Жавоб берамиз

Туманда жойлашган юридик шахснинг бошқа туманда ёки шаҳарда иккиламчи ҳисобварақ очиш ҳуқуқи 864-1-сон тартибга асосан бекор қилинганми? Шу тартибни изоҳлаб берсангиз.


Ҳа, бекор қилинган.

Уйнинг эгаси чет элда бўлганда қандай қилиб уйга вақтинчалик прописка қилса бўлади?


Уй эгасининг ишторикисиз ва розилигисиз унинг эгалигидаги турар-жой майдонига вактинча руйхатдан утиш мумкин эмас.

Ташкилот билан жисмонии шахс уртасида автомобил ижара шартномаси тузилди. Ушбу холатда натариусдан тасдиклатиш шартми?


Ҳа, шарт.

Корхона ўзининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан холда, ходимларининг розилиги билан уларнинг иш режимини 0.5 ставкада белгилаши ва унга биноан иш хаки тўлаши мумкинми? Корхона ходимларнинг асосий иш жойи хисобланади. Хозирги кунда минимал иш хаки 130240 х 2,476= 322 474,24 сум хисобланади. Агар иш ҳақи 0,5 ставкада ҳисобланса, тахминан 190 000 сўм атрофида булади. Шу ишимиз конунга зид эмасми? Соликчилар ходим асосий иш жойида минимал иш хакидан кам ойлик олиши мумкин эмас демокда. Илтимос бизга шу ҳақда мееърий хужжатлар асосида маслахат беришингизни сураймиз.


Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарорига асосан 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб республиканинг барча ташкилотларида меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича биринчи разряддан кам бўлмаган ҳолда белгиланган.

Ходимнинг ўриндошлик асосида ишлашида иш вақтини табелда қандай расмийлаштирилади? Ходимни хизмат сафарида бўлган кунлари учун ҳисобланган иш хақидан қайтариш тўғрими?


Меҳнат кодексининг 125-модда 2- қисмида (бундан буён – МК деб юритилади), иш берувчи ҳар бир ходимнинг(асосий иш жойи ёки ўриндош бўлишидан қатъий назар) ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.

Янги мехнат дафтарчасини тўлдириш тартибини тушунтуриб берсангиз.


Мурожаатда кўтарилган саволларга жавоблар - NORMA.uz сайтида, “Норма маслаҳатчи” газетасида танишишингиз ва уларни амалиётда қўллашингиз мумкин.

Лойиҳага кўра газ ҳисоблагич кўчага ўрнатилган. Газ таъминоти ташкилоти инспектори уйга киришга мажбурми? Агар мажбур бўлса, у ҳолда қайси ҳужжат асосида?


Қоидаларнинг 17.8-банди турар жой мулкдорлари сутканинг ҳар қандай вақтида газ қувури ва газ ускуналарини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш учун газ хўжалиги корхоналари ходимларини улар томонидан хизмат гувоҳномалари тақдим қилинган тақдирда квартирага киритишлари кераклигини кўзда тутади.

1. Ушбу фаолият тури билан шугулланиш учун лицензия талаб этиладими? 2. корхона бир нечта жойни ижарага олиб иш юритиши мумкинми? бу холатда ижарага олинган иккинчи жой корхонанинг филиали буладим? агар иккинчи жойда филиал сифатида ташкил килинса хусусий корхоналар учун бунинг тартиби кандай ва канака хужжатлар талаб килинади?


Йўқ, лицензия талаб қилинмайди.

"Хадя" хужжати расмийлаштирилганидан сунг, уйнинг янги эгаси кандай хукукларга эга булади ва шу тутар жойда яшовчи бошкаларни пропискадан учиртириш хукукига эгами? Бундай масала буйича кимга мурожаат килиш керак?


Фуқаро ўзининг ҳадя қилинган турар жойида руйхатда турган бошқа фуқароларни пропискадан ўчириш масаласи буйича судга мурожаат қилиб ва суд қарорига асосан амалга ошириш имконига эга.

Хозирги кунда исми ёки фамилиясини ўзгартириш мумкинми, агар мумкин бўлса қай тартиб асосида? Мумкин бўлмаса исм ёки фамилияни тўғирлаш учун нима қилиш керак?


Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади. 

Хозирги кунда мен пропискамни Тошкент шахрида жойлашган бошка манзилга кучира оламанми? 5-банд буйича турган пропискам 3 йил муддат утмасдан туриб никохни бекор булиши пропискамни учирилишига сабаб булмайдими? Жавобингиз учун рахмат.


Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) кўра фуқароларни доимий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян жойда доимий ёки вақтинча яшаш фактининг ички ишлар органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд қилинади.

 

Қайси қонунга асосланиб 2009 йил 8 апрелда тайинланган пенсияни бекор қилиб, 2006 йил 6 июндан пенсия тайинланган?


“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 37-моддаси, ВМнинг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ.

Мен 2013 йилги намунавий уй-жойлардан бир дона олганман, орадан икки йилдан зиёд вакт утди, аммо халигача топширишгани йук, уй-жой сифатсиз курилган, тулик битмаган ва умуман талабга жавоб бермайди. Курилиш ташкилотига килган мурожаатим самара бермади. Улар мажбуриятларини уз вактида тулик бажармаганликлари учун мен улардан етказилган зарарни коплашни талаб килишим мумкинми? Илтимос, ушбу масала юзасидан тулик маълумот берсангиз.


Мазкур ҳолатда дастлаб қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида прокуратура идораларига мурожаат этишни, ижобий натижага эришгандан сўнг эса, мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида тўпланган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шартнома мажбуриятларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилмаганлиги оқибатида  етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиш тавсия этилади.

ЙПХ ходими йул харакати коидасини бузмаган хайдовчини тусишга хаклими?


Миллий қонунчиликда ички ишлар органлари ходими томонидан ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситаси эгасини тўхтатилишини ва ундан тегишли ҳужжатлар талаб қилинишини тақиқловчи норматив ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Юрист штати учун кайси разряд белгиланиши керак?


Саволингизда мулкчиликнинг қайси шаклидаги муассасалигингизни кўрсатмаганлигингизни эътиборга олиб қуйдагидарни билдирамиз.