Жавоб берамиз
2019 йил учун ҳисоб сиёсатини 2020 йилда ишлатиш имконияти
Ҳисоб сиёсатини ҳар йили янгидан тасдиқлаш шарт эмас. Агар ҳисоб сиёсатида танлаб олган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари кейинги йиллар учун ҳам тўғри келса, ундан кейинги йилларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Амортизация: ҳисоблашдаги хатоларни тузатамиз
Жорий ҳамда ўтган йилдаги ҳисобот маълумотлари уларни бузиб кўрсатишлар аниқланган ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботда тузатилади.
Бизнинг иш фаолиятимиз қандай ташкил этилади ва ойлик иш ҳақи қандай тўланади?
Президентнинг 2020 йил 1 майдаги Ф-5569-сонли фармойишига асосан чора тадбирлар кўрилади.
Карантиндан сўнг фирма фаолиятини тиклагандан сўнг буйруқ чиқариш зарурияти
Ҳа, раҳбар томонидан корхона фаолияти тўхтатиб турилиши тўғрисидаги буйруқ чиқарилганда, унинг фаолияти тикланганлиги тўғрисидаги буйруқни ҳам чиқариш лозим.
Карантин даврида хусусий мулк бўйича ижара тўловларини тўхтатиб туриш имконияти
Ижара тўловларини ижарага олинаёган бинонинг эгаси билан қўшимча келишув тузиш орқали тўхтатиб туриш мумкин.
ДСИнинг ушбу ҳаракати қонунийми? Яъни аванс бўла туриб ҳар бир ой учун алоҳида ечиб олиши тўғрими? Авансни қандай қайтариб олиш мумкин?
Ходимларни овқатлантиришнинг бухгалтерия хисоби
Ходимларни овқатлантириш қиймати жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланмайди. Бу компенсацион тўловлар бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади.
Буви набирасини парваришлаш бўйича таътилни ва нафақани расмийлаштириш
Ягона миллий меҳнат тизимида ишловчи ходимларни рўйхатдан ўтказиш муддати ўзгардими?
2020 йил 4 май ҳолатига меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш муддатлари бўйича ўзгаришлар содир бўлмади.
Дам олиш ва байрам кунлари меҳнатга ҳақ тўлаш
Дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ёки иш ходимнинг хоҳишига қараб бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўлаган ҳолда бошқа дам олиш куни бериш билан қопланади.
МЧЖ устав фондини соф активлар қийматигача камайтиришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Агар иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин МЧЖ соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлиб қолса, жамият ўз устав фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтириши шарт.
Юзга тақиладиган ниқобларни бепул беришда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари
Юзга тақиладиган ниқобларни бепул асосда бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул бериш деб қаралади ва тегишинча, қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланмайди
Ходим санитария-эпидемиология хизматининг маълумотномасини тақдим этган тақдирда, унга карантинда бўлган вақт учун ҳақ тўлаш зарурияти
Карантин пайтида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тақдим этилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тўланади.
Агар биз бу автомобилни ижарага олсак, ундан ўзимизга тегишли автотранспортлардек фойдалана оламизми, яъни йўл варақаси билан бир нечта ходимимиз ҳайдаб юра оладими ва ЙПХ ходимлари тўхтатганида ходимларимиз ёнида ўзига ҳамда автотранспортга тегишли қандай ҳужжатлар бўлиши керак?
Юридик шахс томонидан ижарага олинган автотранспортни бир нечта ходим бошқаришга хақли.