Жавоб берамиз

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар

Юқоридаги ҳолат тўғрисида аниқ маълумотлар ёки шарҳлар мавжуд бўлса маълумот беришингизни сўрайман.


Сизнинг саволингизга жавоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент”нинг мазмунидан келиб чиқади.

Fuqaro o‘zining qonuniy oilasi bilan ajrashmagan holda shar’iy nikoh asosida boshqa ayol bilan 10 yil davomida yashab kelgan. Mazkur fuqaro boshqa shaxsdan 5000 dollar qarz olib, tilxat yozib bergan. Qarz olgan fuqaro vafot etgandan keyin qarz beruvchi qarz oluvchininig birinchi oilasi va farzandlaridan otasining qarzini berishni talab qilyapti. Qonunan qarz beruvchi qarz oluvchining oilasidan qarzini undirishga haqlimi?


Ҳа, ҳақли. Кўриб чиқилаётган ҳолатда қарз олувчининг оиласидан қарзни ундириш учун умуман тилхат етарли ҳисобланади.

Бундай вазиятда қандай йул тутишимиз керак?


Mазкур ҳолатда, Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлигини қайд этиш лозим.

Лойиҳага кўра газ ҳисоблагич кўчага ўрнатилган. Газ таъминоти ташкилоти инспектори уйга киришга мажбурми? Агар мажбур бўлса, у ҳолда қайси ҳужжат асосида?


Қоидаларнинг 17.8-банди турар жой мулкдорлари сутканинг ҳар қандай вақтида газ қувури ва газ ускуналарини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш учун газ хўжалиги корхоналари ходимларини улар томонидан хизмат гувоҳномалари тақдим қилинган тақдирда квартирага киритишлари кераклигини кўзда тутади.

"Хадя" хужжати расмийлаштирилганидан сунг, уйнинг янги эгаси кандай хукукларга эга булади ва шу тутар жойда яшовчи бошкаларни пропискадан учиртириш хукукига эгами? Бундай масала буйича кимга мурожаат килиш керак?


Фуқаро ўзининг ҳадя қилинган турар жойида руйхатда турган бошқа фуқароларни пропискадан ўчириш масаласи буйича судга мурожаат қилиб ва суд қарорига асосан амалга ошириш имконига эга.

Мен 2013 йилги намунавий уй-жойлардан бир дона олганман, орадан икки йилдан зиёд вакт утди, аммо халигача топширишгани йук, уй-жой сифатсиз курилган, тулик битмаган ва умуман талабга жавоб бермайди. Курилиш ташкилотига килган мурожаатим самара бермади. Улар мажбуриятларини уз вактида тулик бажармаганликлари учун мен улардан етказилган зарарни коплашни талаб килишим мумкинми? Илтимос, ушбу масала юзасидан тулик маълумот берсангиз.


Мазкур ҳолатда дастлаб қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида прокуратура идораларига мурожаат этишни, ижобий натижага эришгандан сўнг эса, мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида тўпланган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шартнома мажбуриятларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилмаганлиги оқибатида  етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиш тавсия этилади.

ЙПХ ходими йул харакати коидасини бузмаган хайдовчини тусишга хаклими?


Миллий қонунчиликда ички ишлар органлари ходими томонидан ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситаси эгасини тўхтатилишини ва ундан тегишли ҳужжатлар талаб қилинишини тақиқловчи норматив ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Автомоторанспорт воситаси олди-сотди шартномаси нечта оригинал нусхада тузилади? Кимлар учун ва қандай мақсадда?


Ҳужжат нусхаларининг сони нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахслар томонидан белгиланади, лекин у битимда қатнашувчи томонлар миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.

Биринчи коидабузарлик буйича хайдовчилик гувохномаси олиб куйилиши, иккинчи холат буйича автомашинани жарима майдонига камаб куйилиши канчалик конуний? Ушбу иккала холат учун менга кандай жарима кулланилади? Жавоб учун олдиндан рахмат!


Ҳайдовчилик гувоҳноманинг қонуний ёки ноқонуний олиб қўйилганлиги масаласига иш ҳолатларидан келиб чиқиб, баҳо берилади.

Неча ёшдан болани конун тарафдан давлат богчасига берса булади? Жойлаштириш бўйича муамолар бўлганда кимга мурожат килса бўлади?


Махаллий давлат хокимияти органлари томонидан ташкил қилинган мактабгача таълим муассасасига (болалар боғчасига) 2 ёшдан 6-7 ёшгача булган болалар қабул қилинади.

Жамият ички имкониятидан келиб чиккан холда кандай хужжат асосида иш хакларини купайтириши мумкин?


МЧЖ меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ЯТСдан иш ҳақини ҳисоблаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин, бироқ бунда улар ЯТСда тасдиқланганидан кўра анча юқори тариф коэффициентларини ўрнатишга ҳақли.

Саволим шундан иборат: бино ва иншоотлар бегоналаштирилаётганда кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкасини техник инвентаризациядан ўтказганлик ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштирилаётганда тулов туланадими ёки тулов туланмайдими?


Кучмас мулкка булган хукукларни давлат руйхатидан утказиш ва кадастр хужжатларини расмийлаштириш хизматлари бепул амалга оширилади.

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?


Кўчмас мулк объектини олди-сотди битимини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан кўриб чиқилганлигининг сабаби даъвогар фуқаро (жисмоний шахс) бўлганлигидан иборатдир. Шу боис ушбу ҳолатда қонун талаби бузилмаган.

Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектларини (якка тартибдаги тадбиркор, хусусий корхона, МЧЖ, фермер хўжалиги ва бошқалар сифатида) рўйхатдан ўтказгандан кейин, уларга (ЎзР Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5 бўлимидаги) бериладиган хужжатлардан ташқари ёзма жавоб бериши керакми?


Назорат қилувчи органнинг талаби ҳақли.

Men yashab kelayotgan uyga nisbatan egalik huquqini e’tirof etish va shahsiy mulk sifatida ro’yxatga olish uchun haqlimanmi? Iloji bo'lsa Toshkent shahar hokimining 2011 yil 14 dekabrdagi 809 - sonli qarorini to'liq matnini taqdim etsangiz. Rahmat!


Агар сиз истоқомат қилиб келаётган уй Тошкент шаҳрида 2000 йилгача рухсатсиз қурилган бўлса, шунингдек муҳофаза ерлари, капитал қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган ҳудудлар ичида бўлмаса, унга нисбатан эгалик қуқуқини эътироф этиш ҳамда уни шахсий мулк сифатида рўйхатдан ўтказишга ҳақлисиз.