Жавоб берамиз

Хусусий мактабда ўқиш учун тўлов бўйича ЖШДСдан имтиёз


Агар 1 ойлик ўқиш учун тўлов суммаси 2,8 млн.сўмга тенг бўлса, 2022 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида ҳар бир ой учун ходимнинг айнан 2,8 млн.сўм миқдоридаги иш ҳақига нисбатан имтиёз қўлланилади.

Ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқ қайси бўлим томонидан чиқарилади?


Жарималар мансабдор шахсга нисбатан қўлланилади.

Хизматларни экспорт қилишнинг солиқ оқибатлари


Хизматларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0%ли ставкада фойда солиғига тортилади.

Мен авторақамни биржа орқали ҳозир сотиб олсам бўладими?


Авторақамни харид қилганингиздан сўнг 10 кун ичида уни ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларида расмийлаштиришингиз лозим.

Ўқув контрактларини корхона ҳисобидан тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари


Корхона таъсисчиси ва ходими фарзандларининг ўқув контрактлари корхона ҳисобидан тўлаб берилиб, уларнинг дивидендидан ёки иш ҳақидан ушлаб қолинмаса, таъсисчи ва ходимда моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади. Моддий наф тарзидаги даромад ЖШДСга тортилади.

ТМЗ камомади ҳолатида ҚҚС


Агар шартнома шартларига кўра қайта ишлашга берилган хомашё камомади пул билан қоплаб берилса ва бу товар реализацияси деб қаралса, у ҳолда хомашёлар камомади учун қайта ишловчи корхонага ЭҲФ тақдим этиш тўғри.

Ёқилғини ҳисобдан чиқаришда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари


Автомобилдан корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдаланилганда, шунингдек, ундан бошқа шахслар фойдаланганида ишлатилган корхона томонидан сотиб олинган ёқилғи қиймати жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланиб ЖШДСга тортилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.

Ташкилотимиз ходимлар сонини ошириш ҳуқуқига эгами? Ходимлар сонини ошириш кичик тадбиркорлик субъекти мақомига таъсир кўрсатадими?


Ушбу ҳолатда Сиз академик лицейлари, профессионал ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномаси тузишингиз мумкин.

Мол етказиб берувчининг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси фаол эмаслиги натижасида ҚҚС ҳисобга олинмаганлиги оқибатлари


Қонунчиликда бундай ҳолда харидор томонидан ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси мол етказиб берувчи ёки солиқ органи томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмаган.

Вафот этган ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараварини ҳисоблаш тартиби


Олтита ўртача йиллик иш ҳақининг миқдори вафот этганнинг ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)ни 72 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Норезидент даромадига халқаро шартномани қўллаб ЖШДС солинмаганида имтиёзни кўрсатиш


Имтиёзни Ҳисоб-китобга 2-иловада кўрсатиш керак.

Турларни сотишнинг солиқ оқибатлари


Корхона чет давлатда рўйхатга олинган турфирмага хизмат кўрсатгани сабабли, ушбу хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб тан олинмайди ва ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари келиб чиқмайди.

Халқаро тендерда ғолиб бўлиб лойиҳани амалга ошириш солиқ солиш мақсадида хизматлар экспортими


Бундай хизматлар СК 241-моддасига кўра хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб тан олинса, 15% ставкада ҚҚС солиниб, акс ҳолда эса ҚҚСсиз амалга оширилади.

Ер солиғини фойдаланувчи тўлаши


Ҳозирдан 2023 йил учун солиқлар тўғрисида жавоб бериб бўлмайди, унга қадар солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Корея Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолиятидан олган даромадларига ижтимоий солиқ ҳисобланмаслиги


2020 йил 1 январдан эътиборан Корея Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятидан олган даромадларига ижтимоий солиқ ҳисобланмайди.