Жавоб берамиз

Корхона бош директори ўз хохиши биноан ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасига кўра таъсисчининг имзосисиз хам ишдан бўшаса бўладими?


Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчи (корхона мулки эгаси)ни ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугашидан олдин, охирги иш куни ходим ўз-ўзига буйруқ чиқариб, рахбарлик ваколати тугашини ва меҳнат шартномаси бекор қилинишини билдиради. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимг

1-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси юридик шахслардан кўрсатилаётган хизиматлар учун банк орқали нақд пул қабул қилиш масаласини қандай тартибда, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин бўлади? 2-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси буюртма берган корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаса, пул маблағи мавжуд учинчи шахс тўловни амалга оширишга рози бўлганида, улардан пул маблағи ўтказилишини қандай тартибда ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин? Бериладиган жавоб ва ҳамкорлик учун олдиндан миннатдорчилик билдирилади.


Юридик шахслар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

ХХТУТ - 90300 "Ахолига маиший хизматнинг ноишлаб чикариш турларини курсатиш" деб номланган. Бизнинг ХХТУТ - 90310 коди билан Юридик шахсларга хизмат курсатишимиз конун хужжатларининг бузилишига олиб келмайдими? Ёки биз ХХТУТ - 90310 коди билан факат жисмоний шахсларга хизмат курсатишимиз керакми?


90310 тармоқ кодига эга корхоналар бу аҳолига маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари билан шуғулланувчи корхоналардир.  Бунда  ташкилотлар мазкур хизматларни юридик шахсларга кўрсатишга ҳам ҳақли.

Чет эл фирмаси билан тузилган шартномага асосан курсатилган иш ва хизматларни акти ва счет фактураларни электрон формаси билан ёпса буладими.


Чет эл фирма (норезидент) билан тузилган шартномага асосан бажарилган ишларни (кўрсатилган хизматларни) далолатномаси ва/ёки ҳисобварақ-фактураларни электрон ҳужжатлар шаклида тасдиқланиши мумкин.

Уйимни мусодара килиши мумкинми, агар мен руйхатга туриш конун-коидаларни билмаган булсам? Еки кандай холларда уйни мусодара килиниши мумкин?


Сизнинг саволларингизга тулик жавоб беришимиз учун вазиятингизни аникрок ёритишингизни  сураймиз. Яъни сиз кариндошингизни уйига руйхатга туришдан олдин каерда руйхатда эдингиз, уйингиз нима сабабли мусодара килиниши мумкин каби саволларга  жавоб олсак, муаммони аниклаб, сизга тугри маслахат бера олардик.     

 

 

Ипотека кредитини олиш учун 25 % бошланғич бадал суммасини бошқа банк томонидан кредит асосида расмийлаштириш мумкинми?


Бошланғич бадал тўловини иш берувчи томонидан, ёки банк муассасаси томонидан (кредит ҳисобига) қоплаб берилиши масаласи томонларнинг ихтиёри ва ўзаро келишуви асосида амалга оширилиши мумкин.

Кишлок врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори 1,5 ёки 1,25 ставкада индаса бўладими?


48-сон Низомнинг 3-бандига биноан ҚВП врачларининг штатдаги таркиби сони ҚВП типига ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб белгиланган тартибда ўрнатилиши кўзда тутилган.

Жамият ички имкониятидан келиб чиккан холда кандай хужжат асосида иш хакларини купайтириши мумкин?


МЧЖ меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ЯТСдан иш ҳақини ҳисоблаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин, бироқ бунда улар ЯТСда тасдиқланганидан кўра анча юқори тариф коэффициентларини ўрнатишга ҳақли.

Меҳнат дафтарчамга ушбу иш жойимдаги ишлаган давримни қайд эта оламанми? Ахир бошқа ерда ишламайман! Шу саволимга асосли аниқ жавоб берсангиз илтимос!


