Жавоб берамиз
Директор ойига 2 кун ишлашга ҳаққи борми? Туман солиқ инспекциясининг йил бошидан ҳар ойда тўла ишлагандан ЯИТ ни қайта ҳисоблашни талаб қилиши тўғрими? Укажите, пожалуйста, правильный и менее затратный способ.
Ҳа, агар меҳнат шартномаси ёки корхонанинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ички ҳужжатлар билан назарда тутилган бўлса, директор ойига 2 кун ишлашга ҳақли.
1) Мажбурий прогул вақти учун компенсация ҳисоблашда қайси хужжат тўғри: иш берувчи судга тақдим этган жавоб хатими ёки ишчига берилган маълумотномами? 2) Иш берувчининг қайси маълумотномаси тўғри ҳисобланади? Судга берилган жавоб хатида корхона ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги малумотларни изоҳ асосида бериши мумкинми? 3) Хозирда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қанча? Ушбу ўртача ойлик иш ҳақи хусусий корхоналарга ҳам тадбиқ этиладими ёки улар ўзлари ўртача ойлик иш ҳақини белгилашадими? 4) Корхона менга ҳисобланган иш ҳақи бўйича қайси муддат учун солиқ ва мажбурий тўловларни тўлайди? 5) Аризамга вақтида жавоб бермаган раҳбар устидан қайси органга мурожаат қилишим мумкин? Бунинг жавобгарлиги қандай?
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда исботлаш воситаси сифатида олинган хужжатлардан фойдаланади.
Янги ташкил қилинган ва таъсисчилари иккита жисмоний шахсдан ташкил топган оилавий корхона таъсисчиларидан бири чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун, яъни кейинчалик чакана сотиш мақсадида устав фондининг бир қисмини товар шаклида шакллантириши мумкинми?
Ҳа, оилавий корхона таъсисчиси товарларни устав фондига улуш сифатида киритиши ва шу тариқа устав фондини бир қисмини шакллантириши мумкин.
Корхона логотипларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилиши амалдаги конун хужжатларида қандай белгиланган?
Логотип деганда турли хил корхоналарнинг товарларини (хизматларини) фарқлаш учун қўлланиладиган белги ва тасвирлар тушунилади. Шунга кўра, фикримизча, Сиз хатингизда товар (хизмат кўрсатиш) белгиларини назарда тутяпсиз.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш хуқуқига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хуқуқ эркинликлари нимаси билан фарқ қилади, умуман қонунчиликда фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қайси хуқуқлардан фойдаланиш мумкин эмас?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 6-боб, 23-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.
Фермер хўжалигининг солиқдан қарздорлиги туфайли ходимини ишлаган даври учун стаж хисобланмайдими?
Иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларидан қарзи мавжудлиги пенсия тайинлашда иш стажига киритмаслик учун асос ҳисобланмайди.
Ўғлимни йўқлигида қандай қилиб квартирамдаги пропискадан чиқаришим мумкин?
1. Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТ мижозга банк ажратган истеъмол кредити орқали маиший техника сотиши мумкинми ва банк томонидан кредит маблаги накд пулсиз, яъни перечисления тушади, бу холат улгуржи савдо фаолияти хисобланиб колмайдими? 2. Юридик шахс ташкил этган холда бу холатда улгуржи савдо лицензияси олиш керакми? 3. Қонун буйича бу холатда кандай йул тутиш керак?
1. Кўриб чиқилаётган вазиятдаги ҳолатни «улгуржи савдо» фаолиятига ҳам киритиб бўлмайди.
2. Назаримизда, шарт эмас.
3. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш лозим.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида қўйидаги бандлари бўйича тушунтириш берсангиз?
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ махаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
1) Мажбурий прогул вақти учун компенсация ҳисоблашда қайси хужжат тўғри: иш берувчи судга тақдим этган жавоб хатими ёки ишчига берилган маълумотномами? 2) Иш берувчининг қайси маълумотномаси тўғри ҳисобланади? Судга берилган жавоб хатида корхона ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги малумотларни изоҳ асосида бериши мумкинми? 3) Хозирда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қанча? Ушбу ўртача ойлик иш ҳақи хусусий корхоналарга ҳам тадбиқ этиладими ёки улар ўзлари ўртача ойлик иш ҳақини белгилашадими? 4) Корхона менга ҳисобланган иш ҳақи бўйича қайси муддат учун солиқ ва мажбурий тўловларни тўлайди? 5) Аризамга вақтида жавоб бермаган раҳбар устидан қайси органга мурожаат қилишим мумкин? Бунинг жавобгарлиги қандай?
Аризангизга жавоб бермаганлик ҳолати юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилиш тавсия этилади.
1. Корхона вақт ва харажатларни тежаш мақсадида таъминотчи жойлашган вилоятдан ходим ёллаши мумкинми? 2. Ходим билан меҳнат шартномаси тузишда нималарга эътибор бериш лозим? 3. Ушбу ходимга иш ҳақи ҳисоблашда нималарга эътибор бериш керак? 4. Шунингдек унга нақд пул шаклидаги иш ҳақи қай тартибда ва қандай ҳужжатлар билан топширилади?
1,2. Ходим ёллаш, штат жадвалида тегишли лавозим мавжуд бўлса - меҳнат шартномасини тузиш ёки штат жадвалида бўлмаса - фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани расмийлаштириш асосида бўлиши мумкин.
Тошкент вилояти худудида доимий руйхатдан утмаган шахс, Ўзбекистон фукароси, вилоят худудидан ховли жой сотиб олса буладими?
Йўқ, бу учун фуқаро Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
1. Қайси ҳолатларда ва қайси ҳудудларда ходимларга иш ҳақи тўлашда туман (ҳудуд) коэффициенти тўланади? 2. Хўжалик ҳисобидаги ташкилотда ҳар 100 км учун ўртача ёқилғи (газ, бензин) сарфи нормасини қандай аниқлаш мумкин?
Иш ҳақини ҳисоблашда туман коэффициенти чўл, сувсиз ва юқори тоғ жойларида, ишлаш ва яшаш ходимлардан қўшимча харажатларни талаб қиладиган табиий-иқлим шароитларида қўлланилади.
Корхонада аттестация ўтказилиши режалаштирилди. Барча турдаги ходимларни, яъни мутахас-сислар ва хизматчи лавозимлар, ҳамда ишчи касблари ходимларини (яъни телефонист, телеграфист, электромонтер ва х.к.) аттестациядан савол-жавоб тарзида бир хил тартибда ўтказса бўладими?
Ходимларнинг барча тоифалари учун умумий кўрсаткичлар - маълумот даражаси, махсус билимлар ҳажми, мазкур лавозимдаги иш стажидан ташқари ҳар бир тармоқ ва гуруҳ учун баҳолашнинг ўз кўрсаткичлари ва мезонлари назарда тутилиши керак.
Агар 1-тоифага эга мактаб укитувчиси аттестацияга касаллиги туфайли катнаша олмаган булса унга кандай малака тоифасида хак туланади? Устама хаки сакланиши мумкинми?
Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади. Ёки, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог&