Жавоб берамиз
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатларини ҳисобдан чиқариш
Капитал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари асосий восита қийматига ўтказилмайди, улар амалга оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим.
Чакана савдо билан шуғулланувчиларда сотилган товарлар ҳисоби
Чакана савдода товарлар ҳисобини юритиш 4-сон БҲМС асосида амалга оширилади. Ушбу стандарт маҳсулотларни маълум гуруҳлари бўйича ҳисобини юритиш ҳамда инвентаризация асосида ҳар бир давр учун реализация миқдорини аниқлаш усулини қўллаш имконини беради.
Хом ашёни сотиб олиш ва ташиш хизмати харажатлари
Маҳсулотларни харидорларга етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни сотиш харажатлари сифатида акс эттириш зарур
Ишлаб чиқариш бўлмаган даврларда асосий воситалар амортизациясини харажатларга олиб бориш
Корхона ишлаб чиқариш фаолияти бўлмаган даврда ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий воситаларнинг амортизациясини 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига олиб бориши мумкин.
Тўланиши керак бўлган мукофот пули учун даъво қилсак, ким жавоб беради? Иш берувчими ёки бош ҳисобчими?
Давлат байрамлари муносабати билан тўланадиган мукофотлар рағбатлантириш чоралари хисобланади, ва ушбу тўловлар иш берувчи томонидан тўланиши мажбур бўладиган тўловларга кирмайди.
Асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлиги
2021 йил 1 январдан бошлаб асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бутунлай бекор қилинди.
Асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлиги
Йўқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди.
Бино ва иншоотлар алоҳида асосий восита эканлиги
Ҳа, дам олиш уйида янги қурилган бино ва иншоотлар асосий воситалар сифатида алоҳида-алоҳида объект бўлиб кирим қилинади.
Ўриндош аёл ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олишга ҳақли
Асосий восита бўлмиш ҳовузларни тугатишда ва бино-иншоотларнинг қийматини камайтиришда бухгалтерия ўтказмалари
Асосий воситаларни тугатишдаги бухгалтерия ўтказмалари янги таҳрирдаги Асосий воситалар балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-22-бандларига асосан амалга оширилади.
Алоҳида харид қилинган товарларни жамланма қилиб сотиш
Корхона товарларни жамланмаларга йиғиб сотиши ушбу жамланмаларни товар номенклатурасига киритиши лозим. Номенклатура раҳбар томонидан тасдиқланади.
Контейнерда ташкил этилган офис ҳисобини юритиш
Авваллари ДАН томонидан 1-класс, 2- класс малака даражаси бериларди. Ҳозир малака даражасини ким белгилайди? Устама қайси ҳужжатга асосан белгиланади?
Ҳайдовчиларга малака даражаси ва устама мазкур қонуний ҳужжатлар ва тартибда белгиланиши мумкин:
O'sha kishi yana bir boshqa korxonada o'rindosh sifatida ishlashga haqlimi? Ikkinchi korxonadagi ishi uchun ham unga migratsiya agentligidan litsenziya kerak bo'ladimi?
Низомнинг 2 бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга корхона рухсатнома ва тасдиқнома олиши шарт эмас. Қолган холларда корхона рухсатнома ва тасдиқнома ўрнатилган тартибда олиши шарт.
Текинга олинган асосий воситалар бериб юборилганида 8530 счетдаги сумма ўзгармай қолади
Йўқ, текинга олинган техникалар юқори ташкилот буйруғига асосан бошқа корхонага текинга берилганида 8530 счетидаги сумма камаймайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter