Жавоб берамиз
Чет эл мутахассиси билан фуқаролик-хуқуқий тусдаги шартнома тузилса қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Брокер корхона сотиб олган акцияларини қандай тавсифлайди
Ўзга компанияларнинг акцияларини сотиб олиш учун қўйилган инвестициялар – молиявий инвестициялар бўлиб ҳисобланади. Молиявий инвестициялар қисқа муддатли ёки узоқ муддатли инвестиция сифатида таснифланиши мумкин. Шунга қараб уларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилади.
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун меҳнат таътили кунларини ҳисоблашда 19 ва 22 март кунлари қўшиб ҳисобланадими (масалан, ходим 5 мартдан бошлаб 24 иш кунига меҳнат таътилига чиқса, таътилнинг тугаш муддати 4 апрел этиб белгиланадими)?
ИИБнинг масъул ходимлари мазкур шахслар ЭКИҲ нинг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоб қилган ҳолда сотиб олганда, олди-сотди битимлари нотариал тасдиқланганидан ва давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин Илованинг (Рўйхат) 1-бандига асосан прописка қилишлари керак эмасми?
Ҳозирги кунда мазкур масалани амалга оширишнинг аниқ тартиби белгиланган тегишли ҳужжат (низом, йўриқнома ва ҳ.) йўқ.
Биометрик паспорт бўлиши шартми?
1. Корхонамиз штатлар жадвалига “Бош бухгалтер” ва “Бухгалтер” номланиши билан эмас, балки “Бош ҳисобчи” ва “Ҳисобчи” номи билан штат бирликлари киритилиши қонунийми? 2. 19.06.2015й. 164-сонли ВМҚга 1 ва 2 -иловалар рус тилидан ўзбек тилига нотўғри таржима қилинган ҳолда қўлланилса, қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади?
Ушбу масала бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқдир
Пенсионер ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотни вақтида тақдим этмасликнинг оқибатлари қандай?
28.12.2017 йилдаги ПФ-5290 смена графиги асосида ишлаётган ходимларга тадбиқ қилинадими?
Айтиш лозимки, бир қатор мутахассисларнинг фикрича, бюджет ташкилоти бўлмаган ходимларига кўшимча дам олиш кунларини берилиши мажбурий эмас.
Алимент ундириш бўйича суд буйруғи чиқаришни сўраб судга ариза берилганда давлат божи ундириладими? Икки нафар вояга етмаган болалари бор аёл никоҳи ҳали бекор қилинмаган эридан алимент ундириши мумкинми ва қанча миқдорда?
Алимент ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар давлат божини тўлашдан озод қилинади
Банклар томонидан бюджет ташкилотларига кредит берилишига тақиқ борми? Бўлса, қайси ҳужжатда?
Банклар ўз номидан қонунчилик ҳужжатлари ва банк кредит сиёсатига кўра кредитлар берадилар.
Пенсия тўловлари юзасидан барча бухгалтерия ўтказмаларини шартли мисол орқали тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз.
Пенсия тўловлари юзасидан бухгалтерия ўтказмалари 21-сон БҲМСга асосан шакллантирилади.
Мажбурий ижро бюроси хонадондаги коммунал тўловларни назоратга олиш учун кандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?
Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - Бюро) электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш, уларни сотиш ҳамда ҳисобини юритишда иштирок этади.
Юридик шахс ўз автомашинасини чет эл фуқаросига фойдаланишга қандай тартибда бера олади?
Юридик шахс ўзига тегишли автотранспорт воситасини хорижий фуқарога вақтинчалик фойдаланишга бериши мумкин.
1. Корхонанинг мулкдор олдидаги 5 000 000 сўм ва 3 000 000 сўм қарзларини хусусий корхонанинг устав фондини кўпайтиришга йўналтириш мумкинми? Бунинг учун қандай бухгалтерия ҳамда хужжатлари расмийлаштирилади ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Корхона мулкдори дан корхона мутахассиси қарз олган (фуқаро сифатида, шахсий мақсадларда). Ушбу Ушбу мутахассиснинг (ўриндошлик асосида ишлайди) иш ҳақи 2 000 000 сўм, яъни корхона унга қарз. Корхона мулкдори ушбу қарздорликни ўз зиммасига мутахассиснинг розилик аризаси ёки хати билан олиши мумкинми? Агар қонун хужжатларида бу жараён таъқиқланмаган бўлса, бухгалтерияда қандай расмийлаштирилади?
Томонлар қарздорликларни бир-бири ҳисобига ўтказилиши ҳақидаги келишув тузишлари мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter