Жавоб берамиз

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

Меҳнат таълини даврига тўғри келадиган якшанба кунларига ҳақ тўланмаслиги


Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган якшанба кунлари учун ҳақ тўланмайди.

Меҳнат таътили пули якшанба ва байрам кунлари учун тўланмаслиги


Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган якшанба ва байрам кунлари учун ҳақ тўланмайди. Байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Ишдан бўшатилган ходимга янглишиб маош ҳисобланган


Янглиш ҳисобланган суммани сторнолаш керак.

Олий таълим муассасасида меҳнатга ҳақ тўлаш сарф-харажатлари ҳисоби


Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилишни тавсия этамиз.

Мукофот пуллари ва улар бўйича ижтимоий солиқ суммалари иш берувчининг харажатлари эканлиги


Бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига кўра тақсимланмаган фойдани таъсисчиларга дивиденд тўлашга ҳамда резерв фондини шакллантириш мумкин, ундан мукофот ва рағбатлантириш пулларини тўлаш кўзда тутилмаган.

Иш ҳақи миқдори ҳар бир корхонада мустақил белгиланиши


Корхона томонидан бажарилган ишлар учун олинган даромаднинг неча фоизи иш ҳақини тўлашга йўналтирилиши лозимлиги ҳам қонунчиликда белгиланмаган.

COVID-19 билан оғриганда меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш


Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақи суммасини вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик рўй берган ойдаги жадвал бўйича барча иш кунларига бўлиш йўли билан аниқланади.

Меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш


Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Ходим меҳнат таътилига чиқишининг корхона бухгалтериясига таъсири


Ходим айнан қайси санадан меҳнат таътилига чиқишининг корхона бухгалтериясига ҳеч қандай таъсири йўк.

Ходимларни кунлик овқатлантириш бўйича бухгалтерия ўтказмалари


Хусусий корхона мулкдори овқатланиш харажатларини қоплаш учун тўлаб берган пули корхона учун даромад ҳисобланиб, 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағига олиб борилади.

Компания фаолиятини тўхтатиб турган даврда ходимларнинг таътил пули учун харажатларни ҳисобга олиш


Таътил пули ходимга жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, таътил бошланишидан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай тўланиши лозим

Бола парвариши нафақаси бўйича ўтказмалар


Қонунчиликка мувофиқ болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақани тўлаш бўйича харажатлар корхонанинг бошқа операцион харажатларига киритилади.

Ходимга тунги сменада ва нормадан ортиқ ишлаганлиги учун иш ҳақи ҳисоблаш


Меҳнат кодексига мувофиқ, сутканинг тунги вақтига тўғри келувчи қисмида меҳнат фаолиятини амалга оширишда унга ишнинг ҳар бир соати учун камида 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланиши белгиланган.

Кискартирилган иш ҳафтасида ойлик иш ҳақини ҳисоблаш


Корхонангиз қисқартирилган иш ҳафтасини жорий қилган бўлса, ушбу давр учун белгиланган меҳнат нормасини (иш ҳажми, соатлари) тўлиқ бажарган ходимларга ҳар ойда иш кунларининг сони ҳар хил бўлишидан қатъий назар иш ҳақини тўлиқ миқдорда тўлаши керак.

Президент Фармонига асосан ходимлар иш ҳақининг оширилиши


Президетнинг ПФ-5765 сонли Фармонига асосан ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилиши шарт. Бюджет ташкилоти бўлмаган корхоналарда иш ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган минимал миқдордан кам бўлиши мумкин эмас.