Жавоб берамиз

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан маблағларни талабларни қондириш учун мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш тартиби тўғри ёки нотўғри эканлигини қандай аниқлаш мумкин?


Ушбу масала 15.03.2012 йилда Адлия вазирлигида 2342-сон билан рўйхатга олинган “Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”си(матн давомида - Йўриқнома) билан тартибга солинади.

Корхона балансида бўлмаган, яъни бошка жисмоний шахснинг эгалигида бўлган автобусдан корхона мақсадларида ишчиларни ишга олиб келиш, ишдан уйига олиб бориш учун фойдаланмоқчи. Ушбу ҳаракатларни юридик (кадрлар ишини юритиш бўйича) ва жисмоний шахс ҳамда солиққа тортиш нуқтаи назаридан тушунтириб берсангиз.


Корхона тасарруфида бўлмаган автомототранспорт воситасидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш учун автотранспорт воситасининг ижара шартномаси тузилиши керак.

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?


Кўчмас мулк объектини олди-сотди битимини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан кўриб чиқилганлигининг сабаби даъвогар фуқаро (жисмоний шахс) бўлганлигидан иборатдир. Шу боис ушбу ҳолатда қонун талаби бузилмаган.

2 яшар фарзандини ўз вақтида прописка қилмаганлик учун Ўзбекистон қонун ҳужжатларида қандай жавобгарлик назарда тутилган?


Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари) билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш (прописка қилиш) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича, улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади.

Нима учун паспортда туғилган шаҳарни мамлакат номи билан алмаштиришди? Нега Тошкентда туғилганларга Ўзбекистон эмас, балки Тошкент ёзилади? Паспорт столини асл нусхадан чекинмасликка қандай қилиб мажбур этиш мумкин?


Паспорт тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ биометрик паспорт - Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқлайдиган, шахсий биографик маълумотлар ва биометрик параметрлар билан биргаликда ахборотнинг электрон ифодаловчиси (чип)ни ўз ичига олган ҳужжат.

Агар фарзандим 2 давлат фуқаролигига эга бўлса, уни мамлакатдан қандай паспортга асосан чиқаришади?


Сизга хорижга чиққунча яшаш жойингиздаги ички ишлар органининг чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига болангизда Германия фуқаролиги ва паспорти борлиги тўғрисида хабар беришингизни тавсия қиламиз. Кейин эса болангиз учун битта фуқароликни белгилаш тўғрисида бир қарорга келишингиз керак.

Менинг бувим Тошкент шаҳрида 2012 йил октябрь ойидан буён доимий рўйхатда туради. Мен ва турмуш ўртоғим Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турамиз. Мен вақтинчалик рўйхат асосида Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 133-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, турмуш ўртоғим эса ЎзМУда ўқитувчи. Мен 2015 октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 71-сон буйруғига илованинг 5-бандига асосан Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинишим мумкинми?


АВ томонидан 2012 йил 4 майда 2358-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 5-бандига мувофиқ тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади.

Фуқаровий турдаги мехнат шартномаси асосида бир йўла кўпи билан нечта корхонада ишлаш мумкин? Яъни ишлайдиган корхоналарнинг максимал сони қонун томонидан чегараланганми?


Йўқ, чегараланмаган.

1-савол. Олий таълим муассасасида пенсионерга 1,5 ставка иш ва яна 30 ёки 50 фоиз устама бериш мумкинми? 2-савол. Олий таълим муассасасида 1,5 ставкада ишловчи ходимга 50 фоиз устама бериш мумкинми?


Умумий қоидага кўра, меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари – Иш берувчи ва ходим хисобланиб (Меҳнат кодексининг 14-, 15-моддалари, кейинги ўринларда – “МК” деб юритилади), “пенсионер” бўлишидан қатъий назар у ходим бўлиб қолади.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати Сиздан қуйидаги саволимизга жавоб беришингизни сўрайди. Мажбурий бадал бир йил учун олдиндан тўланганда, шу йил давомида тариф ошди. Мулкдордан қўшимча янги ва эски тариф орасидаги фарқ олинадими?


Ширкатнинг устави, ёки унинг аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан ушбу масала ҳал этилиши лозим. Агар у очиқ қолдирилган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва фарқни мулкдордан тўлашни талаб қилиш учун асос мавжуд эмас.

1. Синов муддатини ўтаётган ходимларга моддий ёрдам пуллари бериш мумкинми? 2. Синов муддатини ўтаётган ходимларга чорак якунлари бўйича ва байрамлар муносабати билан мукофотлар бериш мумкинми ёки уларга маълум вақт ишлагандан кейин ёҳуд синов муддати тугагандан кейин бериладими?


Синов тўғрисидаги келишув меҳнат шартномасининг қўшимча шарти ҳисобланади. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас (МКнинг 85-моддаси).

2013 йилда таълим олиш учун тўланган сумма бўйича имтиёздан қайси давргача фойдаланиш мумкин? Декларация ўз вақтида тақдим қилинмагани учун жарима қўлланиладими?


СКнинг 38-моддасига асосан Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

1. Синов муддатини ўтаётган ходимларга моддий ёрдам пуллари бериш мумкинми? 2. Синов муддатини ўтаётган ходимларга чорак якунлари бўйича ва байрамлар муносабати билан мукофотлар бериш мумкинми ёки уларга маълум вақт ишлагандан кейин ёҳуд синов муддати тугагандан кейин бериладими?


Сизнинг корхонангизда жамоат шартномаси ёки алоҳида локал ҳужжатлар билан кўзда тутилган тўлов шартлари ва тартиби, агар мазкур ҳужжатларда бошқа шартлашувлар бўлмаса, синов муддатини ўтаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади. Бу барча тўловларга, жумладан моддий ёрдам пуллари ва ҳар хил турдаги мукофотларга ҳам тааллуқли.

Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртларидан бирида 1-ставкада ишлаётган профессор, бир вақтнинг ўзида бошқа вилоятдаги Олий ўқув юртида 0,5 ставкада ўриндош бўлиб ишлаши мумкинми? Ўриндош бўлиб ишлашда иш ўринлари ўртасидаги масофада чегара борми?


Асосий ва ўриндошлик шартларидаги ишларнинг орасидаги масофа  юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва ҳақиқатда бажарилишига сабаб бўлади.

Қандай ҳолларда корхона раҳбари буйруқ ёки фармойиш беради? Бу иккаласининг фарқи нимада?


Буйруқ - мазкур ҳуқуқий ҳужжат муайян муассаса томонидан асосий ва кундалик масалаларни ҳал қилиш мақсадида қўлланилади. Буйруқ учун қоғоз (бланка)лар  А4 ҳажмли (310*297) қоғозда тайёрланади. Моҳият – аҳамиятига кўра буйруқлар 2 га бўлинади: асосий фаолиятга оид ва кадрлар шахсий таркибига оид. Асосий фаолиятга оид буйруқлар ишни ташкил қилиш, муассаса ёки унинг бўлимлари фаолиятини тартибга солишда қўлланилади.