Жавоб берамиз

Юқоридагилардан келиб чиқиб, банк ходимларининг Банк Бошқаруви томонидан қайта кўриб чиқилиб, ўзгартиришлар киритилган лавозим тариф разрядлари қайси муассаса томонидан тасдиқланиши бўйича тегишли қонуний асос бўлувчи жавоб беришингизни сўраймиз?


Штат жадвалини тасдиқлаш ва ходимларнинг иш ҳақи миқдорини белгилаш, ташкилот Уставида бундай ваколат кимга юклатилган бўлса, шу бошқарув органи томонидан амалга оширилади.

Агар Тошкент шахрига вақтинчалик руйхатга куйиш ман қилингани тўғри бўлса мени ўғлим вақтинчалик рўйхатини муддати тугаши билан ишдан бушаши керакми?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага  кўра, фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун – ўқиш даврига) амалга оширилади.

Qozoqiston Respublikasi Fuqarosi (ayol) O`zbekiston Respublikasi fuqarosiga erga tegsa, Qozoqiston Respublikasi fuqarosining O`zbekiston Respublikasi fuqaroligini olish tartibi qanday bo`ladi?


«Ўзбекистон Республикасининг фу­қаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) 17-мод­дасига мувофиқ чет эл фуқаролари уларнинг илтимосномаларига кўра қуйидаги шартларга асосан ЎзР фуқаролигига қабул қилинишлари мумкин.

 

Банкда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди. Шунингдек Марказий банк томонидан 22 август куни банкларда «очиқ баланс билан иш куни» деб эълон қилинди. Бир вақтнинг ўзида 22 август ҳам шанбалик, ҳам иш куни деб эълон қилинганлиги учун ходимлар ўз розиликлари билан ҳам шанбаликка, ҳам ишга жалб қилиндилар. Бу ҳолатда тегишли хужжатлар қандай расмийлаштирилади ҳамда ходимга дам олиш куни ишлаганлиги учун ҳақ ва шанбалик учун бир кунлик иш ҳақи қандай миқдорларда ҳисоблаб тўланади?


Банкда 2015 йил 22-23 август кунлари ҳам шанбалик, ҳам иш куни деб эълон қилинганлиги юқорида белгиланган асослар бўйича ва тартибда МКнинг 129, 130, 132 ва 157-модда талабларини бажарган ҳолда йўл қўйилади.

Фермер хўжалиги умумий майдони 5 гектар бўлиб, боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Фермер хўжалигида битта ишчи бўлиб, ўрнатилган тартибда иш хақи ёзилмоқда. Фермер хўжалигини рахбарига иш хақи ёзилгани йўқ. Cабаби у бошқа корхонада ишлайди. Ушбу холат буйича республикамизнинг қонунчилик талаблари бузилгани йўқми?


Сиз томонингиздан “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун (30.04.1998 йилдаги 602-I-сон, янги таҳрирда, бундан буён матнда - Қонун), шунингдек солиқ ҳамда меҳнат қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.

савол шундан иборатки, мен ушбу далолатномани пул тулашимга асос эмаслигини, бу далолатнома юридик хужжат эмаслиги ва бирламчи хужжат сифатида каралишини кандай норматив хужжатлар ёки конунлар асосида исботлашим мумкин.


Амалдаги қонунчиликка асосан ҳисобварақ-фактура қатъий солиқ хужжати бўлиб ҳисобланади.

Эски намунадаги паспортни биометрик паспортга алмаштириш муддати качонгача? Агар ўрнатилган муддатгача алмаштиролмасам нима бўлади?


Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эски намунадаги паспортларининг амал қилиш муддати ўз кучини 2015 йилнинг 31 декабригача сақлайди.

Ишчи бир давлат ташкилотида тўлиқ ставка асосида ишлайди. У қўшимча равишда бошқа-бир давлат ташкилотида фуқаролик-ҳуқуқий меҳнат шартномаси (трудовое соглашения) асосида ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса асослари қандай?


 Ҳа, мумкин. Агарда ички ҳужжатларига зид келмаса, давлат органи ходими бошқа ташкилот билан хизмат кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузиши мумкин.

Маъсулияти чекланган жамиятда директор мазкур жамиятнинг менежер лавозимига, жамият менежери жамият директори лавозимига ўтказилмоқда. Жамият директори билан меҳнат шартномаси таъсисчилар қарорига асосан бекор қилинганидан сўнг, янги тайинланган жамият директорининг буйруғи билан собиқ директор менежер лавозимига қабул қилинадими?


Йўқ, чунки Жамият раҳбарини ишга қабул қилиш жамият таъсисчиларининг ҳуқуқидир. Меҳнат шартномаси директор билан бекор қилингандан кейин янгидан собиқ директор “менежер” лавозимига ишга қабул қилинади. Чунки менеджер лавозимга ишга қабул қилиш Жамият директори ваколатидадир.

Агар ходим 10 ой давомида меҳнатга яроқсизлик варақасида бўлса, меҳнат таътили бериш мумкинми? Агар мумкин бўлса меҳнат таътилига ҳақ тўлаш тартиби қандай?


В данном случае нахождение работника на больничном в течение года не влияет на размер оплаты трудового отпуска и оплачивается согласно статье 148 ТК.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонидаги 5-банди "Талаб қилиш ҳуқуқини бериш шартномаларидан" нимаси билан фарқ килади? Батафсил тушунтириб берсангиз.


Талаб қилиш ҳуқуқини бериш операцияси Фармоннинг 5-бандини иккинчи қисмида айтиб ўтилган “даромадни яшириш” сифатида баҳолаш ноқонуний деб ҳисобланади.

Кичик корхона очиш учун 3 та таъсисчи иштирок этган, лекин устав фондини шакллантиришга фақатгина битта таъсисчи пул қўйган қолган иккитаси устав фонди учун пул қўймаган бўлсада корхона уставида таъсисчи сифатида киритилган шундай холатда қолган иккита таъсисчи корхонадан улуш талаб қилишга ҳаққи борми?


Корхонангизнинг учта муассислардан иккитаси устав фондидаги ўзларининг улушларини умуман тўаламаганлиги (яъни ушбу фондга ўзларининг ҳиссаларини умуман қўшмаганлиги) сабабли уларнинг ҳар бири ўз улушининг қийматини жамият томонидан тўланишини талаб қилишга ҳақли эмас.

Ташкилот иқтисод қилинган маблағни кўрилган зарарларни қоплаш учун ишлатиши мумкинми?


Ушбу саволдан шу нарса маълум бўладики, ташкилот путратчи сифатида қурилишга оид пудрат шартномаси асосида ишларни бажарган.

Ўзбекисто Республикаси Фуқаролик кодексининг 666 моддасига мувофиқ, Пудрат шартномаси бўйича пудратчи буюртмачининг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

1. Менинг отамга 2003 йил Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвони берилди. Ушбу фахрий унвон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрь кунги 272-сонли Қарори билан тасдиқланган «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида НИЗОМ»нинг 13-бандига асосан меҳнат фахрийси ҳисобида менинг отамга ер участкаси ажратилиши мумкинми? 2. Менинг отамга берилган Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвони ёҳуд шу каби давлатимиз томонидан бериладиган бошқа фахрий унвонга эга фуқаролар меҳнат фахрийси унвонига тенглаштирилган ҳолда ер участкасини биринчи навбатда олиши мумкинми? (Илтимос ушбу саволга жавобни «НОРМА МАСЛАҲАТЧИ» иқтсодий ҳуқуқий газетасида чоп этишингизни сўрайман) Ф.Романов Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, 21 кичик туман, 5 Б уй, 12 хонадон

Корхона балансидаги мулк сотилгандан кейин улгуржи савдо фаолияти билан шугулланиши мумкинми?


Улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензия олган юридик шахс конунчиликда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя килиши керак.