Жавоб берамиз

Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қайта ташкил этиш, тугатиш

1. Мавжуд ер майдони туман заҳирасига қайтарилгач фермер хўжалигини тугатиш-беркитиш шартми ёки фермерлик хўжалиги хизмат кўрсатиш фаолиятини давом эттирса бўладими? 2. Қандай ва қанча миқдорда солиқ тўлашимиз лозим бўлади?


“Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида Низом” (ЎзР ВМ 31.01.2013 й. 22-сон қарорига илова) билан белгиланганки, ер участкаларининг ижара шартнома интизоми ва қонунчилик нормалари бузилиши ҳолатларини аниқланганда туман (шаҳар) ҳокими фермер хўжалиги ер участкасини захирага олиб қўйиш ва уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Чел элда Савдо уйини ташкил этиш хужжат билан қайси тартибда расмийлаштирилади? Савдо уйининг устав фондини таъсисчи корхоналар маҳсулоти ҳисобига шакллантиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу холатларда солиқ оқибатлари келиб чиқадими? Савдо уйи номига маҳсулотларни экспорт қилиш хужжат билан қайси тартибда расмийлаштирилади?


Чет элда Савдо уйини ташкил этишда таъсисчи корхоналар «Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги» Низомга мувофиқ амал қилишлари лозим (ЎзР АВ рўй.№2457 17.05.2013й.).

Дорихона очиш учун кандай хужжатлар ёки нималар зарур?


Мазкур фаолиятни амалга ошириши учун юридик шахс ташкил этиш ва тегишли лицензия олиш зарур.

Тошкент шахрида рўйхатдан ўтказилган МЧЖни бошқа шахарга кўчириш мумкинми? Агар мумкин бўлса буни қандай амалга ошириш мумкин? Қандай этаплардан ўтиш керак ва ушбу жараённи нимадан бошлаш керак?


Жамиятингиз Тошкент шаҳридан бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш учун қуйида келитирилган ҳаракатлар бажарилиши лозим.