Жавоб берамиз

Пенсия таъминоти

Ёшга доир пенсия тайинлашда иш ҳақи миқдори


Ҳа, аҳамиятга эга, бироқ белгиланган миқдоргачаси ҳисобга олинади.

Карантин тугаганидан кейин пенсияларни тўлаш тартиби


Пенсия одатдаги тартибда, пенсионернинг хоҳишига кўра тўлаб борилади. У пенсияни карточкада олишни давом эттириши ёки нақд пулда олиши мумкин.

Карантин даври мобайнида пенсионер ўз яшаш жойидан бошқа жойда бўлганда унинг пенсия олиш имконияти


Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожат қилишингиз ва жойлашган жойингиз ҳақида хабар беришингизни тавсия этамиз.

Имтиёзли пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш


Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатларида назарда тутилган ишларни бажариш билан банд бўлган ходимлар (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қ

Имтиёзли пенсияга чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари


54 ёшдан пенсияга чиқиш муайян шартлар бажарилиши талаб этиладиган имтиёзли пенсия ҳисобланади.

Муддат чекланган


Ҳа, ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади

Стаж масаласига доир


Тўлов миқдори пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ  йилига уни тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши мумкин

Пенсия кўпроқ тўланади


Ҳа, албатта. Бироқ пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинишини ҳам инобатга олиш лозим. 

Хорижда тўпланган стаж


Пенсия билан таъминлашлари мумкин, чунки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар 

Унга қандай ва қанча маош ҳисобланади, ҳисобланган бюллетен харажатини корхона тўлайдими ёки пенсия жамғармасидан қопланадими?


Ой давомида ҳақиқатда ишлаган кунлари учун иш ҳақи, касал бўлган вақти учун нафақа тўланади. Вақтинчалик ишга лаёқатсизлик нафақаси иш берувчи корхонанинг ҳисобидан тўланади.

Ишловчи пенсионерларга пенсия тўловлари жамғарма ҳисобидан амалга оширилса, корхона ҳисобрақамига ушбу тўловлар қай тарзда келиб тушади?


Ташкилотнинг талабномасига мувофиқ пенсия тўловлари учун маблағлар ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан молиялаштирилади

Менинг ёшим 77 да. 55 ёшимда пенсияга чиққанман ва нафақа олиб келаман. 2016 йил апрель ойида пенсия жамғармаси ходимлари иш стажим нотўғри ҳисобланганлиги натижасида пенсиямнинг миқдори ортиқча ҳисобланганлигини маълум қилишиб, пенсия миқдорини камайтириб қўйишди. Уларнинг қилган ишлари асослими? Менга пенсия тўғри тайинланганлигини қандай билсам бўлади?


Фақат икки ҳолатда: пенсионер томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида ва ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсионерга пенсиялар миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда чегирмалар қилиниши мумкин.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидан ечиб олинган маблағлар даромад ҳисобланадими ва ушбу пул маблағларидан қандайдир солиқ тўланиши лозимми?


Йўқ, керак эмас.

Пенсия жамғармаси менинг розилигимсиз пенсиямни пластик картага ўтказиши мумкинми?


Пластик карталарни жорий қилиш ихтиёрий равишда амалга оширилиши керак.

Пенсияга чиқишда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони учун устамага ЖШДС солинадими ёки йўқми?


Асосан ушбу Қонунга мувофиқ тўланадиган пенсия (барча оширилишлар ва устамалар билан) га солиқ солинмайди.