Жавоб берамиз
Муассислар билан ҳисоб-китоблар
Давлат унитар корхоналарининг соф фойдадан ажратма тўлаши мажбурияти
Устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланиши, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратилиши керак.
Шўъба корхонанинг соф фойдаси таъсисчига қандай ўтказилади
Фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммасини тасарруф этиш ҳисоби
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммасини тасарруф этиш учун муассис қарори ва буйруқ расмийлаштирилади.
Улуш мол-мулк билан қайтарилганда юзага келадиган солиқ мажбуриятлари
Таъсисчи жамият иштирокчилари таркибидан чиқишида, вазиятга қараб, дивиденд солиғи тўлаш мажбурияти, фойда солиғига тортиладиган даромад, ҚҚС солинадиган оборот юзага келиши мумкин
Қопланмаган зарар мавжудлигида дивиденд бериш мумкинми
Агар жамиятнинг соф активлари қиймати унинг устав фондидан ва захира фондидан кам бўлса ёки тўлаш натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса, соф фойдани тақсимлаш ёки тўлаш таъқиқланади.
Таъсисчининг корхона манфаатларида қилган харажатларини қоплаб бериш
Ходим ёки таъсисчи корхона манфаатларида қилган харажатларини қоплаб бериш мумкин (ФКнинг 47-боби). Лекин, харажатларни бу тарзда амалга ошириш ҳар томонлама асосаланган бўлиши лозим.
Таъсисчига у киритган улуш бўйича қарздорликни товар билан қайтариш
Таъсисчига у киритган улуш бўйича қарздорликни товар билан қайтариш қонунга зид эмас. Лекин, айрим ҳолатларда бундай операция солиқ оқибатларини юзага келтириши эҳтимоли мавжуд.
Дивидендлар ҳисобидан футбол клубини молиялаштириш
Футбол клубига пул маблағлари ниманинг ҳисобидан (таъсисчиларга тўланадиган дивидендлар ёки жамият ҳисобидан) ўтказилишига қараб, тўлов манбаида солиқ ушлаб қолиш мажбурияти юзага келиши ёки келмаслиги мумкин.
6630 ва 3290 счётларида ҳисобга олинган суммаларни ўзаро қоплаш мумкинми?
Йўқ, бу счётларда ҳисобга олинган суммаларни ўзаро қоплаш (яъни зачёт қилиш) мумкин эмас.
Зарар билан чиққанда таъсисчи улушининг қайтарилиши
Жамиятдан чиқиб кетаётган таъсисчига унинг улушининг жамият молиявий ҳисоботи (баланс) маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қиймати қайтарилади. Бунинг учун аввал жамият соф активларининг миқдорини ҳисоблаб чиқариш лозим.
Қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқини таъсисчига ўтказиш, унинг солиқ оқибатлари
Кредитор қарзни талаб қилиш ҳуқуқини битим бўйича бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Кредитор қарздор корхона фойдасига қарзни талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиши ёки қарз суммасини устав фондидаги улушини оширишга йўналтириш ҳуқуқига эга.
Ҳар йили дивиденд ҳисоблаш мажбурийми?
Жамият соф фойдани ҳар йили таъсисчилар ўртасида дивиденд тарзида тақсимлаши мажбурий эмас. Бу масала, жамият уставига мувофиқ, таъсисчиларнинг умумий йиғилишида ҳал қилинади.
Жамият мол-мулкини улушларга номутаносиб бўлиб олишнинг солиқ оқибатлари
Жамият таъсисчилари жамият мол-мулкини ўз улушларига мутаносиб равишда эмас, тенг миқдорда бўлиб олишга қарор қилишлари ман этилмаган. Лекин бу ҳолда солиқ тўлаш мажбуриятлари юзага келиши мумкин.
Мулкдорга бўлган қарздорликни корхонанинг зарарини қоплаш учун йўналтириш мумкинми
Корхона мулкдорига бўлган қарздорликни корхонанинг зарарини қоплаш учун йўналтириб бўлмайди. 87 00 счётлар гуруҳида акс эттирилган зарар суммаси фақат корхонанинг кейинги йиллардаги молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган фойда ҳисобига қопланиши мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter