Жавоб берамиз

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар

Мен узимга тегишли станокларни кандай олсам булади?


Агар станок Сизнинг маблағларингиз ва материалларингиз негизида яратилган булса ва станокни яратган шахс пул маблағларингизни қайтармаган бўлса, Сиз фуқаролик судига мурожаат қилиб, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.

1. Бизнинг корхона АО "Узбекэнерго" билан икки томонлама тузилган шартномага асосан VI гурух хисобланса хам корхона балансидаги 8 дона хаво совуткичлари (кондиционер) га учун VIII гурухига асосланиб тўланиши керакми? 2. Худудимизда ижара шартномага эга булиб фаолият юритаетган хар бир ижарачи уз эхтиёжи учун ишлатаётган хаво совуткичлари (кондиционер) дан ишлатаётган электр куввати учун VIII гурухи таснифида тўлаши тўғрими?


Электр энергиясининг VI тариф гуруҳи истеъмолчиларb электр энергиясидан иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва совутиш (кондиционер ускуналаридан фойдаланиш) мақсадларида фойдаланганида VIII тариф гуруҳи ҳисобланади ва шунга мувофиқ тўловни амалга оширади.

Махалла фукоролар йигини опамни мурожаатини рад килиши канчалик асосли? Бунинг учун кандай меъёрий хужжатлар мавжуд?


Ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлган ҳолатларда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлаш рад этилиши мумкин.

1. Ўз ҳисобимдан қурган иморатларни розилигимсиз бошқа ташкилот балансига киритиб гаровга қўйганликда қонунбузилиш холатлари борми? 2. Мен савдо комплекс (бозор эмас) худудида узим хисобимдан курган иморатимга мулк хукуки асосида эгалик килишим мумкинми?


1. Қонунбузилиш деб ҳисобланиши мумкин.

2. Мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган тақдирда эгалик қилишингиз мумкин.

Агар имзоланмаган шартнома бўйича пул тўлаб, 1-ойни тугатган бўлсаму, 2-ойда ўқишни давом эттиришни хоҳламасам, фаркни қайтариб олишим мумкинми?


Ўқув марказининг айби мавжуд бўлган тақдирдагина шартнома бекор қилинишини ва қолган пулларни қайтарилишини талаб қилишингиз мумкин.

Мен бюджет корхонасида бош хисобчи лавозимида ишлайман, бошка бюджет ташкилотида иктисодчи лавозимида фукаролик хукукий шартномаси асосида ишлашим мумкинми?


Қонун ҳужжатларида бухгалтерларнинг бюджет ташкилотларида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлашига тақиқ мавжуд эмас. 

1. Мазкур холатда иккинчи томон "Автотранспорт воситаларни мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 26 моддасига мувофиқ Тўловларни кафолатлаш жамғармасига етказилган моддий зарарни қоплашни сўраб мурожаат қилиши асослими? 2. Мазкур холатда юқоридаги Қонуннинг 5 моддасида кўрсатилган фуқаролик жавобгарлик юзага келганми?


Ҳа, асосли.

Тошкент вилояти худудида доимий руйхатдан утмаган шахс, Ўзбекистон фукароси, вилоят худудидан ховли жой сотиб олса буладими?


Йўқ, бу учун фуқаро Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

Синглим норасмий никоҳдан 2 нафар фарзанди учун алимент ундиришга ва фарзандлари учун уй-жой талаб килишга хаклими? Бунинг учун кимга ва каерга мурожат килиш керак?


Ҳа, она  болаларнинг таъминоти учун алимент ундиришга ҳақлидир.

Икки томон жисмоний шахс бўлатуриб, автомототранспорт воситаларини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишга кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённомаси) етарлими ёки нотариал тасдиқланган шартнома лозимми?


Бу ҳолатда шартнома нотариал тасдиқланиши керак.

1. Пудрат шартномасида шартноманинг амал қилиш муддати ва ишларнинг бажарилиш муддати бири биридан фарқ қиладими? 2. Мазкур холатда буюртмачи ишларни бажарилиш муддати белгиланмаганлиги сабабли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан судга даъво билан чиқиши асослими? 3. Агар мазкур холатда шартнома ўз ўзидан ҳақиқий бўлмаса, судга хақиқий бўлмаган битимни ҳуқуқий оқибатларини қўллашни, яъни тўланган бўнакни қайтариб олишни сўраб даъво талаби қўйган маъқулми? 4. Мазкур холатда давлат божи фукаролик ишлари бўйича судга энг кам ойлик иш хакининг 50% тўланадими?


I. Ҳа, бу муддатлар фарқ қилиши мумкин.

II. Даъво талаби асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш суд ваколатига тааллуқлидир.

III. Йўқ.

IV. Бу корхона мақомига ва бошқа ҳолатларга боғлиқ.

Ерни ўлчаш масаласи бўйича кайси органга мурожаат қилишим керак?


Мазкур масала юзасидан туман ҳокимлиги ва ер тузиш хизматига мурожаат қилишингиз лозим.

Кўрсатилган хизматлар учун натура шаклида материаллар бериш бартер хисобланадими ва қонуний бўладими?


Мазкур турдаги шартноманинг тузилиши қонун талабларига жавоб бермайди.

Har oy berib boriladigan norma un va yog'ning aniq qiymatlari keltirilgan hujjatni bormi? Bizda bu kursatkich juda tuwib ketyapti:1 oy uchun 250 g dan 1 kishi uchun yog, 4 kishiga 5 kg un berishyapti? Bu qancalik tug'ri?


Сиз таъкидлаб ўтган ҳар ой аҳолига белгиланган нормаларга мувофиқ кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотларини аниқ қиймати келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас, мазкур масала борасида тўлиқ маълумот олиш учун тегишли туман ҳокимиятига мурожаат қилишингиз мумкин.

Суд карори билан банкка туланган давлат божини кайтариб олишим мумкинми? Агар мумкин булса кандай тартибда амалга оширилади?


Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.