Жавоб берамиз

Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш

Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилганда иш ҳақи тўланадими


Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъий назар, ходимга фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация ва меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаган кунларига иш ҳақи тўланади.

1.Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда мазкур моддий ёрдамни ҳам тўлаб бериш ёки меҳнат таътилини олдиндан олишган бўлса, ортиқча олинган моддий ёрдам суммасини ҳам қайтариб ушлаб қолиш керак бўладими? 2.Бунда неча ойга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация берилиши керак бўлса, моддий ёрдамнинг тўлиқ суммасини ҳам 12 га бўлиб, тегишли ойлар сонига кўпайтирган ҳолда ҳисоб-китоб қилиб чиқариш тўғри бўладими?


Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда унга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида тегишли қарор бўлса, корхона моддий ёрдамни тўлаб беришга масъулдир, агар бундай қарор бўлмаса, моддий ёрдам тўланмайди. Тўланган моддий ёрдам суммаси ҳеч қандай сабаб билан ходимдан қайтариб олишмайди ёки меҳнат ҳақидан ушлаб қолинмайди.

Пенсия ешига етган ва имтиезли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим билан Меҳнат кодекснинг 100 моддаси 7 банди асосида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонунийлиги


Сизнинг ҳолатингизда қонун ҳужжатларида саволингизга аниқ жавоб мавжуд эмас, бироқ Иш берувчи 50 ёшга тўлган ва имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим билан меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига асосан бекор қилишга ҳақли эмас деб ҳисоблаймиз.