Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

Кўп йиллик меҳнат стажи учун рағбатлантиришни ҳисоблаш базаси этиб соф маош олинадими ёки корхона ички низомига мувофиқ айрим ишчиларга қўлланиладиган кўтарувчи коэффициентлар билан биргаликда кўтарилган маош олинадими?


Кўп йиллик хизмат учун устама ходим меҳнатининг давомийлигини (шу жумладан узлуксизлигини) рағбатлантириш мақсадида белгиланади.

Суд ишга тиклаб бериши мумкинми? Даъво қилиш муддати ҳам ўтказиб юборилган.


Ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида судга берилади.

Таътил вақтида ишлаш ҳақида


Иш берувчи Сизга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаларини бузиб келмоқда.

10-синф ўқувчисини июнь, июль ва август ойларида, яъни ёзги таътил пайтида ишга олсам бўладими?


Ҳа, 10-синф ўқувчисини ишга қабул қилса бўлади.

Юқоридаги ҳолатда вақтинча ходима билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ташкилотда бўш иш ўрин бўлмаса ёки янги иш ўрни яратишнинг имкони бўлмаса, иш берувчи қонун бўйича қандай чора кўриши лозим?


Иш берувчи муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномасини ёшга тўлмаган боласи бор ходимани ишга жойлаштириш шарти билан бекор қила олади.

Бу ҳолатда компания (иш берувчи) айбдор деб ҳисобланадами?


Йук. Чунки ходимга етказилган зарар иш берувчининг айби билан келиб чиқмаган.

Ходим:

меҳнат интизомига риоя қилиши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши шарт (МК 176-м.).

Иш берувчи:

Тўлиқ маош тўлашга ҳаққимиз борми?


Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 11-бандига кўра, ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

Мазкур ҳолатда Президентнинг ПҚ-4235-сон қарори МКнинг 100-моддаси 2-қисми 7-банди билан пенсия ёшига тўлган аёлларни меҳнат шартномасини бекор қилмасликка асос бўладими?

Юқоридаги ҳолат тўғрими ва биз қандай қилиб ходимни таътилга чиқишга мажбурлай оламиз?


Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, болани парваришлаш учун таътилда бўлган ходимага меҳнат таътили берилиши мумкинми?


Болани парваришлаш таътилида бўлган ходимга меҳнат таътили берилиши мумкин, агар ходим ишга чиқса.

Юқоридагиларга кўра, ПФ-5059 ва ПФ-5241-сон Фармонларни асос қилиб ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарзни ушлаб қолиш қонуний ҳисобланадими?


Ҳа, қонуний ҳисобланади.

Аванснинг ой бошида берилиши ун тулов топширикномаси такдим этилганда, банкнинг, аванс микдори, хали ойнинг ярми келмаганлиги, ходимнинг ой тугамасдан ишдан кетиб колиши мумкинлиги каби холатларни важ килиб МЧЖ ички фаолиятига аралашуви хамда пул уутказмаслиги нечоглик тугри?


Бу вазиятда мижоз билан банк ўртасидаги тузилган шартномада иш ҳақларини (авансларни) тўлаш учун қандай муддатлар белгиланганлигини билиш керак.

Ўтказилган хизмат текшируви натижасида ходим томонидан жамоа шартномасининг ички меҳнат тартиби қоидаларини бузилганлиги аниқланса, унга жазо чораси қўллаш вақтида меҳнат таътилига чиққан ёки касал бўлса, унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўлласа бўладими?


Ҳа, мумкин.

Бош ҳисобчига “хайфсан” жазоси берилган бўлса, моддий ёрдам бериладими? Жазо муддати ўтмаган.


Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври киритилиши ёки киритилмаслиги тўғрисида аниқ маълумот беришингизни сўраймиз.


Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври қўшилмайди.