Жавоб берамиз

Coлиқлар 2014 - 2018

ХАТБ "Мадад Инвест Банк"га нисбатан 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сонли Қарорга асосан солиқ имтиёзлари қўлланиладими?


Йўқ, татбиқ этилмайди.

Юридик шахс манзили ўзгарди, лекин солиқ ҳисоботини эски манзил бўйича жойлашган ДСИга тақдим қилди, бу ҳолат ДСИ томонидан қонун бузилиши деб қаралиши мумкинми, ёки солиқ тўловчида бирор бир жарима тўлаш мажбурияти юзага келадими?


Солиқ ҳисоботини ҳисобга қўйилган жойингиз эмас, балки эски манзилингиз бўйича тақдим этсангиз солиқ ҳисоботини топширмаган деб топилишингиз ва маъмурий жавобгарликка тортилишингиз мумкин.

Лизинг шартномаси асосида корхона хисобига кирим килинган асосий воситалар(оборудование) кийматига нисбатан (5 йил муддатда ягона солик солиш базасидан 25 фоизда ошмаган холда имтиёз куллаш) имтиёзидан фойдаланиш мумкинми?


Агарда лизинг шартномаси асосида корхона хисобига кирим килинган асосий воситалар янги технологик жиҳоз бўлса, шунингдек янги технологик жиҳоз фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ўтиб кетмаган бўлса, ҳамда бу технологик жиҳозни қўшимча лизингга (сублизинг) берилмаган бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзларга эга бўлиши мумкин.

Қисқа муддатли текширув ўтказиш муддатини ҳисобланиши қайси пайтдан бошланади?


Солиқ кодекси 89-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига биноан қисқа муддатли текширув (ҚМТ) ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги керак ва бу муддатни узайтиришга йўл қўйилмайди.

1.Хусусий фирмамиз 2001 билан рўйхатга олинган ва 2004 йилда хусусий корхона сифатида қайта рўйхатдан ўтган, ушбу "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун 4-модда талабига жавоб берадими? 2.Корхонамиз томонидан тақсимланмаган фойдасини 2016 йилда дивиденд сифатида таъсисчига тақсимласа, "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун 24-моддаси бўйича таъсисчи дивиденд солиғидан имтиёзга эга бўладими?


Хусусий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади ва ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижоратчи ташкилотлар учун белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга, шу жумладан солиқ имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Қум ва шағал ишлаб чиқарувчи корхона ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиши мумкинми?


Йўқ, Сизнинг корхонангиз   ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиши мумкин эмас.

Корхона балансида бўлмаган, яъни бошка жисмоний шахснинг эгалигида бўлган автобусдан корхона мақсадларида ишчиларни ишга олиб келиш, ишдан уйига олиб бориш учун фойдаланмоқчи. Ушбу ҳаракатларни юридик (кадрлар ишини юритиш бўйича) ва жисмоний шахс ҳамда солиққа тортиш нуқтаи назаридан тушунтириб берсангиз.


Корхона тасарруфида бўлмаган автомототранспорт воситасидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш учун автотранспорт воситасининг ижара шартномаси тузилиши керак.

2013 йилда таълим олиш учун тўланган сумма бўйича имтиёздан қайси давргача фойдаланиш мумкин? Декларация ўз вақтида тақдим қилинмагани учун жарима қўлланиладими?


СКнинг 38-моддасига асосан Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Янги автомашинани расмийлаштирганда Йул фондига йиғимлар кандай хисобланади?


Фойдаланиш муддати 3 йилгача бўлган автотранспорт воситалари харид қилинганлиги учун тўланадиган йиғим ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақининг (матн давомида - ЭКИҲ) 10 фоизи миқдорида ҳисобланади. Шу билан бирга, бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган, ихтисослаштирилган савдо тармоғида харид қилинадиган янги автотранспорт воситалари бўйича тўланадиган йиғим миқдори - харид қийм

Корхона банкдан 2015 йил январь ойи иш хакисини 50%ини февраль ойида пластик карточка оркали олди. Бирок чек оркали накд олмок булиб банкка мурожаат килганда январь ойи иш хакисидан ушланадиган соликлар туланганлигини далилни курсатишни суради. 2014 йил якунлари буйича корхона ЭРИ калити оркали хисоботларни такдим этди ва бироз вакт утгач солиштирма далолатнома нусхасини олди. Унда карздорлик маджуд эмас эди, балки ортикча пуллар хам бор эди. Шу солиштирма далолатномани асос килиб банкка хат билан топширди. Бирок солиштирма далолатномада туман солигининг мухри ва имзоси булмаганлиги учун банк бу солиштирма далолатномани хисобга олмади ва корхонага 2015 йил январь ойи иш хаки олиш учун чекка имзо куймади. Банкнинг бу харакати канчалик тугри, зеро 2015 йил барча ташкилотлар электрон куринишда солик хисоботларини такдим этишлари шартку?

Электр жиҳозларини ўрнатиш ва таъмирлаш билан шуғулланадиган корхона ЎзР ДСҚ ва МВ томонидан қабул қилинган 2200-сонли Низомга мувофиқ ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари татбиқ этиладиган қурилиш корхоналари қаторига кирадими?


Ҳа, корхонангиз бажарадиган ишларни қурилиш фаолияти сифатида баҳолаш мумкин.

 

1) Товарларни истеъмол кредити бўйича сотганда ЯСТ қайси ставкада тўланади: 2% ёки 5%? 2) Харидорларнинг тўлови банк орқали пул ўтказиш йўли билан жамиятимиз ҳисоб рақамига келиб тушиши улгуржи савдо ҳисобланмайдими? 3) Жамиятимиз бошқа юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга уларнинг шахсий эҳтиёжи учун товарларни пул ўтказиш йўли билан сотиши мумкинми?


Улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш, чакана савдо эса - савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш.