланмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.