Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти

МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг устав фонди миқдори АҚШ долларида белгиланган ҳолда улушларни миллий валютада киритиш тартиби қандай?


Улушни шакллантириш қонунда кўрсатилган муддат ичида иштирокчилар томонидан эвазига мол-мулк ва пуллар топширилган пайтдаги курс бўйича амалга оширилади.

“А” юридик шахс “Б” юридик шахсга қарашли бўлган бинони ижарага олиб, бинода ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқчи. Ижара шартномасида электр энергия ва табиий газ харажатлари “А” юридик шахс, яъни ижарага олувчи ҳисобидан қопланиши назарда тутилса, “А” юридик шахс электр энергия ва табиий газ харажатларини коммунал ташкилотлар билан шартнома тузмасдан туриб тўловни тўғридан-тўғри коммунал ташкилотларнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериши мумкинми?


Ижарага олувчи томонидан коммунал хизматлар ҳақининг тўғридан-тўғри уларни етказиб берувчиларга тўланиши бўйича муносабатлар улар билан тузилган тегишли шартномага асосланиши лозим.

Юқоридаги ҳолатда, 1) акциядорлик жамиятини масъулияти чекланган жамиятига айлантириш қай тартибда амалга оширилади, 2) умумий йиғилишда АЖ ни МЧЖ га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинганида: - МЧЖ айлантиришга рози бўлган акциядорлар сони 50 нафардан ошиқ бўлганида умумий йиғилишнинг АЖ ни МЧЖ айлантириш тўғрисидаги қарори қай тарзда ижро этилади; - умумий йиғилишда сабабсиз тарзда иштирок этмаган ҳамда жамиятдан ўз акцияси хақини тўлашни талаб этмаган акциядорларнинг АЖ да акциядор мақомига нима булади, улар билан қай тарзда хисоб-китоб қилинади. АЖ вакили


ФКда белгиланишича, юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Бу ерда газначилик булимии ходими тугри йул тутганми?


Бу масалага аниқлик киритиш борасида Ўзбекистон Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик бошқармасига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Суд департаментининг ушбу ҳатти ҳаракати қонунийми? "Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунинг 80-моддаси талаблари бузилмаганми? 80-модда билан ишлаш, яъни маблағни тақсимлаш йўриқномасида ушбу ҳолат юзасидан қандай кўрсатма берилган?


«Суд хужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни 80-моддаси талаблари бузилган ёки бузилмаганлигини аниқлаш, сиз қайд этган ташкилотлар ва қарздор ташкилот ўртасида қарздорлик қандай вужудга келганлигини ёритувчи маълумотлар асосида аниқлаш мумкин.

Корхона ходимнинг шахсий автомобилидан корхона ишлари учун ёки ходимнинг иш вақтида ўз вақтида етиб келиши учун қандай фойдаланса бўлади? Бунга кандай тартибда буйруқ ва шартнома тузилади. Шартнома ва буйруқнинг намунасини кўрсата оласизи?


Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

1. Бизнинг корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилишга хаклими? 2. Агар корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилса ва ушбу реализациядан тушган тушумни Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда Тартиб) мувофиқ 50% мажбурий сотувга тушадими? 3. Шерикчилик шартномаси ёки кайта ишлаш (давал) шартномаси асосида ишлаб чиқарилган калава ипни корхонамизга тегишли булган қисмини ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилса ва ушбу реализациядан тушган тушум мажбурий сотувга тушадими?


Корхонангиз, агар улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлса, бошқа ишлаб чиқарувчидан унинг калава ипини харид қилиб, «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига эркин муомаладаги валютада сотишга ҳақлидир. Ушбу валютада тушган тушум экспорт қилиш билан боғлиқ бўлмаганлиги учун мажбурий сотиш талаби валютадаги тушумга нисбатан татбиқ этилмайди.

Оилавий корхона (юридик корхона) маҳсулот ишлаб чиқаришда эркин, лекин маҳсулотни сотишда-чи? У юридик корхона сифатида фақат шартнома асосида банк оркали ишлашдан ташқари, ўзига жой очиб аҳолига ўз мақсулотларини эркин сотиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу кандай амалга оширилиши керак? Хужжатлар қандай расмийлаштирилиши лозим?


Oилавий корхона ўзи ишлаб чиқарган товарларни, тегишли савдо қоидаларига риоя қилган ҳолда, исталган жойда реализация қилиш ҳуқуқига эга

1.Олинган хорижий валютани биржада сота оламизми? 2. Хорижий валютани биржада сотиш учун банк муассасасига хорижий валютанинг 50% ини мажбурий тарзда марказий банк курсида сотишимиз тўғрими? (сотиш мажбурийми?) 3.Хисоб рақамдаги хорижий валютада Ўзбекистон ҳудудидаги автосалонлардан автомобил харид қилисак бўладими?


