Жавоб берамиз

Банк тизими

Qanday qilib men chet el institutida o'qish uchun kontrakni to'lashim mumkin? Va umuman bunga O'zbekiston fuqorasi sifatida huquqim bormi? Agar bo'lsa, qanday qilib o'z huquqlarimni talab qilsam boladi?


Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ Сиз хорижий валютани халқаро тўлов картасига нақдсиз шаклда сотиб олиб, ўқиш учун тўловга йўналтиришингиз мумкин. 

Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун асосий восита, хом-ашё материаллари ва товарларни импорт қилишда тўланадиган божхона харажатларидан банк хизмати хақи ундириладими?


Агарда сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кирса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги №ПФ-4609-сонли фармонида белгиланган ҳолларда банклар хизматлари учун тўловлардан озод қилиниши лозим.

Харидордан улгуржи савдо корхонасининг махсус улгуржи ҳисоб-рақамига тўлов мақсадида “истемол моллари сотиб олиш учун” деб келиб тушган пул маблағини банк қайтариб юбориши мумкинми?


Ҳа, агарда қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда

Хитойда кундалик ҳаражатларимга маблағ қолмаган вазиятларда ҳисобни тўлдириш учун, менинг номимга банк амалиётларини бажариш учун очтирган виза картамни онамнинг номларига ишончнома асосида қолдирсам бўладими?


Ҳа, тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома қолдиришингиз мумкин

Корхона ҳисоб рақамидан (картотека-2 мавжуд) бевосита хизмат кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларимиз учун тўловларни амалга ошириш учун тушумнинг 5% миқдоригача пул маблағларини олишимиз мумкинми?


Банк томонидан мижознинг ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф қилишни чеклаши қонунсиздир, бу пул маблағларини хатлаш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно.

Сиздан GM-Uzbekiston АЖнинг вилоятдаги дилерларидан автомашина сотиб олиш учун олинган шартномага мувофиқ, мазкур БПКдан фойдаланган холда, БПК нинг эгаси (ўз уйини ёш оилага сотган фуқаро) ёки БПК нинг эгаси бўлмаган бошқа бирор шахс, АСАКА банки ва унинг филиалларидан ўзи учун тўловни амалга ошириши (автомашинага пул тўлаши) мумкинми, бу борада бирор чекловлар бор ёки йўқлиги ҳақида батафсил маълумот беришингизни сўрайман.


Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининн қарори билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.

Кредиторлик қарзлар ҳисобдан чақарилиши муносабати билан импорт шартномани банк рўйхатидан олиш учун ваколатли банк ДСИдан солиқлар тўланганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиши ҳақлими?


Ташқи иқтисодий шартномалар бўйича хорижий хамкор томонидан қарзни вос кечиш операциялари амалга оширилишида, ваколатли банк томонидан солиқлар тўланганлиги ҳақида солиқ инспекциядан маълумотнома талаб қилиб олиши қонунчиликда тўғридан-тўғри белгиланмаган. 

Банк иш ҳақи учун нақд пул берганда воситачилик ҳақи олиши мумкинми?


Мижознинг ҳисобварағи бўйича амалга оширилган операциялар учун банк томонидан ундириладиган тўлов шартномавий шарт ҳисобланиб, банк билан мижоз ўртасида тузилган банк хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатиб ўтилади.

Туманда жойлашган юридик шахснинг бошқа туманда ёки шаҳарда иккиламчи ҳисобварақ очиш ҳуқуқи 864-1-сон тартибга асосан бекор қилинганми? Шу тартибни изоҳлаб берсангиз.


Ҳа, бекор қилинган.

Кредит суммаси конвертация булиб кетгунича банк кредитдан фоиз олишга хаклими?


Банк муассасасининг ажратилган кредит эвазига қарз олувчидан фоизлар тўланишини талаб қилишга ҳақли ёки ҳақли эмаслигини шартнома шартларидан аниқлаш мумкин.

Айтингчи, қайси банкдан қанча миқдорда хорижий валюта сотиб олишим мумкин ҳамда мен қандай ҳужжатларни тақдим қилишим зарур?


Ваколатли банкларда резидент-жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш бўйича операциялар конверсион операциялар бўлими томонидан амалга оширилади.

1-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси юридик шахслардан кўрсатилаётган хизиматлар учун банк орқали нақд пул қабул қилиш масаласини қандай тартибда, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин бўлади? 2-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси буюртма берган корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаса, пул маблағи мавжуд учинчи шахс тўловни амалга оширишга рози бўлганида, улардан пул маблағи ўтказилишини қандай тартибда ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин? Бериладиган жавоб ва ҳамкорлик учун олдиндан миннатдорчилик билдирилади.


Юридик шахслар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

Ипотека кредитини олиш учун 25 % бошланғич бадал суммасини бошқа банк томонидан кредит асосида расмийлаштириш мумкинми?


Бошланғич бадал тўловини иш берувчи томонидан, ёки банк муассасаси томонидан (кредит ҳисобига) қоплаб берилиши масаласи томонларнинг ихтиёри ва ўзаро келишуви асосида амалга оширилиши мумкин.

Фирмамиз ўзининг корпоратив банк картасига эга бўлмоқчи. Эшитишимизча, бундай карталарнинг ишлатилиши нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тенглаштирилар экан. Ушбу қоидалар айнан қайси қонун ҳужжатлари билан белгиланганлигини билмоқчи эдик.


Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг (МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 45-бандида сизни қизиқтираётган саволга жавоб бор.

Visa халқаро тўлов картаси яшаш жойи бўйича очиладими? Visa халқаро тўлов картасини Республикамизнинг яна қайси банкларида очиш мумкин ва қанча миқдорда хорижий валютани нақд пулсиз шаклда сотиб олиш мумкин?


Сизга шу банкнинг марказий офисига қўнғироқ қилиб, банкнинг қайси филиалида конверсион карталарни расмийлаштириш мумкинлигини билиб олишингизни тавсия қиламиз.