Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти турлари

Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи лицензияга эга бўлган масъулияти чекланган жамият, улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишда, МЧЖга тегишли бўлган корпоратив пластик карточка орқали товарларни сотиб олиб, ушбу товарларни улгуржи ёки чакана кўринишида қайта сотиш орқали фойда олиши қонунга зид эмасми?


Сотиш учун олинадиган товарлар улгуржи савдо корхоналари томонидан чакана савдо пунктларидан сотиб олиш мумкин эмас.  

Пахта толасидан ип ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар бухгалтерияда маҳсулот ёки материал тарзида кирим қилинадими? Чиқиндиларни сотишдан тушган тушумдан бюджетдан ташкари мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар хисобланадими?


Ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқиндилар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига қараб қайтариладиган чиқиндилар ёки қўшимча маҳсулот сифатида таснифланади. 

1.Агар Жами ишловчи ходимлар сони 103 кишига етган бўлса, асосий фаолияти ички кийим ишлаб чиқариш бўлган корхона йирик корхона бўлиб қолмайдими? 2.Агар тикувчилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми ўз кучи билан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмидан кўп бўлса, корхона қандай солиқларни тўлайди? 3.Корхона ягона ер солиғини тўлашда давом этадими? 4. ПФ-1050 билан белгиланган имтиёзлар корхонага тадбиқ этиладими?


Асосий фаолияти ички кийим ишлаб чиқариш  бўлган корхоналар 200 тагача ходим ёллаган ҳолда кичик бизнес субъектига кирадилар.

Нефтебаза негизида ташкил этилган корхонамиз "давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари"нинг кайси бирига тааллукли?


Ҳеч бирига тааллуқли эмас.

1. Қуритилган меваларни таннархидан арзонга экспорт қилиш тўғрими? 2.Ушбу ҳолатда нима қилиш мумкин?


Ҳа, тўғри. Корхонангиз ўз фаолиятини қонунчилик доирасида олиб бормоқда.

1. Жамият ортиқча хом ашё материалларини сотишини улгуржи савдога тенглаштирилиши тўғрими? 2. Ортиқча хом ашё сотувидан тушган тушумдан банк томонидан ЯСТ бўйича 5% аванс тўловларининг ушлаб қолиниши тўғрими? 3. Жамиятимиз томонидан ортиқча хом ашёни сотиш ва сотишдан олинган даромад бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?


Савдо фаолияти – қайта сотиш мақсадида сотиб олинган товарларни сотиш фаолиятидир.

Агар умумий товар айланмасининг 4-5%и улгуржи савдога, қолган қисми чакана савдога тўғри келса, фаолият улгуржи-чакана савдо деб ҳисобланадими?


Агар улгуржи савдо улуши ўтган ойнинг умумий товарайланмасининг 4-5%ини ташкил этса, ушбу фаолият улгуржи-чакана савдо фаолияти ҳисобланмайди.

Хусусий аптека корхонаси фуқароларнинг ҳаётини суғурта қилувчи суғурта ташкилотларига дори-дармон воситаларини ўтган ойдаги товар айланмасининг 10%дан кўпроқ қисмини нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиши мумкинми?


Ушбу саволнинг жавоби қайси фаолият турига лицензиянгиз борлигига боғлиқ, чунки фармацевтика лицензияланадиган фаолият бўлиб, у фақат лицензияда белгиланган фаолият тури бўйича амалга оширилиши мумкин.

Юридик шахс алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси қанча муддатга берилади?


Юридик шахс алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси ҳар бир турғун савдо шахобчаси учун аризада кўрсатилган, аммо 2 йилдан ошмаган муддатга берилади.

1. Жамиятимиз толлинг шартномаси асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳақлими? 2. Агар ҳақли бўлса, жамиятимиз оладиган даромади ва унинг таркиби нималардан иборат бўлади? Даромад қандай ҳисобланади (қайси санадаги курс билан)? Ушбу даромад ЯСТга қай тартибда тортилади? 3. Толлинг шартномаси асосида бажарган ишлари учун хизмат ҳақи ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ишлатган маҳаллий хом – ашёлар қиймати эвазига, чет эллик корхона жамиятимизга тайёр маҳсулотни колдирса, қолдирилган маҳсулотларни жамиятимиз маҳаллий харидорларга сотса, жамиятимиз қандай солиқ турларини ҳамда божхона тўловларини тўлайди? 4. Агар қолдирилган маҳсулотни бошқа корхоналарга экспорт қилса, бунда жамиятимиз қандай солиқ ва божхона тўловларини тўлайди? 5. Қайта ишлаш хизматлари учун тўланган валюта тушумини мажбурий сотиш назарда тутилганми?


Ҳа, Сиз махсус рухсатномага эга бўлсангиз, толлинг шартномаси асосида хизмат кўрсатишингиз мумкин.

MCHJ ikkinchi faoliyat turini qay tartibda OKONX kodini o'zgartirmasdan turib tovar-xom ayshyo birjasi savdolariga kirishi mumkin? Biror qushimcha ruxsatnoma yoki lisenziya qilinadimi?


Агарда сизнинг асосий фаолиятингиз ўзгармаган бўлса сиз ўз ХХТУТ кодингизни ўзгартиришингиз шарт эмас ҳамда сиз қонун ҳужжатларига зид бўлмаган таъсис ҳужжатингизда кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланишингиз мумкин.

Уяли алоқа компанияларининг дилерлари учун сохага таълуқли бўлган ишларни ташкил этилиши, хужжатларни расмийлаштирилиши ва солиққа оид мажбуриятларни юзага келиши билан боғлиқ қандай хусусиятлар мавжуд?


Абонентлар, яъниким жисмоний ва юридик шахслар билан тузиладиган шартномалар уяли алоқа оператори томонидан бевосита ва ёки уяли алоқа оператори номидан ишончнома асосида харакат қилувчи дилерлар томонидан тузилади. Уяли алоқа оператори ва унинг дилерлари ўртасидаги муносабатлар эса воситачилик хизматлари кўрсатишга таълуқли бўлган дилерлик шартномалари билан тартибга келтирилиши лозим.

Сикилган газ(метан) сотиш фаолияти савдо фаолиятими ёки ишлаб чикариш фаолияти ҳисобланадими?


Халқ хўжалиги тармоқлари умумдавлат таснифлагичи(ХХТУТ-ОКОНХ) да сиқилган метан газ тарқатиш, яъни автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) фаолияти айнан қайси фаолият турига - савдо ёки ишлаб чиқаришга мансублиги кўрсатиб ўтилмаган.

1. Агар мен оилавий корхона очиб сайт орқали ахборот тарқатиш хизматларини амалга оширсам канақа солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашим керак бўлади? Шунда мен ҳеч қандай даромад олмасам солиқ тўлашим керакми? 2. Фирмада фақат бир ўзим рахбар сифатида ишласам бунинг учун фирма очишим шартми ёки фақатгина сайтимни Матбуот ва ахборот агентлигида руйхатдан ўтказиш билан чегараланса бўладими.


«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 26.12.1997 йилдаги 541-I-сон Қонуннинг 4-моддасига биноан умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар оммавий ахборот воситасидир.

Савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг бухгалтерия ҳисобини ўрганиш учун қандай китобларни тавсия қила оласиз?


Сизни қизиқтираётган мавзулар бўйича китоблар, курс ва семинарларнинг тўлиқ рўйхатини www.norma.uz.  Сайтининг тегишли бўлимларидан топасиз.