Жавоб берамиз

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби

Меҳнат таътилини ҳисоблашда ишлатиладиган коеффициент қаердан келиб чиқиши


2021 йил учун 6 кунлик иш ҳафтасида ўртача ойлик иш кунлари сони 25,0 га тенг (300 кун : 12 ой).

Ишланган вақтга мувофиқ ҳақ тўланадиган иш кунига ўтказилганда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш


- Ходимларни ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаш тизимига ўтказиб, уларга тарификацияга мувофиқ ҳақ тўлайсиз.

2020 йилда меҳнат таътилини ҳисоблашда ўртача ойлик иш кунлари сони 25,4 кунни ташкил этадими?


2020 йилда бюджет ташкилотлари учун ўртача ойлик иш кунлари сони 25,3 кунга тенг (304/12). Бошқа корхоналар учун 2985-сонли Йўриқнома тавсиявий характерга эга, улар таътил кунларини 25,4 кундан келиб чиққан ҳолда ҳисоблашлари мумкин.

 

1. Меҳнат кодексининг 109-моддасига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси қандай ҳисобланади? 2. Ишдан бўшатиш нафақаси бўйича ЖШДСдан имтиёз борми?


Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида ишдан бўшатиш нафақаси бўйича ЖШДСдан имтиёз кўзда тутилмаган.

Наряд (ишбай) асосида иш ҳақи оладиган ходимга меҳнат таътили пулини хисоблаш


Йиллик таътиллар даври учун ходимга (у қандай тартибда иш ҳақи олишидан қатъий назар) ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Ўртача ойлик иш ҳақи ВМнинг қарори билан тасдиқланган Тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.

Огоҳлантириш муддатини компенсацияга алмаштирганда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби


Огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация пули тўланганда ўртача ойлик иш ҳақи Тартибнинг 5-бандига асосан, охирги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади.

Касаллик варақаси бўйича тўлов ҳисобига иссиқ овқат қиймати қўшиладими?


Ҳа, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини бериш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда иссиқ овқат қиймати ҳисобга олинади. 

Корхона ёпилганда ходим билан ҳисоблашишлар тартиби


Ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ВМнинг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 6-илова асосан ҳисобланади. 

Ходимга етказилган зарар учун тўланадиган сумма қачон оширилади?


Меҳнат вазифасини бажаришда ходимга етказилган зарар учун тўланадиган сумма Ўзбекистон Республикасида белгиланган ЭКИҲ ошган тақдирда, унга мутаносиб равишда оширилади.