Ҳа, сизнинг меҳнат дафтарчангизга корхонада 3 ой мобайнида ишлаганингиз тўғрисидаги маълумотларни  киритишлари юзасидан ҳуқуққа эгасиз. Бундан ташқари бу Сизнинг иш берувчингизнинг  мажбуриятидир.

Паспортларни биометрик паспортга алмаштириш муддатлари узайтирилгани кайси конун хужжатларида акс эттирилган? Янги биометрик паспорт бериш муддати чузилиб кетганлиги сабабли эски паспортининг нусхаси билан ишга кабул килиш мумкинми?


Айни пайтда, бизнинг ахборот хизматимиз эски намудаги паспортларни муддатини узайтириш, хамда ушбу паспорт билан ишга кабул килиш тартибини  акс эттирадиган норматив хужжатга  эга эмас. Юкоридаги масала буйича Тошкент шахар, Шайхантахур тумани, Узбекистон шох кучаси, 49-а уй манзили буйича жойлашган ИИВнинг Хорижга  чикиш-келиш ва фукароликни расмийлаштириш бошкармасига мурожаат  килишингизни тавсия килиман.  

Жамият уз эхтиёжи учун зарур бўлган махсулотни тўғридан тўғри уша махсулотни ишлаб чиқарадиган юридик шахсдан олиши мумкинми ёки хар қандай олинадиган махсулотни қиймати 300 АКШ долларидан ошса биржа орқали харид килиниши керакми?


Хўжалик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги 05.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сонли Қарори 1-бандида қайд этилган субъектлар сирасига кирмаса, ушбу талаб унга нисбатан амал қилмайди.

Шохобча тугатилганлиги сабабли бола парвариш таътилида бўлган ходима билан тузилган мехнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай амалга оширилади?


       Бу ҳолатда бола парваришлаш таътилидаги ходима билан меҳнат муносабатлари давоб этади

МКнинг 99-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 1-қисм 1-банди ўзаро фарқ қилса, меҳнат шартномаси қайси моддага асосланиб бекор қилинади (МКнинг 99-моддаси 2-қисми ёки 97-моддаси 1-қисм 1-бандими?)? МКнинг 97-модда 1-бандида томонлар ёзма равишда ўзаро келишуви бўлиши керакми? Агар 97-модда 1-бандига асосан ўзаро ёзма келишуви керак бўлса, МКнинг 99-моддаси 2-қисмида нима бўлади? Шу билан бирга, МКнинг 107-моддасида меҳнат шартномаси буйруқ расмийлаштиришда МКнинг 87, 89, 97, 100, 105 ва 106-моддалари асос қилиб кўрсатилган, бироқ ходим МКнинг 97-модда 1-қисм ва 2-қисми акс этган мазмунлар МКнинг 107-моддасида назарда тутилмаган. Буйруқ расмийлаштирилаётганида қайси модда асос қилиб кўрсатилади? Асосни нотўғри кўрсатилиши ишга тиклаш учун сабаб бўлаоладими? Тошкент шахар тиббий маслахат диагностика маркази ДУК катта юрисконсульти Тулкин Абдуллаев


Меҳнат кодексининг 99-моддаси ёки 97-моддаси 1-банди билан билан меҳнат шартномасини бекор қилишда, улар орасида қуйидаги фарқлар мавжуд

Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошка ўринга уларнинг фарзандларини ишга олиш тўғрисидаги пунктни жамоа шартномасига киритиш мумкинми? Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бу холатга қандай бахо берилади? Фукароларнинг конституциявий хукуки бузиладими?


Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошка ўринларга уларнинг фарзандларини ишга жойлаштиришга таклиф бериш тўғрисидаги пунктни жамоа шартномасига киритиши мумкин.

Электр таъминоти корхонаси ходимлари огохлантиришсиз тармокдан узишга хаклими? Огохлантириш муддати кандай?


Муқаддам мавжуд бўлган - электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ёки узиб қўйиш тўғрисида олдиндан истъемолчини огоҳлантириш тўғрисидаги қонунчилик талаби ҳозирда бекор қилинган.