Жавоб берамиз
Хўжалик фаолиятини маъмурий тартибга солиш
Корхона фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт бўлган ЎзР қонунчилигида белгиланган йил якунлари бўйича корхона фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги муайян муддатлар мавжудми? 2) Тақсимланмаган фойданинг бир қисмини вақтинчалик капиталлаштириш учун ҳужжатлар пакетини қандай қонуний тузиш мумкин?
Капиталлашув атамасининг тушунчаси Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида низомда сақланади.
Турли шаҳарларда, масалан, Тошкентда ва Термизда яшайдиган қариндошлар, башарти барча фаолият уларнинг бирида ёки иккаласида амалга оширилса, оилавий корхона иштирокчилари бўлишлари мумкин?
Ҳа, турли шаҳарларда яшайдиган қариндошлар оилавий корхона иштирокчилари бўлишлари мумкин.
Президентнинг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарори 6-бандига асосан Х-корхонаси улгуржи савдо фаолияти учун лицензия олиши ҳамда Президентнинг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 5-бандига кўра ўтказилган савдо операцияларидан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловларини тўлаши керакми? Тайёрлов ва таъминот-сотиш ташкилотлари ўртасидаги фарқ нимада?
Солиқ кодекси 350-моддасининг бешинчи қисмига кўра тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи корхоналар томонидан товарларни реализация қилишга савдо фаолияти сифатида қаралмайди.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низомининг (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сон қарорига 2-илова) 44-бандига асосан электрон биржа савдоларида ғолиб бўлган юридик шахс билан тузилган биржа шартномаси бўйича ғолиб бўлган томон ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаган ҳолларда уларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига ким томонидан киритилади ва 45-бандига кўра олти ойгача савдоларга қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таъсир чораси ким томонидан қўлланилади?
Хатингизда келтирилган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низомининг (кейинги ўринларда – Низом) 44-банди бешинчи хатбошидан шу келиб чиққадики, ноҳалол етказиб берувчилар реестрига, давлат ёки корпоратив буюртмани жойлаштириш шаклидан қатъи назар, ўз мажбуриятларини бажармаганликда ёки зарур даражада бажармаганликда суд тартибида айбдор деб эътироф этилган етказиб берувчилар ҳам киритилади.
Корхонамиз 2013 йилнинг июнь ойида шаҳар ҳокимияти қошидаги савдо департаментидан улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган. Маълум муддат ушбу фаолият юритилганидан сўнг корхона таъсисчиларидан бири корхонага киритган улушини олиб чиқиб кетишини маълум қилди ва таъсисчи чиқарилди. Натижада корхона устав фонди лицензия олинган даврдагидан камайди. Ушбу ўзгариш давлат рўйхатидан ўтказилди. Корхона 6 ой мобайнида улгуржи савдо фаолиятини юритмай турди. 2014 йилнинг май ойида корхонага янги таъсисчи қўшилиб, корхонанинг лицензия олган давридаги минимум даражасида, яъни 279 000 000 сўмга (3 500 ЭКИҲ х 79 590 сўм) тенг устав фонди шакллантирилди. Ушбу ҳолатда корхона улгуржи савдо фаолитини аввал олган лецензиясига асосан давом эттириш ҳуқуқига эгами? Ёки корхона устав фондини ҳозирги кундаги минимум бўйича шакллантириб, яъни 336 367 500 сўмгача (3 500 ЭКИҲ х 96 105 сўм) кўпайтириш лозимми?
Фикримизча, Сизнинг корхонангиз улгуржи савдони амалга оширишга рухсат берувчи лицензияни янгилаши ёки қайта рўйхатдан ўтказиши лозим эмас.
- 1
- 2