Жавоб берамиз

ҚҚС

КБК орқали ҳақ тўланганда ҚҚСни ҳисобга олиш


Чекни рўйхатдан ўтказиш муддати тугаган бўлса, харидор КБК орқали харид қилинган товар ёки хизмат бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас.

Ўқув марказига солиқ солиш


Ўқитиш (таълим)га оид хизматларни реализация қилиш бўйича айланма, шу жумладан тестлар ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш ҚҚСдан озод қилинган.

Технопарк резиденти ДТни сотиб олди


ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш учун норезидентдан сотиб олинадиган ДТ ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларга тааллуқли бўлиши зарур.

ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш мажбурияти


Солиқ имтиёзларини қўллаш – солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқи. ҚҚСдан озод қилинадиган товар (хизмат)ларнинг реализацияси бундан мустасно, солиқ тўловчилар бу имтиёзни қўллашлари шарт.

Кўчмас мулкни реализация қилиш бўйича айланмани тан олиш санаси


Кўчмас мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиболиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мулк берилган сана реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

Товар кўргазмага бошқа мамлакатга жўнатилганда ҚҚС


Юкнинг кўргазма учун бошқа мамлакат ҳудудида божхона расмийлаштируви, ҳаракати, сақланиши ва қайтариб жўнатилиши билан бевосита боғлиқ бўлган хорижий ҳамкорнинг хизматларига, шунингдек кўргазма хизматлари учун тўланадиган ҳаққа ҚҚС солинмайди.

АВни устав капиталига улуш сифатида берилганда солиқ оқибатлари


АВ устав капиталига улуш сифатида киритилганда ҚҚС юзага келади.

АВ чиқиб кетишидан даромад кўрилса, фойда солиғи ё айланмадан солиқ юзага келади.

Импорт қилинган товарни реализация қилишда ҚҚС


Сизнинг вазиятингизда товарни реализация қилиш чоғидаги ҚҚС бўйича солиқ базаси импорт қилиш чоғидаги солиқ базасидан юқори, бу солиқ тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ келади.

ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси олингунига қадар бўлган даврдаги кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш


Йўқ, ҳақли эмас. Солиқ кодексида корхона ҚҚС тўловчиси гувохномасини олгунига қадар бўлган даврда сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш кўзда тутилмаган.

Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС ҳисоби


Фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган товарлар ва хизматлар ўз эҳтиёжлари учун сотиб олинган бўлса (СК 317-м.), “кирувчи” ҚҚС уларнинг харид қийматига киритилади 

Қурилиш ҳажми уч йилдан сўнг тасдиқланганда


Ҳисобварақ-фактура товарлар юклаб жўнатилган (берилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санага келиб ёзилади.

Озод қилинган айланмалар мавжуд бўлганда кирувчи ҚҚС


Йўқ, мумкин эмас. Товарларни (хизматларни) харид қилиш (олиб кириш) чоғида тўланган солиқ суммалари ҳисобга олинмайди, агар уларни реализация қилиш бўйича айланмалар ҚҚС солишдан озод қилинган товарларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган бўлса.

Товар августда юкланиб, ноябрда чек урилган


Солиқ тўловчи солиққа тортиш объектларини ҳисобга олишдаги хатоларни тузатиш ҳуқуқига эга ва солиқ суммаси камайганида тўғирланган солиқ ҳисоботини тақдим этишга мажбур. ДСХО солиқ тўловчининг ҳуқуқларини таъминлашга масъул.

Даврий божхона ҚҚС тўловлари ҚҚС тўловчилари томонидан ҳисобга олиниши керак


ҚҚС аввал вақтинча олиб кириш божхона режимида (ИМ-42 БЮД) даврий тўловлар шаклида тўланган бўлса ҳам импорт қилинган товарларни эркин муомалага  рўйхатдан ўтказишда (ИМ-40 БЮД) божхона органи электрон ҳисобварақ-фактура операторига ҳисобланган ҚҚС тўғрисидаги маълумотларни топшириши шарт.

Товар-моддий бойликларнинг камомади аниқланганда ҚҚС билан қандай ишлаш керак


Етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уни ундириш тартиби Меҳнат кодексининг 204-207-моддаларида назарда тутилган.