Жавоб берамиз

Меҳнат муносабатлари

Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошка ўринга уларнинг фарзандларини ишга олиш тўғрисидаги пунктни жамоа шартномасига киритиш мумкинми? Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бу холатга қандай бахо берилади? Фукароларнинг конституциявий хукуки бузиладими?


Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошка ўринларга уларнинг фарзандларини ишга жойлаштиришга таклиф бериш тўғрисидаги пунктни жамоа шартномасига киритиши мумкин.

Штат жадвалини тузишда хар бир вазифага классификаторда курсатилган энг кам маълумотга оид талабларга риоя этилиши шартми?


Сизнинг ташкилот давлат унитар корхонаси эканлигина эътиборга олиб, Сиз қарор талабларига риоя қилишга мажбурсиз.

Агар мутахассис шартнома шартларига асосан корхонада ишлаб бермаса туланган шартнома пулларини кай тарзида ва кайси нархларда туланади.


Талаба – жисмоний шахс томонидан уч томонлама шартноманинг муҳим шартлари бузилган.

Ушбу холатни инобатга олиб, интизомий жазо амал килиб турган ишчиларга, Узбекистон Республикасида белгиланган байрам кунларига яъни 8-март, навруз, хайит, мустакиллик, конститутция кун муносабати билан пул мукофоти берилиши мумкинми ёки берилмайдими?


      Йўқ,  интизомий жазонинг амал қилиш даврида ходимларга давлат байрамлари муносабати билан мукофот тўлаш мумкин эмас.

Мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлганда корхона қандай тўловларни амалга ошириши керак (огоҳлантириш даврида тўлиқ ишлаганимни ҳисобга олган холда)?


Штатни қисқартиришда Сиз огоҳлантириш даврини тўлиқ ишлаб берганингизни инобатга олган ҳолда Сизга ишдан бўшатиш нафақаси тегишли ҳисоб-китоб фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Ишчи бир давлат ташкилотида тўлиқ ставка асосида ишлайди. У қўшимча равишда бошқа-бир давлат ташкилотида фуқаролик-ҳуқуқий меҳнат шартномаси (трудовое соглашения) асосида ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса асослари қандай?


 Ҳа, мумкин. Агарда ички ҳужжатларига зид келмаса, давлат органи ходими бошқа ташкилот билан хизмат кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузиши мумкин.

Маъсулияти чекланган жамиятда директор мазкур жамиятнинг менежер лавозимига, жамият менежери жамият директори лавозимига ўтказилмоқда. Жамият директори билан меҳнат шартномаси таъсисчилар қарорига асосан бекор қилинганидан сўнг, янги тайинланган жамият директорининг буйруғи билан собиқ директор менежер лавозимига қабул қилинадими?


Йўқ, чунки Жамият раҳбарини ишга қабул қилиш жамият таъсисчиларининг ҳуқуқидир. Меҳнат шартномаси директор билан бекор қилингандан кейин янгидан собиқ директор “менежер” лавозимига ишга қабул қилинади. Чунки менеджер лавозимга ишга қабул қилиш Жамият директори ваколатидадир.

Агар ходим 10 ой давомида меҳнатга яроқсизлик варақасида бўлса, меҳнат таътили бериш мумкинми? Агар мумкин бўлса меҳнат таътилига ҳақ тўлаш тартиби қандай?


В данном случае нахождение работника на больничном в течение года не влияет на размер оплаты трудового отпуска и оплачивается согласно статье 148 ТК.

Корхона балансидаги мулк сотилгандан кейин улгуржи савдо фаолияти билан шугулланиши мумкинми?


Улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензия олган юридик шахс конунчиликда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя килиши керак.

Агар фарзандим 2 давлат фуқаролигига эга бўлса, уни мамлакатдан қандай паспортга асосан чиқаришади?


Сизга хорижга чиққунча яшаш жойингиздаги ички ишлар органининг чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига болангизда Германия фуқаролиги ва паспорти борлиги тўғрисида хабар беришингизни тавсия қиламиз. Кейин эса болангиз учун битта фуқароликни белгилаш тўғрисида бир қарорга келишингиз керак.

Фуқаровий турдаги мехнат шартномаси асосида бир йўла кўпи билан нечта корхонада ишлаш мумкин? Яъни ишлайдиган корхоналарнинг максимал сони қонун томонидан чегараланганми?


Йўқ, чегараланмаган.

1-савол. Олий таълим муассасасида пенсионерга 1,5 ставка иш ва яна 30 ёки 50 фоиз устама бериш мумкинми? 2-савол. Олий таълим муассасасида 1,5 ставкада ишловчи ходимга 50 фоиз устама бериш мумкинми?


Умумий қоидага кўра, меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари – Иш берувчи ва ходим хисобланиб (Меҳнат кодексининг 14-, 15-моддалари, кейинги ўринларда – “МК” деб юритилади), “пенсионер” бўлишидан қатъий назар у ходим бўлиб қолади.

Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртларидан бирида 1-ставкада ишлаётган профессор, бир вақтнинг ўзида бошқа вилоятдаги Олий ўқув юртида 0,5 ставкада ўриндош бўлиб ишлаши мумкинми? Ўриндош бўлиб ишлашда иш ўринлари ўртасидаги масофада чегара борми?


Асосий ва ўриндошлик шартларидаги ишларнинг орасидаги масофа  юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва ҳақиқатда бажарилишига сабаб бўлади.

Иш вакти меъёрларга амал килиш борасида корхона ишчи-ходимларига кандай тушунтириш ишлари олиб борилиши керак?


Меҳнат кодексининг VII бобида 12 та модда киритилган бўлиб, уларда иш вақтига тааллуқли янги тушунчалар берилган ҳамда илгариги кўпгина тушунчалар ўзгартирилган.

Уларни ўрганиш жараёнида қўйилган саволларга жавоб оласиз деган умиддамиз.   

Корхонамиз геология соҳасида фаолият олиб боради. Туғиш таътилидан қайтган ходимамиз (вазифаси: геологик маълумотларни қайта ишлаш, харита тузиш) раҳбар билан келишган ҳолда лавозими ва иш хақи сақланган ҳолда уй шароитида ишламоқчи. Расмийлаштириш (меҳнат шартномасига ўзгартириш, иш вақти ва иш хақи) ни қайдай олиб боришим керак? Эътиборингиз учун рахмат.


Вазирлар Маҳкамасининг  2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори билан «Касаначилик тўғрисидаги низом» 1-иловага мувофиқ  тасдиқланган.