Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

Директорнинг турмуш ўртоғи электрик ва қизи қоровул лавозимларида шу мактабда ишлашлари мумкинми? 79-моддада "бевосита бўйсиниб ёки унинг назорати остида хизмат қилиши" сўзлари батафсил тушунча берсангиз. Масалан:Давлат корхонасида бошлиқнинг қариндоши кассир лавозимида ишлайди. Кассир бошлиққа эмас, балки бош бухгалтерга бевосита бўйсингани учун шу ташкилотда ишлаши мумкинми?


Чеклов татбиқ этилмайди.

Ходим иш берувчидан навбатдаги меҳнат таътилини қисмларга бўлган ҳолда, биринчи қисминини таътиллар навбати жадвалида кўрсатилгандан бошқа вақтда, 2 кун олдин огоҳлантирган ҳолда,2 кун муддатга беришни сўраса, иш берувчи Меҳнат кодексининг 144-,146-моддаларидан келиб чиқиб, буни рад қилиши мумкинми?


Таътилдан ўз хоҳишига кўра ёзги ёки ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар тоифаси МКнинг 144-моддасида белгилаб қўйилган.

Штат жадвалида буг козончи (котельщик) урнини яратиш мумкинми?

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган алоҳида бир ходимнинг Ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган ҳар кунги ишнинг бошланиши(соат 09:00) ва тугаш вақти(18:00)ни вақтинчалик муддатга масалан, бир ойга бир соатга олдинга суришда, яъни 08:00-17:00 қилиб белгилашда: 1. қандай асос талаб қилинади; 2. нималарга эътибор бериш керак; 3. қандай расмийлаштирилади?

Агар мехнатни мухофаза килиш хизмати эмас, факат мутахассис лавозими жорий этилганда кандай булади?


Муҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис ташкилотнинг бошка бир бўлимга бириктирилиб, шу бўлимнинг бошлиғига бўйсуниши қонунга зид ва бунга йўл қўйилмайди.

Фарзандим 3 ёшга тулмагунча бола парваришлаш таътилидан ишга кайтолмаслигим тўғрими?


Нотўғри.

Кандай хужжатлар ходимни Ташкилот рахбари эканлигини тасдиклаб беради? Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотнинг бошка бир булимга бириктирилиб шу булимнинг бошлигига буйсуниши мумкинми? Агар шундай булса, шу холатда Меҳнатни муҳофаза қилиш конунига номувофиклик борми?


Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкилотнинг бошка бир бўлимга бириктирилиб, шу бўлимнинг бошлиғига бўйсуниши мумкин эмас ва бу ҳолат қонунга зиддир.

имтиёзли 54 ёшдан нафакани расмийлаштирган аёл ходим билан Мехнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-банди билан мехнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?


Йўқ, мумкин эмас.

Ҳудудий коэффициент ходимларга ҳисоблаб берилмаса ҳам бўладими? Бунга нисбатан қайси органлар бунга эътироз билдиришлари мумкин ва қонунчиликда қандай жавобгарлик назарда тутилган?


Йўқ, тўланиши керак.

Иш жойимдан оҳирги маротаба 21.04.2014-20.04.2015 даври учун меҳнат таътилига чиққанлигимдан ва орада 2 йил иш жойим ва ўртача маошим сақланган ҳолда магистратурада ўқиганлигимдан келиб чиқиб навбатдаги меҳнат таътилига қачондан чиқишим мумкинлиги ва қайси давр учун чиқишим мумкинлигини тушунтириб берсангиз.

Туркияда яшаб, ЎзР фуқаролигини олган ва Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатда турган шахсни ишга қабул қилишимиз мумкинми?


Мумкин, фақат муайян муддатга - прописка даврига.

Ходимлар сони ва маошлар тез-тез ўзгарганда, хар узгартириш бўйича буйрук тайерлаш шартми? (буйрук: штат жадвали узгартирилсин деб) еки штат жадвалини узгартирса шуни узи етарлими?


Штат жадвалига ўзгартириш/қўшимчаларни киратиш иш берувчи томонидан қабул қилинган қарорлар (буйруқ, фармойишлар) асосида амалга оширилади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишни режалаштираётган корхона ходимаси ушбу таътилнинг муддати (туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун) тугагач меҳнат таътилига чиқа оладими?

1. Ходим билан иш берувчи ўртасида келишувга келинганлиги бирон ҳужжат орқали расмийлаштириладими? 2. Бу ҳолатда меҳнат шартномасини кодекснинг қайси моддасига асосан бекор қилиш керак ва буйруқда нималар акс эттирилиши керак бўлади? 3. Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимда кодекснинг 67-моддасида белгиланган имтиёзлар сақланадими? 4. 67-моддадаги меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олиниши бўйича нормани қўллашда келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун (2017 йил 26 апрель) эътиборга олинадими ёки огоҳлантириш берилиб, икки ойдан сўнг меҳнат шартнома бекор қилиниши бўйича белгиланган муддатми (2017 йил 1 июнь)?

1. Нафакага чикканидан кейин бизнинг жамиятда директор уриндош сифатида ишлашни давом эттириши мумкинми, кандай хужжатлар расмийлаштирилади ва жамият томонидан пенсия жамгармасига бирор хужжат ёки маълумот такдим этиладими? 2. Пенсия тўлиқ миқдорда олиши учун Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ (2011 йил 30 апрелда 2222-сон)нинг 2-1 бандига асосан фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги таъсисчи (100% улуш) билан шартнома тузиб (устав ёки таъсис шартномасига узгартириш киритиб) қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдори тулашимиз мумкинми? 3. Апрел ва май ойлари учун нафакага чикиш олди ва кейинги жараёнлар буйича иш хаки хисоб-китобларини тушунтириб берсангиз? 4. Уриндош директор нафакага чикканидан сунг ойлигини 700'000 сумдан 150'000 сумга туширса кандай хужжатлар расмийлаштирилади?


1. Ҳа, мумкин.

2,4.  Директор билан меҳнат шартномаси тузилади.

3. Пенсияга чиқиши муносабати билан ойлик иш ҳақи ўзгармайди.