Жавоб берамиз

Компенсациялар

1. Юкоридаги мисолда қайси вариант тўғри ва қандай ҳужжатга асосан? 2. Огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация тўланганда, 2-ҳамда 3-ойлар учун ўртача ойлик иш хаки (аввалги икки ой/2) ҳисоблашда ҳам татил пулининг фақатгина тарифдан ортиқча қисмини киритиш лозимми ёки бундай ҳолларда ҳар қандай (ЕСП объекти бўлса) ойлик даромадини 2 га бўлиш креакми?


Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган тартибда (кейинги ўринларда –Тартиб) амалга оширилади.

11 йил меҳнат таътилисиз ишлаган ходим ишдан бўшаганда барча фойдаланилмаган таътиллари учун компенсация талаб қилишга ҳақлими? Таътил компенсацияси қандай ҳисобланади?


Ҳа, 11 йил давомида меҳнат таътилисиз ишлаган ходим барча фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация талаб қилишга ҳақли, ва бунда ташкилот уни тўлиқ ҳажмда тўлаб бериши керак бўлади.

Кечиктириб (ўз вақтида тўланмаган) тўланадиган ойлик маошларини индексация қилиш ёки пеня қўшиб ҳисоблаш қонунчиликда кўзда тутилганми?


Иш ҳақини индексация қилиш қонунчиликда кўзда тутилмаган. Бу ҳолатда иш берувчининг жавобгарлиги фақат жамоа шартномаси ёки локал норматив ҳужжатда кўзда тутилиши мумкин.