Хорижий валютани сотиш бўйича операциялар биржадан ташқари валюта бозорида ваколатли банклар орқали барча юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Микрофирмангиз ўзи ишлаб чиқарган хизматларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми мажбурий сотишдан озод қилиниши лозим.

Бизнинг микрофирма раҳбаримиз Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2016 йил №121-сонли қарори талабларига мувофиқ жорий йил 31-майда «UZBEKISTAN AGROTECH EXPO-2016» кўргазма савдода қатнашди ва теплица шартномасини имзолади. Теплица қурилмаси 9406003100 ТИФ ТН кодга эга бўлиб агар ушбу ускуна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2006 йилдаги ПҚ-449 Қарори 7-бандига кўра фақатгина V халқаро ихтисослашган савдо кўргазмасида харид қилинган минитехнология ва ихчам асбоб-ускуналар агрофирмалар ва фермер хўжаликликлари томонидан харид қилинганда божхона тўловларидан ҚҚС дан озод қилиш имтиёзлари назарда тутилган. Илтимос, бизга агрофирма тушунчаси, мақоми ҳақида маълумот берсангиз. Қанақа қилиб агрофирма ташкил қилиш мумкин. Уни функцияларига нималар киради?


Агрофирма тушунчаси ва унинг функциялари ҳамда ташкил этиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сонли Қарори билан тартибга солинган

1. Алкогол маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликлар чакана савдосини битта савдо залида амалга ошириш мумкинми? 2. Назорат касса машинаси сони нечта бўлиши керак, бир донами ёки уч дона?


Алкоголли ва тамаки маҳсулотлар, салқин ичимликлари ва бошқа товарлар битта савдо залида (чекка тоғли туманларда эса савдо секциясида) чакана савдо қилиш учун бўлиб туриши ва уларни реализация қилиши мумкин эмас.

НКМнинг сони камида икки бўлиши керак, улардан биттаси фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш мақсади учун фойдаланилиши лозим.

1. МЧЖ ўзига ажратилиб берилган худуддан салкин ичимликларни чакана савдоси учун махсус жой ажаратилиб бериш тўгрисидаги қарорни яни дислокацияни ўзи тасдиқлаши мумкинми? Ёки бу қарорни тегишли органлар (масалан, хокимият) тасдиқлаши керакми? 2. Ижарачи махсус ажратилган жойда салкин ичимликларни сотишда хар бир жой учун назорат касса аппаратини хамда терминални кўйиши шартми ёки муқим савдо жойидаги назорат касса аппарати ва терминали кифоями?


Мазкур масалада Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган  “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низом”да белгиланган тартибда йўл тутишингиз лозим.

Суд қурилиш экспертизасини ўтказиш тартиби ва қонуний асослари қайси норматив хуқуқий хужжатларда акс этган? Суд қурилиш экспертизаси ўтказилгандан сўнг, экспертиза хулосасидан норози тараф хулосани хақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш юзасидан қайси хуқуқни мухофаза қилиш органига мурожаат этиш лозим?


Эксперт хулосасига қўшилмаган тақдирда манфаатдор шахслар қайта экспертиза ўтказиш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун бундай экспертизани тайинлаган органга мурожаат қилишга ҳақли.

1.Юридик ёки жисмоний шахс акциядорлик жамиятидаги ўзларига тегишли акцияларни хорижий инвесторларга сотганларида, сотилган акциялари учун ваколатли банкдаги хисобварағларига келиб тушган хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотишни амалга оширишлари керакми? 2. Акциядор хисобланмиш жисмоний ёки юридик шахслар, акцияни сотишдан келиб тушган хорижий валютадаги тушумни қайси мақсадларда ишлатилишлари мумкин, ушбу ҳолатда, хорижий валютадаги тушумни ишлатиш мақсадлари буйича чекловлар мавжудми?


Йўқ, сотилган акциялари учун банкдаги юридик шахснинг хисобварағларига келиб тушган тушумни сотиш мажбурияти белгиланмаган.

Агар ходим вилоят хокимининг карорига асосан курилиш ишларига корхонага тегишли транстпорт воситаси билан жалб килинса ушбу кунлар хизмат сафари деб хисобланиладими еки давлат ва жамоат ишларида банд булган деб хисобланиладими ва унинг хисоб китоби кандай булади.


«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»1 Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисмига мувофиқ давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслигидан бошлаймиз.