Жавоб берамиз
Асосий воситаларнинг ҳисоби
Корхонанинг асосий воситалари қолдиқ қийматидан паст нархларда сотилса, ЯСТ бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Ким ошди савдоси орқали сотиб юборилган ер майдонидаги боғлардан қанақа солиқ тўланиши лозим?
Корхонангиз қанақа солиқ тўлаш тизимини қўллаётганидан келиб чиқиб, сотиб юборилган ер майдонидаги боғлардан олинган фойдадан солиқлар тўланади.
1. Автомобильга газ-балонли жиҳозни ўрнатишга кетган харажатларни қандай қилиб корхона директорига компенсация қилиб берса бўлади? Ушбу жиҳоз корхона балансига қандай қилиб кирим қилиниши керак? Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қанақа тартибда акс эттирилади? 2. Ушбу автомобил учун корпоратив пластик карточка орқали сотиб олинган эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи мойлаш материаллари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Автомобильга газ-балонли жиҳозни ўрнатишга кетган харажатларни компенсация қилиб бериш учун, аввалан бор ушбу жиҳозни корхона балансига асосланган холда кирим қилиб олиш лозим.
Қуйи ташкилотларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқаришнинг белгиланган тартиби қандай? Унинг регламенти, норматив-ҳуқуқий асослари қайси ҳужжатларга асосланади?
Асосий воситаларни тиклаш имкони бўлмаганда ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда улар тугатилиши муносабати билан балансдан чиқарилиши мумкин. Ушбу жараён автотранспорт воситаларининг фойдали хизмат муддати тугаган тақдирда, жисмоний эскириши, авариявий ҳолатда бўлса ва бошқа ҳолларда рўй беради.
2016 йил учун амортизация ҳисоблаш усулини ўзгартиришимиз мумкинми? Яъни, бир текисда ҳисобдан чиқариш усулидан ишлаб чиқариш усулини қўлласа бўладими? Бунда бухгалтерия ўтказмалари қанақа бўлади?
Бундай ўзгариш корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши ва тегишли ташкилиш-маъмурий ҳужжат қабул қилинган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиқ этилиши керак.
Ишлаб чиқариш ҳажми бўлмаганда импорт қилинган ускунага эскириш ҳисоблаш керакми? Агар асосий воситалардан фойдаланилмаса, қанча вақтдан кейин ишламаган асосий воситалар ликвидация қилинади ва бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Мазкур ҳолатда солиқлар қандай амалга оширилади (мол-мулк, фойда солиғи)?
Асосий воситалар бўйича амортизацияни ҳисоблаш 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг 6-бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
1. Қурилиш ҳавозалари ва улар учун тахталар асосий воситаларнинг қайси гуруғига тегишли бўлади ҳамда улар учун йиллик амортизация нормаси қандай? Уларни ижарага беришда ягона солиқ тўлови қандай ставка бўйича ҳисобланади? 2. Бинони жисмоний шахсдан ижарага олганда ижара тўловларидан солиқ ушлаб қолинадими? Ушбу солиқ қайси солиқ ҳисоботида акс эттирилиши лозим?
Қурилиш ҳавозаларини асосий восита деб тан олинганда, уларни 0190 “Бошқа асосий воситалар” счетига киритиш мумкин. Чунки қурилиш ҳавозаларининг ҳисобини юритиш учун 21-сон БҲМСда алоҳида ҳисобварақ назарда тутилмаган.
Хизматлар таннархига киритиш учун ускуна амортизациясининг қандай усуллари мавжуд?
Амортизация ЎзР АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”да белгиланган турли усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади
Корхона ускунани ижарага беришда амортизацияни ҳисоблашда пасайтирилган ставкаларни қўллаш ҳуқуқига эгами?
Амортизация ставкалари ускуна ижарага берилган ёки берилмаганлигига эмас, балки ундан амалдаги фойдаланиш шароитларида бу ускунанинг фойдали хизмат муддатига боғлиқ. Сиз ускунанинг ҳақиқий хизмат муддатига мос амортизация ставкаларини қўллашингиз лозим.
Кўп йиллик ўсимликлар ҳисоби қайси меъёрий ҳужжатга асосан қандай юритилади? Дарахтнинг яроқсиз ҳолатга келишини (синиши, қуриши, қариши оқибатида) ҳисобда қандай акс эттирилади?
“Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома” (21-сон БҲМС, 1181-сон билан 23.10.2002й. рўйхатга олинган) нинг 20-бандига мувофиқ, 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётида кўкаламзорлаштириш, декорация, мева-резавор дарахтлар ва ўсимликлар, яшил деворлар ва бошқалар ҳисобга олинади.
Корхона таъсисчиси улуши сифатида киритилган асосий восита яъни бино лицензия олингандан кейин сотилса кандай солик окибатлари юзага келади? Бино сотилгандан кейин фаолият юритилса лицензиясиз фаолият хисобланадими?
Асосий воситаларнинг чиқарилишидан молиявий натижа (фойда ва зарар) 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг 53-бандига мувофиқ аниқланади. Асосий воситаларнинг чиқарилишидан кўрилган даромад бошқа даромадлар сирасига киритилиб (СҚ 132-моддаси 1-банди), ялпи тушум таркибида ЯСТга тортилади (СҚ 355-моддаси).
Нотурар жой биносини сотиб олганда қандай бухгалтерия ёзувларини амалга ошириш лозим? Сотиб олиш ва кадастр қийматлари ўртасидаги фарқ қаерда акс эттирилиши керак?
Кадастр қиймати билан бинони сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқни ҳеч қаерда акс эттириш керак эмас, чунки асосий воситалар таркибида у бошланғич қиймат (харид қиймати ва у билан боғлиқ харажатлар) бўйича акс эттирилади, ундан амортизация ҳисоблаб ёзилади.
Тугалланмаган қурилиш объектларини қайта бахолаш
Тугалланмаган қурилиш объектларини қайта баҳолашда сиз харажатларга коэффициентларни улар юзага келиш вақтига қараб қўллашингиз зарур. Яъни 2013 йилда капитал қурилиш объекти қийматига киритилган суммага 1,056; 2014 йил 1-чорагида – 1,037; 2014 йил 4-чорагида – 1,000 коэффициентини қўллашингиз керак.
- 1
- 2