Жавоб берамиз
Муассислар билан ҳисоб-китоблар
Дивидендлар фойда суммасидан кўп тақсимланган бўлса, нима қилиш керак
Дивидендлар тақсимланмаган фойдани (қопланмаган зарар) ҳисобга олувчи 8710, 8720 счётларда фойда суммаси доирасида тақсимланади.
Муассис МЧЖ муассислари таркибидан чиқиб кетганидан кейин дивидендларни тақсимлаш
Йўқ, чиқиб кетган муассис 2022 йил ноябрь ойидаги фойдадан ҳисобланадиган дивидендларни олишга ҳақли бўлмайди.
Тугатилаётган унитар корхонанинг мулки унинг мулкдорига ўтиши
Белгиланган вақтда кредиторлик қарзлари ёпилганидан кейин унитар корхонанинг қолган барча мулки, шу жумладан пул маблағлари унинг мулкдорига тегишли бўлади ва АЖ уни олишга ҳақли бўлади.
Жамиятнинг янги иштирокчиси дивиденд оладими
Дивидендларни тўлаш тартиби жамият устави ёки иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади
Дивиденд ҳисобига таъсисчига автомашинани бериш
Автомашинани таъсисчига дивиденд ҳисобига бериш учун таъсисчилар йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, қарорда ушбу масала кўрсатиб ўтилади.
Дивидендлар фойда мавжуд бўлган ҳолатдагина тақсимланиши мумкинлиги
8700 «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар» сальдосидаги суммалар йиғиндиси ижобий бўлган ҳоллардагина уни дивидендларга тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин.
Дивидендлар фақатгина фойда мавжуд бўлган ҳолатда тақсимланиши
Йўқ, мумкин эмас. Фақат фойда мавжуд бўлган ҳолларда уни тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин.
Таъсисчига корхонада қолган маҳсулотни бериб, ҳисоблашиш мумкинми
Корхона мулкдорига алкоголь маҳсулотларини топшириш – бу ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма
Акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш санаси
Давлат унитар корхонасининг устав фонди таъсисчи томонидан киритилган автотранспорт воситаси ҳисобига оширилиши
Таъсисчи автомашинани ДУКнинг устав фондига ўзи мустақил равишда баҳолаган қийматда киритиши мумкин.
Автомашиналарни устав фондидаги улушни ўзгартириш ҳисобига киритиш ва ҳисобдан чиқариш
Мол-мулк устав фондига улуш сифатида киритилганида ёки устав фондидаги улушни камайтириш ҳисобига берилганида, у беғараз қайтариб бермаслик шарти билан олинган ёки берилган ҳисобланмайди.
III чорак якунларига кўра дивиденд хато ҳисобланганлиги
Амалиётда 2021 йил III чорак якунларига кўра хато дивиденд хато ҳисоблаб тўланганлигининг зарари йўқ.
Жамият устав фондини таъсисчи томонидан ажратилган қарз ва у бўйича фоизлар ҳисобига ошириш
Жамият иштирокчисининг қўшимча ҳисса қўшиш ҳисобига устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
Устав фондини оширишга киритилган маблағларни қайтариб олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?
Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар улар киритган улушлар бўйича таъсисчилар олдидаги мажбуриятлар активларни ҳисобга олувчи тегишли счётлар билан боғланган ҳолда 6630 "Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари" счётида акс эттирилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter