Жавоб берамиз

Coлиқлар 2014 - 2018

12608-сонли савол жавобида норезидентнинг бошқа даромади, яъни турар жой учун ва овқатланиш учун тўланган пул миқдори қандай ҳисобланган? 162 022 055 сўм қандай шаклланди?


Норезидентларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари 12608-сонли савол мазмунида келтирилган. Солиқ солинадиган база норезидентлар манфаатида тўланган сумма ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган.

Корхона ер остидан мотор орқали сув чиқриб фойдаланса, ўлчов асбоби бўлмаган тақдирда сувдан фойдаланганлик солиғини ҳисоблаб чиқариш учун ишлатилган сув ҳажми қандай аниқланади?


Сув ўлчаш асбоби бўлмаган тақдирда, ишлатилган сув ҳажми сув олиш лимитларидан, технологик ва санитария нормаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ходим қандай қилиб қизининг контрактига тўлаган маблағига тўғри келадиган даромад солиғи суммасини қайтариб олиши мумкин?


ЖШДС бўйича имтиёз иш жойида қўлланилмаган бўлса, ортиқча тўланган солиқ суммасини декларация топшириш орқали қайтариб олиш мумкин.

В-МЧЖ кўрган соф фойдаси дивиденд сифатида охирги таъсисчи жисмоний шахсга етиб боргунига қадар ҳар бир МЧЖ дивидент солиғи тўлаши керак бўладими.


Ҳа, дивиденд солиғи тўланиши керак. Ҳар бир юридик шахс ўз таъсисчиларига дивиденд тўлаганида, дивиденд суммасидан солиқ суммасини ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиши шарт.

1.Бизнинг таъсисчилигимизда очилган корхоналар юқори ташкилотимизнинг тузилмаси хисобланадими, ЯИТни 2019 йилдан неча фоизда тўлайди? 2. Давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган йирик корхона 2019 йилдан ЯИТни 12 фоизда тўлаши мумкинми?


ЯИТ ставкаси 2019 йил 1 январдан эътиборан юридик шахснинг қайси тадбиркорлик субъекти тоифасига киришига боғлиқ эмас.  ЯИТ ставкаларини қўллаш мезонлари СКнинг 308-1 – моддасида белгиланган.

1.Корхона томонидан ёшларни касбга йуналтириш, касбий билимларини ошириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш мақсадида мактаб(коллеж) маъмурияти билан келишган ҳолда иш олиб бориши мумкинми? 2.Ушбу ҳолатда ўкувчи ёшлар меҳнатига ҳақ тўланиш тартиби қандай? 3.Уларнинг иш хакидан ушланадиган солиқларга нисбатан қонунчиликда имтиёзлар кўзда тутилганми? 4.Улар томонидан ясалга махсулотлар сотувидан тушган тушумга ҳам имтиёзлар кўзда тутилганми? 5.Корхона йиллик товар айланмаси 1,0 млрд. сўмгача, 1,0 млрд сўмдан кўп бўлса солиқ солиш қандай бўлади?


Ишлайдиган ўқувчиларнинг даромадларига солинадиган солиқ (ЖШДС) бўйича алоҳида имтиёзлар белгиланмаган. Улар бошқа жисмоний шахслар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Президентнинг 02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422 сонли қарори ҳозирги кунда амалдами?


Ҳа, Президентнинг 02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422 сонли қарори ўз кучини йўқотмаган.

Туман сув оқова билан шартнома асосида тўланаётган ичимлик суви учун ҳам сув солиғи тўланадими?


СКнинг 257-моддасида санаб ўтилган ва сув таъмитоти билан шуғулланувчи корхоналар билан шартнома тузган шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси деб эътироф этилмоқда.

2019 йил 1 январдан бошлаб бизнинг корхонамиз учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати сақланганми?


Ҳа, имтиёз 2020 йилнинг 1 январигача бўлган даврга берилган.

Жамият 2019 йил 1 январдан бошлаб "Ўзтўқимачиликсаноат" АЖга аъзо корхоналарга калава ип ва ишлаб чиқариш пахта чиқиндиси маҳсулотлари сотгандан ҚҚС қайси ставкада олинади?


"Ўзтўқимачиликсаноат" АЖ корхоналарига тўқимачилик ярим фабрикатлари сотилганда ҚҚС ноль ставкада ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолатда корхона мол-етказиб берувчига тўлаган ҚҚСни қандай ҳисобга олади ёки сотилган маҳсулот таннархига қўшиладими?


Товуқ гўштини реализация қилиш обороти солиқ солинмайдиган оборот деб ҳисобланади. Солиқ солинмайдиган оборотларда ишлатиладиган материаллар сотиб олинган пайтда сотувчига тўланган ҚҚС суммаси ушбу материалларнинг таннархига киритилади.

Агар корхона жорий 2019 йилда кўчмас мулкни қолдик қиймати бўйича сотса, ҚҚС ҳисобланадими?


Ҳа, ҳисобланади ва тўланади. АВлар сотилганда ҚҚС суммаси уларни реализация қилиш қийматидан, агар реализация қилиш қиймати АВнинг қолдиқ қийматидан кам бўлса, у ҳолда қолдиқ қийматидан ҳисоблаб чиқарилади.

1.Корхона ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши мумкинми? 2.Реализация қилинган суммадан ҚҚС тўланадими?


ЯЕС тўловчиси бўлиш учун СКнинг 362-моддасида белгиланган талаблар бажарилиши керак. Товуқ гўшти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҚҚС тўлашдан озод қилинган.

Корхона умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтса ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув солиғи ҳисоботларини топшириши мажбурийми?


Солиқнинг муайян тури бўйича солиқ солинадиган объектга эга бўлмаган корхона солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланмайди ва ушбу солиқлар бўйича солиқ ҳисоботини топширмайди.

1.Корхона 2019 йилдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтса, ўтган 2018 йилда ҚҚС ҳисоблаш бўйича қандай ишларни амалга ошириши керак? 2.Бу ҳолда ҚҚС божхонага тўланмасдан, солиқ органига тўлик ҳажмда тўланадими (зачёт йўқлиги сабабли). 3.2019 йилдан бошлаб қайси солиқ турларидан солиқ имтиёзларига эга бўлади?


2019 йил бошига ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ажратиб олиш лозим (агар улар ҚҚС билан олинган бўлса). ҚҚС суммаси кейинчалик зачёт қилинади. Солиқ имтиёзлари Президентнинг 21.12.2016 йилдаги